ТУРКИСТОН АССР ИЧКИ ИШЛАР ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ АҲОЛИНИ ЭВАКУАЦИЯ ҚИЛИШ МАРКАЗИЙ БОШҚАРМАСИ (ТУРКЦЕНТРОЭВАК)
Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Советининг 1919 йил 22 июлдаги декрети билан Туркистон ўлкаси аҳолини кўчириш бошқармаси (Турккраевак) тузилиб, 1920 йил 22 июлда Туркистон АССР ИИХК (НКВД) нинг Аҳолини (кўчириш) Эвакуация қилиш Марказий Бошқармаси (Туркцентроэвак) деб номланди.
Турк АССР Халқ Комиссарлари Советининг 1922 йил 27 октябрдаги қарори асосида аҳолини кўчириш органлари фаолияти тугатилиб, уларнинг вазифалари қисман Ер ишлари Халқ комиссарлигига ўтказилган.
БатафсилТУРКИСТОН АВТОНОМ СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (ТУРКИСТОН АССР НАРКОМФИН)
Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1917 йил 23 ноябрдаги буйруғи билан тузилган.Ўрта Осиёда ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида 1924 йил 21 ноябрда тугатилган.
ТУРКИСТОН ХАЛҚ БАНКИ
Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Советининг 1918 йил 18 майдаги буйруғи билан тузилган. Туркистон Марказий Ижроия Қўмитасининг 1920 йил 26 майдаги декрети билан тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР ЕР ИШЛАРИ КОМИССАРЛИГИ (НАРКОМЗЕМ, ТУРКИСТОН АССР)
Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1917-йил 23 ноябрдаги буйруғи билан тузилган.Ўрта Осиёдаги миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида 1924 йил 24 декабрда тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР ЕР ИШЛАРИ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҚОШИДАГИ ЎРМОНЧИЛИК БОШҚАРМАСИ
Туркистон АССР Халқ Комиссарларининг 1918 йил 31 январдаги буйруғи билан тузилган. Ўрта Осиёда ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати муносабати билан 1924 йил 24 декабрда тугатилган.
ТУРКИСТОН AССР ҚИШЛОҚ ХЎЖAЛИГИ ХAЛҚ КОМИССAРЛИГИ ҲУЗУРИДAГИ ДAВЛAТ ЙИЛҚИЧИЛИК БОШҚАРМАСИ
Туркистон АССР Қишлоқ хўжалиги халқ комиссарлигининг 1918 йил 25 июндаги буйруғига асосан шу комиссарликнинг Чорвачилик бошқармаси қошида ташкил этилган. Туркистон АССРнинг 1920 йил 24 февралдаги қарорига асосан Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитаси ҳузуридаги давлат Йилқичилик бўлими сифатида, 1923 йилда Туркистон АССР Қишлоқ хўжалиги халқ комиссарлиги ҳузуридаги Йилқичилик бош Бошқармасига айлантирилган. 1924 йил охирида унинг фаолияти тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР ЕР ИШЛАРИ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ СУВ ХЎЖАЛИГИ БОШҚАРМАСИ (ТУРКВОДХОЗ)
1918 йил 17 июнда Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Советининг буйруғи билан ташкил этилган. Туркистон сув хўжалиги бошқармасининг 1924 йил 22 ноябрдаги буйруғи билан тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БАЛИҚЧИЛИК ВА БАЛИҚ САНОАТИ БОШҚАРМАСИ
1918 йил 21 октябрда Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши қошида Оролбўйи балиқчилик саноати бошқармаси, 1921 йил 24 сентябрда Туркистон АССР озиқ-овқат комиссарлиги қошидаги балиқчилик ва балиқчилик саноати бошқармасига айлантирилган. 1923 йил 10 октябрда ташкилот фаолияти тугатилган
ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ (ТУРКИСТОН АССР ЦСНХ)
Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1918 йил 21 мартдаги буйруғи билан Туркистон ўлка Халқ ишлаб чиқариш кенгаши тузилди, 1918 йил май ойида Туркистон Республикаси Саноат Комиссарлигига айлантирилди. 1918 йил 1 ноябрдан Халқ хўжалиги марказий кенгашига айлантирилган. Ўрта Осиёнинг миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида 1924 йил 1 ноябрда тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ ҚОШИДАГИ БИРИНЧИ ТУРКИСТОН МАНУФАКТУРАСИ (ТУРКМАНУФАКТУРА)
Комиссарлари Советининг 1922 йил 1 апрелдаги декрети билан тугатилган Туркистон Республикаси Давлат тўқимачилик заводларини қуриш қўмитаси (Комтекстрой) тугатилиб, унинг негизида 1922 йил 1 майда Туркистон Мануфактураси ташкил этилган. Низом Турк АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши Президиумининг 1923 йил 16 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган. Биринчи Туркистон мануфактураси трест сифатида фаолият юритиб, унинг таркибида Еттисув газлама фабрикаси ва Бўзсув ГЭСи бўлган. 1925 йил 4 январда Туркистон АССР органларини тугатиш бўйича ташкил этилган комиссия қарорига кўра 1924 йил 31 декабрда унинг фаолияти тугатилган.
БатафсилТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИНИНГ ДАВЛАТ МЕТАЛЛНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАЛАР УЮШМАЛАРИ БОШҚАРМАСИ
1920 йил 23 январда Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгашининг металл бўлими ташкил этилди; 1921 йил 30 июлда Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий кенгаши қошидаги Металлургия саноати бошқармасига айлантирилди; 1922 йил 20 мартда Туркистон АССР Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши Давлат металлни қайта ишлаш корхоналари уюшмаси (Промметалл) бўлимига айлантирилди. 1922 йил 1 сентябрда ташкилот фаолияти тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИНИНГ ДАВЛАТ УН-ТЕГИРМОН ТРЕСТИ (ТУРКГОСМУКТРЕСТ)
1921 йил февраль ойида Туркистон АССР (Туркмук) Халқ хўжалиги марказий кенгаши қошидаги Озиқ-овқат бошқармасида Ун тегирмон трести ташкил этилган. 1923 йил 2 октябрда Туркистон Озиқ-овқат қўмитасининг Туркистон дон махсулотлари ва Тегирмончилк бўлимларининг қўшилиши натижасида Халқ Хўжалиги Марказий кенгаши қошида Туркистон ун тегирмон трести ташкил этилди. 1924 йил 15 майда Туркистон МИҚ қошидаги Туркистон Давлат ун тегирмон трести ва дон махсулотларинин тарқатиш Бошқармаси Туркистон қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишлаш ва сотиш давлат трести сифатида ташкил этилган.
ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ ҚОШИДАГИ ТАМАКИ САНОАТИ БОШ БОШҚАРМАСИ (ТУРКТАБАК)
Туркистон Марказий Ижроия Қўмитасининг 1919 йил 13 мартдаги фармони билан “Тамакимонопол” давлат тамаки монополияси тузилиб, 1921 йил 9 августда Туркистон АССР Халқ хўжалиги марказий кенгашининг Тамаки саноати Бош бошқармасига айлантирилди (Турктабак). 1922 йил 2 ноябрда ташкилот фаолияти тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИНИНГДАВЛАТ САНОАТ ВА САВДО КОРХОНАЛАРИ БЎЛИМИ (ГОСПРОМТОРГ)
1922 йил 22 апрелда Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши Президиумининг буйруғи билан Туркистон АССР Марказий Халқ хўжалиги Кенгашининг Савдо ва таъминот Бош бошқармаси (Туркторгснаб) ташкил этилиб, у 1922 йил 1 августда Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгашининг Давлат саноат ва тижорат корхоналари бошқармаси сифатида ташкил этилган. 1923 йил январ ойида ташкилот фаолияти тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР МАРКАЗИЙ СТАТИСТИКА БОШҚАРМАСИ
Туркистон МИҚнинг 1919 йил 17 декабрдаги фармони билан ташкил этилган. 1924 йил декабрда ташкилот фаолияти тугатилган.
Туркистон АССР давлат кўмир ва нефть корхоналари трести (Угленефть)
Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1918 йил 5 апрелдаги буйруғи билан Туркистон ўлка халқ ишлаб чиқариш кенгашининг кон бўлими тузилиб, 1919-йил 6 декабрда Туркистон АССР кончилик саноати бошқармасига айлантирилди. ТуркАССР; 1922 йил 15 январда Туркистон АССР Давлат кўмир ва нефть корхоналари трести (Угленефть) сифатида қайта ташкил этилган ва 1922 йил 15 сентябрда ташкилот фаолияти тугатилган.
Туркистон АССР Халқ хўжалиги марказий кенгаши ҳузуридаги Туркистон давлат тоғ-кон-ёнилғи трести (Турктоптрест)
Туркистон АССР Халқ хўжалги Марказий кенгаши президиумининг 1923 йил 10 сентябрдаги фармони билан ташкил этилгган. Трест ўтин ёқилғисини ғамлаш, қўмир, нефть озокеритолтингугурт ва бошқа ёқилғи манбаларини қазиб олиш ва сотиш вазифаларини бажарган. 1924 йил 24 декабрда Ўрта Осиёда ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида унинг фаолияти тугатилган.
Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши Тўқимачилик саноати бош бошқармаси
Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий кенгашининг 1919 йил 12 июлдаги буйруғи асосида унинг қошида Тўқимачилик бошқармаси (Турктекстиль) ташкил этилиб, 1921 йил 22 мартда Туркистон АССР Тўқимачилик саноати Бош бошқармасига айлантирилган. Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши Президиумининг 1921 йил 20 сентябрдаги қарори асосида ташкилот фаолияти тугатилган.
Бухоро Халқ Совет Республикаси Марказий Ижроия Қўмитаси (БХСР МИҚ, БухМИҚ)
Бухоро Халқ Совет Республикаси Халқ Нозирлари Совети
1920 йил 8 сентябрда ташкил қилинган. Ўрта Осиёнинг миллий чегараланиши муносабати билан ТурМИҚ, БухМИҚ ва ХорМИҚ нинг қўшма қарорига кўра 1924 йил 18 ноябрда тугатилган.
Бухоро Халқ Совет Республикасининг Туркистон АССР даги сиёсий-иқтисодий ваколатхонаси
Бухоро Халқ Совет Республикаси Иқтисодий Кенгаши (БНСР ЭCОСО, Бух ЭCОСО)
1923 йил июнь ойида тузилган. 1924 йил ноябрда тугатилган.
Бухоро Халқ Совет Республикаси Давлат План комиссияси (БХСР Госплан, Бухгосплан)
1923 йил 23 октябрда ташкил этилган, 1924 йил 17 ноябрда тугатилган.
Бухоро Халқ Совет Республикаси Ташқи ишлар халқ нозирлиги.
1920 йил сентябрда ташкил этилган. 1924 йил 18 ноябрда тугатилган.
БХСР Халқ хўжалиги Олий Кенгаши ҳузуридаги Марказий молия бошқармаси
1920 йил сентябрда БХСР Молия нозирлиги тузилди; 1922 йил 22 августдаги БХСР советларининг 3-қурултойининг қарори билан БХСР Халқ хўжалиги Олий Кенгаши ҳузуридаги Марказий молия бошқармаси қайта ташкил этилди, 1924 йил ноябрда тугатилди.
Бухоро Халқ Совет Республикаси Қишлоқ хўжалиги халқ нозири
Бухоро Халқ Совет Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги бошқармаси
1920 йил сентябрда ташкил этилган, 1924 йил 17 ноябрда тугатилган.
Бухоро Халқ Совет Республикаси (БХСР) Савдо ва саноат халқ нозирлиги (БХСР Торгпром).
1921 йил 13 мартда БХСР Озиқ-овқат, савдо ва саноат нозирликлари ва Бухтекстилнинг бирлашиши натижасида БХСР Иқтисодий нозирлиги тузилиб, шу йили унинг номи Халқ савдо-саноат нозирлиги деб ўзгартирилди (БХСР Торгпром). 1924 йилда тугатилган.
Бухоро Халқ Совет Республикаси ишлари бўйича Марказий ликвидация комиссияси (Бухликвидком).
БХСР МИҚ 1924 йил 18 ноябрдаги V чақириқ 2-сессияси қарори билан собиқ БХСР муассаса ва корхоналарининг мулкий қийматларини тақсимлаш мақсадида ташкил этилган. 1925 йил бошида у ўз фаолиятини тўхтатди.
Иқтисодий Кенгашининг СССР даги савдо ваколатхонаси. Москва ш.
1923 йил 29 январда ХХСР Савдо-саноат нозирлигининг Москва савдо идораси тузилди; 1923 йил 4 сентябрда Хоразм Халқ Совет Республикаси Иқтисодий Кенгашининг СССРдаги савдо ваколатхонасига айлантирилди. 1924 йил 5 декабрда тугатилган.
Хоразм ХСР нинг Туркистон АССРдаги Иқтисодий ваколатхонаси
1921 йил 1 июлда Хоразм Халқ Совет Республикасининг Туркистон АССРдаги Мухтор ваколатхонаси тузилди; 1921 йил 4 декабрда у ХХСР нинг Туркистон АССР даги Бош консуллигига айлантирилди; 1924 йил августида ХХСР нинг Туркистон АССРдаги Иқтисодий ваколатхонасига айлантирилди. 1924 йил 17 декабрда тугатилган.
Хоразм Халқ Совет Республикаси Қишлоқ хўжалиги халқ нозирлиги.
1920 йил ноябрда тузилган. 1924 йил 30 ноябрда тугатилган.
Хоразм Халқ Совет Республикаси Савдо ва саноат халқ нозирлиги (Торгпром).
1922 йил 30 ноябрда тузилган. 1924 йил ноябрда тугатилган.
ТУРКИСТОН ОКРУГИ ПОЧТА-ТЕЛЕГРАФ БОШҚАРМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАФН ҒАЗНАСИ Тошкент ш.
Туркистон почта-телеграф округи Бошқармаси ҳузуридаги почта-телеграф дафн ғазнаси 1919 йилдан 1920 йилга қадар Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатган.
ТУРКИСТОН ҒАЗНА ПАЛАТАСИ ХИЗМАТЧИЛАРИ ИТТИФОҚИ КЕНГАШИ Тошкент ш.
Туркистон ғазна палатаси хизматчилари иттифоқи Кенгаши 1918 йил 22 апрелда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. 1918 йил 26 август куни тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР “ҚЎШЧИ” ИТТИФОҚИ МАРКАЗИЙ ҚЎМИТАСИ
“Қўшчи” иттифоқи 1919 йил 30 октябрда Туркистон АССР Марказий ижроия қўмитаси томонидан зироатчи-деҳқонлар, шунингдек чорикор-мардикорларнинг меҳнаткаш қатлами ташкилоти сифатида, овул, қишлоқлардаги зироатчи ва чорвадор аҳолининг қамбағал қатламини бойлар ва қулоқлар томонидан эзиб ишлатилишидан ҳимоялаш мақсадида тузилган. 1924 йил 29 декабрда Ўрта Осиёдаги миллий ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида Туркистон АССР “Қўшчи” иттифоқи Марказий қўмитасининг фаолияти тугатилган.
РСФСР ЕР ИШЛАРИ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ТОШКЕНТ ҲУДУДЛАРИНИ КЎЧИРИШ ПУНКТИ Тошкент ш.
1922 йил 27 октябрдаги Халқ комиссарлари Кенгаши Қарорига ва 1923 йил 15 январдаги кўчиб ўтувчиларининг ҳаракатланиши бўйича Бошқарма буйруғига кўра 1922 йил 21 декабрда Тошкент йўналиши бўйича кўчириш пункти ташкил этилади. 1923 йил 28 апрелдаги 33-сон Буйруғига асосан Тошкент линияли кўчириш пункти РСФСР зироатчилик Халқ Комиссарлиги Туркистон район кўчириш пункти сифатида қайта номланади.
1923 йил 1 август куни РСФСР Ер ишлари Халқ Комиссарлиги Туркистон кўчириш пункти деб номланади. Ер ишлари Халқ Комиссарлигининг 1923 йил 15 декабрдаги ёзмаси билан 1924 йил 15 январда тугатилган.
ТУРКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕР ИШЛАРИ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР ЖОЙЛАШТИРИШ БОШҚАРМАСИ Тошкент ш.
Ташкил этилган санаси номаълум. 1924 йил 24 декабрда тугатилган. 1921 йилдан 1924 йилгача ҳужжатлар мавжуд.
БУТУНРОССИЯ МАРКАЗИЙ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ ВА ТУРКИСТОН ИШЛАРИ БЎЙИЧА РСФСР ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ КЕНГАШИ КОМИССИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ ТУРКИСТОН МУХТОР ЕР КОМИССИЯСИ Тошкент ш.
Бутунроссия Марказий Ижроия Қўмитаси ва Туркистон ишлари бўйича РСФСР Халқ Комиссарлари Кенгаши комиссияси ҳузуридаги Туркистон мухтор ер комиссияси 1922 йил 25 ноябрда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. 1923 йилда ташкилот фаолияти тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР ЕР ИШЛАРИ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ТУРКИСТОН ЭНТОМОЛОГИК СТАНЦИЯСИ Тошкент ш.
Туркистон АССР Ер ишлари Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги Туркистон энтомологик станцияси 1917 йил 5 январда ташкил этилган.
Энтомологик станция ҳужжатларининг чекка санаси 1924 йил апрель билан якунланмоқда. Ташкилот кейинчалик фаолият олиб борганлиги ёки олиб бормаганлигини аниқловчи ҳужжатларни аниқлаш имконияти чекланган, аммо ҳужжатлардан ташкилшот тугатилмаганлиги кўриниб турибди.
ЎРТА ОСИЁДА КЎЧИРИШ БЎЙИЧА РОССИЯ СОВЕТ ФЕДЕРАТИВ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ЕР ИШЛАРИ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ВАКОЛАТЛИ БОШҚАРМАСИ. Тошкент ш.
Ўрта Осиёда кўчириш бўйича Россия Совет Федератив Социалистик Республикаси Ер ишлари Халқ Комиссарлиги ваколатли Бошқармаси 1922 йил 1 январда Тошкент шаҳрида ташкил этилган.Тугатилган санаси номаълум.
ТУРКИСТОН АССР ЕР ИШЛАРИ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ 7-СОН СОВХОЗИ (Кауфман станцияси)
Туркистон АССР Ер ишлари бўйича Халқ Комиссарлиги 7-сон совхози 1920 йилда ташкил этилган. Тугатилиш санаси кўрсатилмаган.
ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ БИРИНЧИ ТУРКИСТОН МАНУФАКТУРАСИНИ ТУГАТИШ КОМИССИЯСИ Тошкент ш.
Туркистон АССРда давлат тўқимачилик фабрикаларини уларнинг тизимидаги ишлаб чиқарувчилари билан биргаликда барпо этиш ва ишлатиш учун 1922 йил 1 майда Биринчи Туркистон мануфактураси ташкил этилди.
1924 йил 31 декабрда Туркистон Мануфактураси Тугатиш комиссияси ташкил этилди.
Тугатиш бўйича бошқарув ҳужжатлари аниқланмаган, аммо ташкилотни тугатиш комиссиясининг охирги буйруғи 1925 йил 2 март куни қабул қилинган.
БУТУНИТТИФОҚ ТЎҚИМАЧИЛИК СИНДИКАТИ ТОШКЕНТ АГЕНТЛИГИ Тошкент ш.
йил 1 ноябрда Бутуниттифоқ тўқимачилик синдикати Бошқаруви қарори билан ташкил этилган.
Бутунроссия Тўқимачилик Синдикати Тошкент бўлинмаси 1922 йил 6 декабрда Умумий саноат ва савдо ишлари бўйича Бош Бошқармасида №2-сон билан рўйхатга олинган.
1923 йил 15 мартда Бутунроссия Тўқимачилик синдикати ҳузурида Шарқ бўлими ташкил этилади. Бухоро бўлинмаси 1 мартдан очилган, аммо амалда амалиёт 1923 йил 23 апрелдан бошланган.
Бутуниттифоқ тўқимачилик синдикати Тошкент бўлинмаси мануфактура моллари билан савдо қилган.
ТУРКИСТОН ЎЛКАСИ ОЗИҚ-ОВҚАТ ҚЎМИТАСИ
1917 йил март ойида Туркистон ўлкаси озиқ-овқат мажлиси ташкил этилиб, ўлка, вилоят ва туман озиқ-овқат қўмиталари ташкил этилган. Туркистон ўлкаси озиқ-овқат мажлиси таркиби ишчи депутатлар, копперативлар, қишлооқ хўжалиги уюшмалари ва иттифоқлари Кенгаши вакиллари ҳисобига тўлдириб борилган. Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Кенгашининг 1918 йил 15 июндаги 195-сон буйруғига асосан озиқ-овқат қўмиталари тарқатиб юборилган. Барча ваколат ва Озиқ-овқат ишини юритиш бўйича жавобгарлик озиқ-овқат комиссарларига юклатилган.
ТУРКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЖАМИЯТИ ҚОШИДАГИ МУЗЛАТГИЧЛАРДА ЗАҲИРАЛАШ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ТУРКИСТОН ҚЎМИТАСИ. ТОШКЕНТ ш.
Тошкент шаҳридаги Туркистон қишлоқ хўжалиги жамияти қошидаги музлатгич ишлари бўйича Туркистон қўмитаси 1923 йил 21 май куни ташкил этилган. Мазкур маълумот Ташкилий мажлис йиғилиши Баённомасидан олинган.
ТОҒ-ЎРМОН МЕВАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧАТУРКИСТОН ЎЛКА ОЗИҚ-ОВҚАТ ДИРЕКТОРИЯСИ ХИЗМАТЛАРИ ИТТИФОҚИ Тошкент ш.
ЎРТА ОСИЁ ИҚТИСОДИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЛКАДА ҲОСИЛНИ ТАҚСИМЛАШ БЎЙИЧА ТУРКИСТОН МИҚ ВАКОЛАТХОНАСИ
ТЕРИ САНОАТИ МАРКАЗИЙ БОШҚАРМАСИ (ЦЕНТРОКОЖ)
1918 йил 4 июндаги Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Кенгаши қарори билан ташқил топган Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши Туркистон республикаси иқтисодий хаёти бошқарувининг Марказий идораси ҳисобланган.
1921 йил 26 октябрда “Центрокож” бошқармаси тарқатиб юборилиб, умумий раҳбарлик, келишиш ва ишларнинг ташкиллаштириш Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши хузуридаги тери секцияси- ЦПО хузуридаги кожсекциясига ўтказилган.
Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши хузуридаги Тери саноати марказий бошқармаси ўзгаришсин 19224 йилгача фаолиятини давом эттирган. 1924 йил ноябда Ўрта Осиёдаги миллий бўлиниш ва Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши тугатилиши муносабати билан бошқарма фаолияти тугатилган.
ТУРКИСТОН ССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ ЖУН САНОАТИ БОШҚАРМАСИ
1919 йил 1 январда Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши жун шўъбаси ташкил этилди. Шу йили Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши хузуридаги Жун бўлими сифатидан қайта номланган ва 1919 йил 3 октябрда Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши ҳузуридаги Жун Бошқармаси тўғрисида Низомни тасдиқлаган, аммо ҳеч қандай бунга доир қарорсиз, бироқ сақланиб қолган архив материаллари асосида.
ТУРКИСТОН ДАВЛАТ ИНШООТЛАРИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ САНИТАР-ҚУРИЛИШ БОШҚАРМАСИ. Тошкент ш.
Материаллар тўлиқ бўлмаганлиги сабабли ташкилотнинг ташкил топиш санасини аниқлаш имкони бўмади. 1922 йил 11 январдаги тугатиш комиссиясини тузиш хақидаги Буйруққа сосан Туркистон давлат иншоотлари Қўмитаси ҳузуридаги Санитар-қурилиш Бошқармаси тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ ТУРКИСТОН ОҒИРЛИК ВА ЎЛЧОВ МАРКАЗИЙ БЮРОСИ. Тошкент ш.
Туркистон ўлчов ва тарози Марказий бюроси 1923 йил 18 апрелда Ички савдони мувофиқлаштириш Қўмитаси ҳузурида ташкил этилган. Ташкил этилган санаси Туркистон Республикаси Молия Халқ Комиссарлиги номига Ички савдони мувофиқлаштириш Қўмитаситомонидан ёзилган хатдан олинган. Тугатилиш санасини аниқлаш ҳужжатларни тўғлиқ бўлмаганлиги сабабли имконияти чекланган.
ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ ҚОВУНЧИ ШАКАР ЗАВОДИ Кауфман станцияси.
ТУРКИСТОН ДАВЛАТ ИНШООТЛАРИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ТУРКИСТОН АССРДА ТЎҚИМАЧИЛИК ФАБРИКАЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎМИТА
Туркистон давлат иншоотлари қўмитаси ҳузуридаги Туркистон АССРда тўқимачилик фабрикаларини жойлаштириш бўйича Қўмита 1921 йил 7 мартда ташкил топган. Ташкилотнинг тугатилиш санаси кўрсатилмаган.
КОММУНАЛ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ ИТТИФОҚИ ТУРКИСТОН ЎЛКА ҚЎМИТАСИ Тошкент ш.
ТУРКИСТОН АССР ЗИРОАТЧИЛИК ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ОМБОРЛАРИ ТУРКИСТОН ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ
Туркистон АССР зироатчилик Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалик омборлари Туркистон давлат бошқаруви 1923 йил 1 майда Тошкент шаҳрида ташкил этилган ва 1924 йил 1 октябрга қадар фоалият олиб борган.
ХИЛКОВО СТАНЦИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ МИРЗАЧЎЛ ЦЕМЕНТ ЗАВОДИНИ ҚУРИШ БЎЙИЧА БОШҚАРМАСИ
мазкур фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш санаси кўрсатилмаган. 1918 йилдан 1921 йилгача бўлган даврга оид ҳужжатлар мавжуд.
БатафсилСССР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ЗАҲИРАЛАШ МИНИСТРЛИГИНИНГ №2- ЎРТА ОСИЁ АГРОЎРМОНМЕЛИОРАТИВ ЭКСПЕДИЦИЯСИНИНГ АГРОЎРМОНЛОЙИҲА ТАДҚИҚОТ БИРЛАШМАСИ
СССР Ўрмон хўжалиги министрлигининг 1951 йил 20 февралдаги буйруғи билан ташкил этилган. Экспедицияга Агро ўрмонзорлар, ўрмонзорлар ва ўрмонзорлар бўйича тадқиқотлар ва лойиҳалаш ишлари олиб бориш вазифаси қўйилган.
1951 йил 3 апрелдан 1953 йил 1 январгача Агроўрмонмелиоратив Тадқиқотлар иттифоқи трестининг, 1953 йил 1 январдан 1953 йил 25 июнгача СССР дизайн ва тадқиқот уюшмаси Агроўрмонлойиҳанинг тасарруфида бўлган. СССР Қишлоқ хўжалиги ва заҳиралаш министрлигининг Ўрмон хўжалиги Бош бошқармасининг 1953 йил майдаги буйруқ асосида тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР ШАҲАР ВА ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ МИНИСТРЛИГИНИНГ КЎЧИРМАЧИЛИК КОЛХОЗЛАРИДА ҚУРИЛИШ БОШҚАРМАСИ
СССР Министрлар Советининг 1946 йил 7 майдаги кўрсатмаси ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1946 йил 23 майдаги қарорига мувофиқ унинг ҳузурида хўжалик ҳисобидаги Ўрмон хўжалиги идораси ташкил этилган.
Идора уйидаги вазифаларни бажарган: ёғоч материалларини тайёрлаш ва сотиб олиш, қурилиш жиҳозларини ишлаб чиқариш, кўчириладиган хўжаликларни ёғоч ва қурилиш моллари билан таъминлаш, ўрмонларда ёғоч ишлаб чиқариш устахоналари ва хўжаликларини ташкил этиш пунктлари ва базаларини ташкил этиш.
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1950 йил 19 октябрдаги ва Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҳузуридаги Аҳолини кўчириш бошқармасининг 1951 йил 11 апрелдаги буйруқларига кўра ЎзССР Министрлар Совети ҳузурида Аҳолини кўчириш ишлари бўйича қурилиш трести (Узпереселенстрой) ташкил этилган.
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1955 йил 27 июндаги қарори асосида трест Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҳузуридаги Аҳолини кўчириш бош бошқармасининг кўчириладиган колхозлар қурилиши бўйича бошқармаси этиб қайта ташкил этилди.
СССР Министрлар Советининг 1956 йил 26 мартдаги ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1956 йил 14 апрелдаги қарорларига мувофиқ, Кўчириладиган колхозлар бўйича қурилиш бошқармаси Ўзбекистон ССР Шаҳар ва қишлоқ қурилиш министрлиги тасарруфига ўтказилди. 1956 йил 3 ноябрда Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг қарори асосида тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ МИНИСТРЛИГИ ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ ТРЕСТИ
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1953 йил 21 сентябрдаги қарори ва Ўзбекистон ССР Озиқ-овқат маҳсулотлари саноат министрлигининг 1953 йил 10 ноябрдаги буйруғи асосида ташкил этилган.
1955 йил 24 июнда СССР Министрлар Советининг буйруғи ва Ўзбекистон ССР Озиқ-овқат маҳсулотлари саноат министрлигининг 1955 йил 24 июндаги буйруғи асосида тугатилди.
“ЧИРЧИКСТРОЙ” ДАВЛАТ БИРЛАШМА ЭЛЕКТР МОНТАЖ ТРЕСТИНИНГ ФАРХОД ГИДРОЭЛЕКТРОСТАНЦИЯСИ ҚУРИЛИШ БОШҚАРМАСИ (ФарходГЭС) Бекобод ш.
СССР Давлат Мудофааа қўмитасининг 1942 йил 18 ноябрдаги “Чирчикстрой” трестининг 1942 йил 22 декабрдаги қарорлари асосида ташкил этилган. Қарорга кўра, 1944 йил ноябр ойигача Фарход ГЭС ишга туширилиши лозим эди. 1952 йилда трест фаолияти тугатилиб, унинг ўрнига “Средазэнергострой” қошида “Фарход ГЭС қурилиш майдони” идораси ташкил этилган.
БОШ ПАХТА ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎРТА ОСИЁ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ПАХТА САНОАТИ ҚУРИЛИШ ТРЕСТИ
Пахта цехларини қуриш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида СССР Халқ хўжалиги Кенгашининг 1926 йил 15 февралдаги буйруғи билан Пахтачилик Бош қўмитасининг Ўрта Осиё қурилиш идораси ташкил этилган.
Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши президиумининг 1931 йил 30 апрелдаги қарори билан Пахтачилик бош қўмитаси ҳузуридаги Ўрта Осиё пахта қишлоқ хўжалигида пахта саноати қурилиш трестига айлантирилган.
Ўрта Осиё пахта ассоциацияси (САХО)нинг 1931 йил 13 ноябрдаги буйруғи билан тугатилган.
ЎЗБЕК САНОАТ ВА ФУҚАРОЛИК ҚУРИЛИШИ ДАВЛАТ ТРЕСТИ
Ўзбекистон ССР ХКСнинг 1931 йил 30 октябр ва 1931 йил 12 ноябрдаги қарорлари асосида ташкил этилган. Ўзбекистон ССР ХКСнинг 1934 йил 3 декабрдаги қарори билан тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР ДАВЛАТ ҚУРИЛИШ ВА ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ САНОАТИ УЮШМАСИ
1930 йил охирида ташкил этилган. Ўзбекистон ССР ХКСнинг 1931 йил 30 октябр ва Ўзбекистон ССР Халқ хўжалиги Олий Кенгашининг 1931 йил 12 ноябрдаги қарорлари билан тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ АКЦИЯДОРЛИК ҚУРИЛИШ КОМПАНИЯСИ
Ўзбекистон ССР ХКСнинг 1925 йил 6 октябрдаги қарори билан Ўзбекистон давлат қурилиш трести ташкил этилган; СССР ХКСнинг 1926 йил 9 февралдаги қурилиш ташкилотлари тўғрисидаги қарори билан Ўзбекистон Давлат акциядорлик қурилиш компаниясига айлантирилиб, 1930 йилда тугатилган.
СССР АЛОҚА ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ ВАКИЛИНИНГ БОШҚАРМАСИ
1930 йил 1 октябрда Ўрта Осиё алоқа округи дирекцияси ўрнига СССР Алоқа халқ комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги почта ва телеграфлар бошқармаси ташкил этилган; 1932 йил 1 февралдаги буйруғи билан СССР Алоқа халқ комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги вакилининг бошқармаси деб ўзгартирилган. СССР Алоқа халқ комиссарлигининг 1934 йил 5 октябрдаги буйруғи билан бошқарма тугатилган.
ЎРТА ОСИЁ АЛОҚА ОКРУГИ БОШҚАРМАСИ
Бутунроссия МИҚ Президиуми 1922 йил 7 сентябрдаги қарори билан ташкил этилиб, 1930 йил 1 октябрда тугатилган.
МИНИСТРЛАР СОВЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАРЁ ТРАНСПОРТИ БОШҚАРМАСИ
СССР Министрлар Советининг 1949 йил 20 августдаги қарори асосида Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҳузурида кичик дарёларни транспортда ривожлантириш бошқармаси ташкил этилган. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1953 йил 25 июндаги қарори билан Дарё транспорти бош бошқармасига айлантирилиб, Ўзбекистон ССР йўл ва транспорт хўжалиги министрлигига топширилган. СССР Министрлар Советининг 1954 йил 7 августдаги қарори асосида Дарё транспорти бош бошқармаси Ўзбекистон ССР Министрлар Совети қошидаги Дарё транспорти бошқармасига айлантирилган. Бошқарув функцияларига, дарёлар ва магистрал каналлар орқали маҳаллий юк ташишни ривожлантириш, флотни қуриш ва унинг моддий-техник таъминоти, республикадаги барча юк ташиш кемаларини ишга тушириш, кичик дарёлар ва каналларда кемаларда юк ташиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқиш кирган. Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзбекистон Коммунистик Партияси Марказий Қўмитасининг 1956 йил 12 ноябрдаги қарори асосида тугатилди.
ЧОРЖЎЙ ШАҲРИДАГИ ЎРТА ОСИЁ ДАВЛАТ ДАРЁ ТРАНСПОРТ ХИЗМАТИ БОШҚАРМАСИ
СССР Темир йўллари халқ комиссарлигининг ички сув йўллари Марказий бошқармаси буйруғи билан 1923 йил 8 августда ташкил этилган.
БУТУНИТТИФОҚ АВТОМОБИЛ, ОТ, ОМБОРХОНА ВА ТРАНСПОРТ-ЭКСПЕДИТОРЛИК ИШЛАРИ БИРЛАШМАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ ВАКОЛАТЛИ БОШҚАРМАСИ
1931 йил 27 декабрда ташкил этилиб, 1932 йил 11 декабрда тугатилган.
ЎРТА ОСИЁ ОКРУГ МАҲАЛЛИЙ ТРАНСПОРТ БОШҚАРМАСИ
Бошқарма 1925 йилда ташкил этилиб, 1929 йилда унинг фаолияти тугатилган.
СССР ОҒИР СAНОAТ ВAКОРЛИ ХAЛҚ КОмиссариятининг Ўрта Осиёдаги БЎЛИМAСИ (Ўрта Осиёдаги СССР УПОЛНAРКОТЙAЗҲПРОМA)
1932 йил январда яратилган; СССР НКТПнинг 1934 йил 17 октябрдаги буйруғи билан тугатилган.
ЎРТА ОСИЁ ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ БОШҚАРМАСИ. Aшхобод ш.
СССР ХКС ва Бутуниттифоқ коммунистик партияси МҚнинг 1936 йил 13 майдаги Ўрта Осиё темир йўлини Тошкент ва Aшхобод темир йўлларига ажратиш тўғрисидаги қарори билан тугатилган.
БУТУНИТТИФОҚ САБЗАВОТ БИРЛАШМАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁ РЕЗАВОР МЕВАЛАР ИДОРАСИ (Ўрта Осиё Цсентроплодоовощь бўлими)
1931 йил сентябрида ЦК ВКП (б) Ўрта Осиё бюроси ва СССР МК қарори билан хўл, қуруқ ва қайта ишланган мева, сабзавот, полиз ва резавор меваларни ғамлаш ва харид қилиш мақсадида ташкил этилган.
СССР Бутуниттифоқ Истеъмолчилар жамияти Марказий Кенгаши Президиумининг 1934 йил 27 ноябрдаги қарори билан тугатилган.
СССР ТАШҚИ САВДО ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ МЎЙНА ХЎЖАЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁ ВАКОЛАТХОНАСИ (Среднеазиатское представительство Главпушнины)
1930 йил 19 августда Бутуниттифоқ Муйначилик бош бошқармасининг Ўрта Осиёдаги бирлашмаси этиб ташкил этилган. СССР Ташқи савдо халқ комиссарлигининг мўйна хўжалиги бош бошқармасининг Ўрта Осиё ваколатхонаси этиб номи ўзгартирилган. 1934 йилда ташкилот фаолияти тугатилган.
СССР ХОМАШЁ ЗАҲИРАЛАШ МИНИСТРЛИГИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ССРДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ (Управление Уполминзага СССР в УзССР)
1932 йил 13 мартда Ўзбекистон ССР ХКС ҳузурида СССР Меҳнат ва Мудофааа кенгашининг заҳиралаш қўмитасининг ваколатхонаси ташкил этилган. Хомашё Ғамлаш қўмитаси 1938 йил СССР Таъминот халқ комиссариятига айлантирилиб, унинг қошида Ўзбекистон ССРдаги ваколатхонаси ташкил этилган.
1946 йил комиссарликларнинг министрликларга айлантирилиши натижасида, СССР Заҳиралаш министрлигининг Ўзбекистон ССРдаги ваколатхонаси этиб ташкил этилган. 1953 йил 1 июнда Қишлоқ хўжалиги ва заҳиралаш министрликларининг бирлаштирилгач, ташкилот Қишлоқ хўжалиги министрлигининг Заҳиралаш бош бошқармаси сифатида фаолият олиб борган.
1953 йил 21 декабрда Заҳиралаш министрлигининг қайта ташкил этилиши натижасида ва СССР Таъминот министлигининг Ўзбекистон ССРдаги бошқармаси этиб ташкил этилган.
СССР Ғамлаш министрлигининг 1956 йил 31 январдаги қарори билан 1956 йил 10 мартда бошқарма фаолияти тугатилган.
СССР АВТОМОБИЛЬ САНОАТИ МИНИСТРЛИГИ ТАЪМИНОТ БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ ТОШКЕНТДАГИ БЎЛИМИ
1942 йилда СССР Ўрта Осиё Машинасозлик халқ комиссарлигининг Таъминот Бош бошқармаси Тошкент бўлими ташкил этилган. 1946 йилда идора СССР Автомобиль саноати министрлиги тизимига ўтказилиб, СССР Автомобиль саноати министрлигининг Таъминот Бош бошқармасининг Тошкент бўлими бошқармаси номи билан аталган. 1947 йилда ташкилот фаолияти тугатилган.
СССР РАНГЛИ МЕТАЛЛУРГИЯ МИНИСТРЛИГИНИ ИШЧИЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ
СССР Рангли металлургия министрлигини ишчилар билан таъминлаш бош бошқармасининг Ўрта Осиё ваколатхонаси Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1946 йил 25 ноябрдаги қарори ва СССР Рангли металлургия Министрлигининг 4 декабрдаги буйруғи асосида ташкил этилган. Ваколатхона министрликнинг республикадаги бўлимларини саноат, нон, озиқ-овқат маҳсулотлари ва махсус кийимлар билан таъминлаш ишларини бажарган. 1955 йилда ташкилот фаолияти тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР МИНИСТРЛАР СОВЕТИ ҲУЗУРИДАГИ БАЛИҚЧИЛИК САНОАТИ БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ ТАЪМИНОТ БЎЛИМИ (Узрыбснаб)
Ўзбекистон ССР ХКС қарори билан унинг қошидаги Балиқчилик саноати Бош бошқармаси қошида саноат техник таъминот базаси ташкил этилган. 1948 йил Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг қарорига кўра, Ўзбекистон ССР балиқчилик саноати корхоналарини моддий-техник базаси билан таъминлаш трести номи билан қайта ташкил этилган.
Ташкилот Низомига кўра, Ўзбекистон ССР балиқчилик саноати корхоналарини саноат-техник ва қурилиш материаллари билан таъминлаш вазифасини бажарган. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1953 йил 13 ноябрдаги қарорига кўра трест Хўжалик ҳисоби идораси этиб ташкил этилган. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1957 йил 17 августда идора фаолияти тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ТАЪМИНОТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (ЎзССР Наркомснаб)
1930 йил 22 ноябрда тузилган. 1934 йил 29 июлда Таъминот халқ комиссарлиги Ички савдо ва Озиқ-овқат саноати халқ комиссарликларига бўлинган.
СССР ТАЪМИНОТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ (Уполнаркомснаба СССР в Средней Азии)
1929 йил 1 октябрда ташкил этилиб, 1934 йил 29 сентябрда ваколатхона тугатилган.
БУТУНИТТИФОҚ ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАР БИЛАН САВДО ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ БИРЛАШМАСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ССР ВАКОЛАТХОНАСИ (Узбекская контора Торгсина)
СССР Ташқи савдо халқ комиссарлигининг 1932 йил 2 июндаги фармони билан ташкил этилган. 1935 йил ноябрда тугатилган.
БУТУНИТТИФОҚ ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАР БИЛАН САВДО ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ БИРЛАШМАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁ ВАКОЛАТХОНАСИ (Уполторгсин в Средней Азии)
1932 йил 13 ноябрдаги СССР Ташқи савдо халқ комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги ваколатли бошқармасининг буйруғи билан ташкил этилган. СССР Ташқи савдо халқ комиссарлигининг 1934 йил 5 октябрдаги буйруғи билан тугатилган.
ДАВЛАТ ЭКСПОРТ ВА ИМПОРТ САВДО ИДОРАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁ БЎЛИМИ (Среднеазиатское отделение Госторга)
СССР Ташқи савдо Халқ Комиссарлиги Ўрта Осиё ваколатхонасининг 1922 йил 11 сентябрдаги буйруғи билан, Комиссарликнинг Ўрта Осиёдаги ваколатхонаси таркибидан Давлат экспорт-импорт савдоси бўлимининг Ўрта Осиё бўлими алоҳида муассаса сифатида ташкил этилган. 1924 йил 15 декабрда бўлим фаолияти тугатилган.
СССР ТАШҚИ САВДО ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ССР ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ ҚОШИДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ
1931 йил 1 майда ташкил этилган; СССР Ташқи савдо халқ комиссарлигининг Ўзбекистон ССРдаги ваколатхонасининг 1941 йил 23 январдаги буйруғи билан тугатилган.
СССР ТАШҚИ САВДО ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ (Уполнаркомвнешторг СССР в Средней Азии)
1919 йил 4 ноябрда Туркистон АССР Савдо ва саноат халқ комиссарлиги қошида Ташқи савдо бўлими ташкил этилган. 1921 йилда Бутунроссия МИҚ ва РСФСР ХКСнинг Туркистон ишлари бўйича комиссияси таркибига ўтказилган. 1921 йил 18 майда Бутунроссия МИҚ ва РСФСР ХКСнинг Туркистон ишлари бўйича комиссияси таркибида Ташқи савдо халқ комиссарлигининг ваколатхонаси ташкил этилган. Шу йилнинг 30 июлида Ташқи савдо халқ комиссарлигининг буйруғига кўра, РСФСР Ташқи савдо халқ комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги ваколатхонаси; 1922 йил 1 сентябрда РСФСР Ташқи савдо халқ комиссарлигиенинг, 1923 йилдан эса СССР Ташқи савдо халқ комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги ваколатхонаси этиб ташкил этилган. 1934 йил 15 октябрда ташкилот фаолияти тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ЖАМИЯТИ УЮШМАСИ (Узбекбирлашув)
1925 йил январда 26 кооператив йиғилишида Ўзбекистон истеъмол жамиятлари иттифоқи тузилган. 22 февралда бўлиб ўтган комиссия аъзолари йиғилишида “Ўзбекбирлашув” деб қисқартирилган номини қабул қилган.
БУТУНИТТИФОҚ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ЖАМИЯТИ МАРКАЗИЙ ИТТИФОҚИНИНГ ЎРТА ОСИЁ БЎЛИМИ (Центросоюз Ўрта Осиё идораси)
Бутуниттифоқ истеъмолчилар жамияти марказий иттифоқи Низомининг 5-банди асосида 1923 йилда ташкил этилган. 1932 йил 13 январдаги Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши тузилгач, ташкилот фаолияти тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА ЁҚИЛҒИ ТРЕСТИ (Ўзтопторг)
1936 йил 25 февралда Ўзбекистон ССР ХКСнинг қарори билан ташкил этилиб, 1942 йил 22 январда тугатилган.
СССР ШАКАР САНОАТИ БУТУНИТТИФОҚ УЮШМАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ САВДО БОШҚАРМАСИ (Сахаротрест)
1924 йил декабрда ташкил этилиб, 1930 йил 15 февралда ташкилот фаолияти тугатилган.
ЎРТА ОСИЁ НОН ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ САВДОСИ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ
1926 йил 15 июндаги акциядорлар шартномасига мувофиқ нон маҳсулотлари, ғалла еми ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва савдо қилиш ҳамда уларни зарур миқдорда Ўрта Осиёга олиб келиш мақсадида ташкил этилган. СССР ХКС ва Мудофааа ва меҳнат кенгашининг 1932 йил 13 февралдаги қарори билан тугатилган.
ТЎҚИМАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ САВДОСИ ДАВЛАТ АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИНИНГ ЎРТА ОСИЁ МИНТАҚАВИЙ ИДОРАСИ (Среднеазиатская контора Текстильторга)
1920 йил 10 февралда ташкил этилиб, 1930 йил 31 январда ташкилот фаолияти тугатилган.
СССР УМУМИЙ МАШИНАСОЗЛИК ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ ХАЛҚ ИСТЕЪМОЛ МОЛЛАРИ САВДОСИ ТРЕСТИНИНГ РЕСПУБЛИКАЛАРАРО БОШҚАРМАСИ Тошкент ш. (Ташкентская контора Главсбыта НКОМ СССР)
1925 йилда Тошкент тикув машиналари сотиш давлат бирлашмаси ташкил этилиб, 1929 йилда Тошкент саноқ, ёзув ва тикув машиналари сотиш давлат бирлашмасининг депоси этиб қайта номланган. 1933 йилда Тошкент вилояти аниқ саноат буюмларини сотиш бўлимига, 1937 йилдан кенг тармоқли маҳсулотларни ишлаб чиқариш заводлари бош бошқармасининг Тошкент вилояти бошқармаси (Главширпотреб), 1939 йилдан эса Тошкент кенг тармоқли маҳсулотларни сотиш трести бошқармаси деб ўзгартирилган.
1940 йил 15 майда СССР Умумий машинасозлик халқ Комиссарлиги буйруғи билан комиссарликнинг Тошкентдаги республикалараро бошқармаси ташкил этилиб, 1941 йил 28 мартда бошқарма фаолияти тугатилган.
РОССИЯ-ЎРТА ОСИЁ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ (Россредаз)
РСФСР Мудофааа ва Меҳнат Кенгашининг 1922 йил 11 октябрдаги қарори билан Бухоро Халқ Совет Республикаси билан савдо қилиш ва унинг чегараларида барча турдаги товарлар ва хомашёларни харид қилиш мақсадида Россия-Бухоро жамияти ташкил этилган. СССР Мудофааа ва Меҳнат Кенгашининг 1925 йил 22 майдаги фармони билан ташкилот номи Россия-Ўрта Осиё акциядорлик жамияти деб ўзгартирилган. 1927 йил 21 ноябрда акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА САВДО ТРЕСТИ (Узбекторг)
1925 йил 18 январда ташкил этилиб, 1935 йил 20 августда Ўзбекистон ССР Савдо халқ комиссарлигининг Маҳаллий савдо Бош бошқармаси билан бирлаштирилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР САВДО ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (Наркомторг УзССР)
1924 йил 1 декабрда ЎзССР Ички савдо халқ комиссарлиги ташкил этилиб, 1926 йил 25 июлда ЎзССР Ташқи ва ички савдо халқ комиссарлиги этиб қайта ташкил этилган. 1930 йил 22 ноябрда ЎзССР Ташқи ва Ички савдо халқ комиссарлиги тугатилиб, унинг ўрнига ЎзССР Таъминот Халқ Комиссарлиги ташкил этилди. 1934 йил 29 июлда ЎзССР Ички Савдо Халқ Комиссарлиги қайта ташкил этилиб, 1938 йил 20 августда ЎзССР Савдо Халқ Комиссарлиги деб ўзгартирилди.
ЎЗБЕКИСТОН ССР ГЎШТ ВА СУТ МАҲСУЛОТЛАРИ САНОАТИ МИНИСТРЛИГИ ҚОШИДАГИ ГЎШТ ВА МУЗЛАТГИЧ ОМБОРЛАРИ БОШ БОШҚАРМАСИ
Ўзбекистон ССР ХКСнинг 1937 йил 13 январдаги “Ўзбекистон ССР озиқ-овқат саноати” тўғрисидаги қарорига кўра, унинг таркибида трест ҳуқуқида Музлатилган гўштни ғамлаш (Мясохолодильное) бошқармаси, 1938 йил октябрь ойида бошқарма номи Ўзбекистон ССР Музлатилган гўшт тайёрлаш саноат трести этиб ўзгартирилган.
1939 йил 9 июлда Ўзбекистон ССР Президиуми Олий Советининг қарорига кўра, Ўзбекистон ССР Озиқ-овқат саноати комиссарлиги ўрнига, Озиқ-овқат саноати ва Гўшт ва сут маҳсулотлари саноати комиссарликлари ташкил этилиб, Музлатилган гўшт тайёрлаш саноати трести (Узмясохладопром) Гўшт ва сут маҳсулотлари саноати Комиссарлиги тасарруфига ўтказилган.
Ўзбекистон ССР ХКСнинг 1940 йил 7 апрель қарори ва ЎзССР Гўшт ва сут маҳсулотлари саноати Комиссарлигининг 1940 йил 8 апрелдаги буйруғига кўра, “Узмясохладопром” трести тугатилган.
1942 йил 16 апрелдаги Ўзбекистон ССР Марказий компартияси ва ХКС қарорига кўра, ЎзССР Гўшт ва сут махсулотлари саноати комиссарлиги қошида “Узмясохладопром” трести қайта ташкил этилди.
ЎзССР ХКСнинг 1953 йил 23 апрелдаги қарорига кўра, “Узмясохладопром” трести ЎзССР Енгил ва озиқ-овқат саноати министрлиги таркибида Гўшт ва уни музлатиш саноати бош бошқармаси сифатида ташкил этилди. 1953 йилда бошқарма ЎзССР озиқ-овқат маҳсулотлари саноати министрлиги таркибига, 1954 йилда Бошқарма яна Гўшт ва сут маҳсулотлари саноати комиссарлиги таркибига ўтказилган. 1956 йилда ташкилот фаолияти тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ ОЛИЙ КЕНГАШИ ҚОШИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН "ҚИЗИЛ ШАРҚ" ДАВЛАТ ҚОҒОЗ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТРЕСТИ Бухоро ш.
1923 йил 1 январда Бухоро Халқ Республикаси Савдо-саноат Нозирлиги қошида Бухоро-Россия пахта ишлаб чиқариш уюшмаси ташкил этилиб, у 1923 йил 4 майдан СССР Халқ хўжалиги Олий Кенгаши тасарруфига ўтказилган. 1925 йил 17 мартда Ўзбекистон ССР Халқ хўжалиги Олий Кенгаши таркибида Ўзбекистон “Қизил Шарқ” (“Қизил Шарқ”) давлат пахта трести этиб қайта ташкил этилди. Трест 1932 йилда тугатилган.
ЎРТА ОСИЁ ИПАКНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ДАВЛАТ ТРЕСТИ (Средазшёлк)
1919 йил октябрда Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши қошида Ипак саноати марказий бошқармаси (Центрошёлк) ташкил этилиб, 1921 йилда Бош пахта қўмитасига ўтказилган. 1923 йил 5 августда “Центрошёлк” яна Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши тасарруфига ўтказилди ва Туркистон Ипак саноати акциядорлик жамияти (Туркшёлк) қилиб қайта ташкил этилган. 1931 йил апрель ойида “Туркшёлк” Ўрта Осиё давлат ипак саноати трести (Средазшёлк) этиб қайта ташкил этилган ва 1934 йилда трест фаолияти тугатилган.
СССР ЕНГИЛ САНОАТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ССР ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАКОЛАТЛИ БОШҚАРМАСИ
СССР Енгил саноат халқ комиссарлигининг 1934 йил 14 октябрдаги буйруғи ва ЎзССР ХКСининг 1934 йил 30 ноябрдаги қарори асосида ташкил этилган. СССР Енгил саноат халқ комиссарлигининг 1936 йил 8 декабрдаги буйруғи асосида ваколатхона фаолияти тўхтатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ САНОАТИ МИНИСТРЛИГИ
Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши президиумининг 1946 йил 15 июлдаги фармони билан ташкил этилган. СССР ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1957 йил июндаги қарорлари билан министрлик тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ САНОАТИ МИНИСТРЛИГИ
Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши президиумининг 1946 йил 15 июлдаги фармони билан ташкил этилган. СССР ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1957 йил июндаги қарорлари билан министрлик тугатилган.
БУТУНИТТИФОҚ ОЛТИНГУГУРТ ВА ОЛТИНГУГУРТ МАҲСУЛОТЛАРИ ҚАЗИБ ОЛИШ ДАВЛАТ ТРЕСТИ (СОЮЗСЕРА)
СССР Халқ хўжалиги Олий Кенгаши Президиумининг 1931 йил 13 сентябрдаги фармони билан ташкил этилган. Ташкилот номи қисқартирилиб “Союзсера” трести деб юритилган. Трест Ўзбекистонда Шўрсув, Туркманистонда Қорақум, Гаурдак ва Aйдан, Кавказортидаги Гумур, Қримда Чекур-Кояш конларини бирлаштирган. 1936 йил декабрда трест фаолияти тугатилган.
СССР КЎМИР САНОАТИ МИНИСТРЛИГИ ГЕОЛОГИЯ БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ТРЕСТИ (Средазуглегеология)
1939 йил 3 июлда СССР ХКСнинг СССРда геология хизматини ташкил этиш тўғрисида ва 1939 йил 15 июлдаги СССР Ёқилғи Саноати халқ комиссарлигининг буйруғига кўра, Геология бош бошқармаси тизимида “Средазуголь” Ўзбек геология бошқармаси ва комбинати асосида 1940 йил 23 майда Ўрта Осиё давлат геология разведка трести ташкил этилган. 1940 йил 27 майда СССР Кўмир Саноати Комиссарлигининг буйруғи асосида “Кўмир ва сланец конларини аниқлаш бўйича Ўрта Осиё бирлашган давлат трести ташкил этилган ҳамда ушбу ташкилот СССР Кўмир Саноати Комиссарлиги тасарруфига ўтказилган.
Трестнинг Низомига кўра, кўмир ва сланец конларини аниқлаш ва шахталарини қуриш бўйича ишлаб чиқариш разведка ишларини олиб борган.
1946 йил 23 январда Халқ Комиссарликларининг Министрликка айлантирилиши натижасида трест фаолияти СССР шарқий ҳудудлари кўмир саноати министрлиги қошидаги Геология разведка бош бошқармаси тасарруфига ўтказилган. 1948 йил 28 декабрда СССР кўмир саноати министрлигининг кўмир конларини қидирув-разведка ишлари бош бошқармаси тасарруфига ўтказилган.
СССР ХКСнинг 1953 йил 15 июндаги кўрсатмаси ва СССР Кўмир Саноати Министрлигининг 1953 йил 18 июндаги бўйруғига кўра трест Ўрта Осиё Бирлашган геология трести деб номланган. Кейинчалик трест СССР кўмир саноати министрлиги қошидаги Геология бош бошқармаси тасарруфига ўтказилган. 1957 йил 5 июлдаги СССР ХКС ва Ўзбекистон ССР геология ва табиий бойликларни ҳимоя қилиш бош бошқармасининг буйруғига кўра трест фаолияти тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР МИНИСТРЛАР СОВЕТИ ҲУЗУРИДАГИ МАҲАЛЛИЙ ЁҚИЛҒИ САНОАТИ БОШ БОШҚАРМАСИ (Главтоппром)
Ўзбекистон ССР ХКСнинг 1942 йил 22 январдаги қарорига асосан ЎзССР ёқилғи трести тугатилиб, унинг ўрнига Ўзбекистон ССР ХКС қошида “Маҳаллий ёқилғини қазиб олиш, ғамлаш ва таъминлаш” бошқармаси ташкил этилган. ЎзССР Министрлар Советининг 1947 йил 17 февралдаги қарори билан Узтоп ЎзССР Министрлар Совети ҳузуридаги Маҳаллий ёқилғи саноати Бош бошқармаси (“Главтоппром”) деб ўзгартирилди. ЎзССР Министрлар Советининг 1953 йил 1 июндаги қарори асосида бошқарма фаолияти тугатилган.
ЎРТА ОСИЁ ТОШКЎМИР САНОАТИ ДАВЛАТ УЮШМАСИ ("СРЕДАЗУГОЛЬЬ")
Ўзбек-қирғиз тошкўмир қўшма саноати “Фарғона кўмир” трести 1925 йил 1 октябрда ташкил этилган. СССР Халқ хўжалиги Олий Кенгашининг 1927 йил 1 октябрдаги қарорига асосан ташкилот номи “Ўрта Осиё тошкўмир” трести деб ўзгартирилган. Трест тошкўмир, тупроқ, ғишт, оҳак, алебастр ишлаб чиқариш, қазиб олиш ва сотиш вазифаларини бажарган.
СССР ОҒИР САНОАТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ССР ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ
1932 йил февраль ойида ташкил этилиб, СССР Оғир саноат халқ комиссарлигининг Ўзбекистон ССРдаги ваколатхонаси буйруғи билан 1936 йил 19 январда тугатилган.
СССР ОҒИР САНОАТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ
1932 йил январда ташкил этилиб, СССР Оғир саноат халқ комиссарлигининг 1934 йил 17 октябрдаги буйруғи билан тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ ОЛИЙ КЕНГАШИ (ВСНХ ЎзССР)
1924 йил декабрь ойида Ўзбекистон ССР саноат ва савдо корхоналарини тартибга солувчи, бошқарувчи ва назорат органи сифатида тузилган. 1932 йил апрель ойида Ўзбекистон ССР МИҚ қарори билан Ўзбекистон ССР Енгил саноат халқ комиссарлиги этиб, қайта ташкил этилган.
ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ, ҚАЙТА ИШЛАШ ВА СОТИШ ТРЕСТИ (ЎЗТОРГЗАГОТПЛОДОТРЕСТ)
СССР Халқ савдо қўмитасининг 1940 йил 21 июндаги тегишли қарори асосида ташкил этилган. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1952 йил 7 июндаги буйруғи асосида тугатилган.
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ИҚТИСОДИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТ ПЛАН КОМИССИЯСИ (СРЕДАЗГОСПЛАН)
СССР Давлат режа комиссияси президиумининг 1924 йил 3 июлдаги қарори асосида ташкил топган. СССР ХКС ва Большевиклар Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг 1934 йил 3 октябрдаги қарори билан тугатилган.
ЎЗССР ДAВЛAТ РЕЖА ВА СТАТИСТИКА КОМИССИЯСИ (Ўзгосплан)
Ўзбекистон Инқилобий қўмитасининг 1924 йил 31 декабрдаги қарори билан ташкил этилган. Низомга кўра, ташкилот Ўзбекистонни иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш ҳамда тизимли равишда ушбу режаларнинг бажарилишини мониторинг қилган.
СССР ИЧКИ САВДО ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҚОШИДАГИ КРЕДИТ ОЛИШГА ЛАЁҚАТЛИЛИК ҲАҚИДА МАЪЛУМОТНОМА БЕРУВЧИ ЎРТА ОСИЁ АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТИ БЎЛИМИ (Ўрта Осиё “Кредит бюроси” идораси)
1924 йил августда ташкил этилиб, 1930 йил 15 октябрда ташкилот фаолияти тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР МОЛИЯ КОМИССАРЛИГИНИНГ ДАВЛАТ СУҒУРТА БОШҚАРМАСИ (Узгосстрах)
СССР Давлат Суғурта бошқармасининг Ўзбекистон ССР ва Туркманистон ССР бўйича ваколатхонасининг 1925 йил 21 апрелдаги буйруғига кўра ташкил этилган.
СССР ДАВЛАТ СУҒУРТА БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁ БЎЛИМИ (Марказий Осиё бошқармаси СССР давлат суғуртаси)
Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Советининг 1922 йил 21 июндаги декрети билан РСФСР Давлат суғурта бошқармасининг Ўрта Осиё бўйича ваколатхонаси ташкил этилди. 1925 йил 3 мартда Ўзбекистон ССР ва Туркманистон ССР бўйича СССР Давлат суғурта бошқармасининг ваколатхонасига айлантирилди, 1925 йил 25 майда эса СССР Давлат суғурта бошқармасининг Ўрта Осиё бошқармаси деб номланди. 1925 йил 14 октябрда ваколатхона фаолияти тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ БАНКИ (ЎЗСЕЛХОЗБАНК)
СССР МИҚ ва ХКСнинг 1930 йил 30 январдаги кредит ислоҳоти тўғрисидаги фармони билан Марказий қишлоқ хўжалиги банки “Центроселбанк” Бутуниттифоқ қишлоқ хўжалиги кооператив-колхоз банкига, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги банки эса ушбу банкнинг филиалига айлантирилган.
САВДО-КООПЕРАЦИЯ КАПИТАЛ ҚУРИЛИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ БУТУНИТТИФОҚ БАНКИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ССР БОШҚАРМАСИ (Торгбанкнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси)
СССР МИҚ ва ХКСнинг 1936 йил 17 августдаги фармони билан тугатилган Бутуниттифоқ Капитал қурилишни молиялаштириш банки (Всекобанк) негизида Бутуниттифоқ Капитал қурилишни молиялаштириш банки (Торгбанк) ташкил этилиб, унинг Ўзбекистон ССР бошқармаси ташкил этилган. “Торгбанк” Ўзбекистон филиалининг вазифаларига савдо ташкилотларининг капитал қурилиши ва бошқа инвестицияларини молиялаштириш ҳамда савдо кооперацияси ва ногиронлар кооперацияси ташкилотларини кредитлаш кирган. СССР Молия министрлигининг 1956 йил 3 сентябрдаги буйруғи асосида 1957 йил 1 январдан банк фаолияти тугатилган.
БУТУНИТТИФОҚ КООПЕРАТИВ БАНКИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ССРДАГИ ИДОРАСИ (ВСЕКОБАНКНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ)
1932 йил 5 июлда ташкил этилиб, 1936 йил августда банк фаолияти тугатилган.
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ТИЖОРАТ БАНКИ (СРЕДАЗКОМБАНК)
Ўрта Осиё тижорат банки СССР Меҳнат ва Мудофааа кенгашининг 1921 йил 31 январдаги қарорига асосан ташкил этилган. 1930 йил 1 апрелда СССР Ташқи савдо банкига қўшилиши муносабати билан банк фаолияти тугатилган.
СССР САВДО-САНОАТ БАНКИНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ФИЛИАЛИ (Торгпромбанкнинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси)
Банк филаиали РСФСР Меҳнат ва Мудофааа кенгашининг 1922 йил 1 сентябрдаги қарори билан ташкил этилиб, 1927 йил декабрда тугатилган.
СССР ДАВЛАТ БАНКИНИНГ ЎРТА ОСИЁ БЎЛИМИ
РСФСР ХКСнинг 1921 йил 12 январдаги буйруғи билан РСФСР Давлат банки ташкил этилиб, ўша йилнинг ноябрь ойида унинг Ўрта Осиё бўлими очилган. 1923 йилда унинг номи СССР Давлат банкининг Ўрта Осиё бўлими деб ўзгартирилган.
Бутуниттифоқ Большевиклар Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси ва СССР Халқ Комиссарлари Советининг 1934 йил 3 октябрдаги қарори билан банк фаолияти тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР МОЛИЯ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (ЎзССР Наркомфин)
ЎзССР Инқилобий қўмитасининг 1921 йил 22 ноябрдаги қарори билан ташкил этилган.
ХОРАЗМ ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ САВДО ВА САНОАТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (НОЗИРЛИГИ) ТОШКЕНТ БЎЛИНМАСИ
Ташкилот 1920 йилда ташкил этилиб, 1924 йилда тугатилган.
ХОРАЗМ ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ САВДО ВА САНОАТ ХАЛҚ НОЗИРЛИГИ (ТОРГПРОМ) Хива ш.
1922 йил 30 ноябрда ташкил топиб, 1924 йил ноябрда тугатилган.
ХОРАЗМ ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ КЕНГАШИ (ХНСР ЭКОСО) Хива ш.
1921 йил июнда тузилган, 1924 йил ноябрда тугатилган.
ХОРАЗМ ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ САВДО ВА САНОАТ НОЗИРЛИГИНИНГ БУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ Чоржўй ш.
1922 йил июлда Бухоро Халқ Совет Республикаси билан Хоразм Халқ Совет Республикаси ўртасида иқтисодий келишув тузилган (Фонд: Р-73, 1-руйхат, 1-йиғмажилд 13, 71-варақлар). Келишувга кўра, икки томон ўртасида эркин савдо муносабатлари ўрнатилган. Икки республикадан транзит билан чет давлатларга олиб ўтиладиган товарлар ҳар қандай солиқ ва йиғимлардан озод қилинган. Тез орада Чоржўйдаги савдо агенти Хоразм Халқ Совет Республикаси Савдо ва Саноат Нозирлиги Ваколатхонасига алмаштирилган. 1 сентябрдан нозирлик идораси 3 нафар ходим штат бирлигида ўзининг Чоржўйдаги бўлинмасини очди (Фонд: Р-75, 1-рўйхат, 1-йиғмажилд, 40, 154-варақлар). 1923 йил бошида Чоржўй бўлинмаси Бухоро Халқ Совет Республикасидаги Хоразм Халқ Совет Республикаси Савдо ва Саноат Нозирлиги Ваколатхонаси деб қайта номланган. Июль ойида нозирлик бўлинмаси тугатилган бўлса-да, Бухоро Халқ Совет Республикасидаги Хоразм Халқ Совет Республикаси Савдо ва Саноат Нозирлиги ваколатхонаси номи сақланиб қолган. 1923 йил 1 сентябрдан Хоразм Иқтисодий Кенгаши ҳузуридаги савдо ва саноат бўлимидан янги вакил тайинланган.
БУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ НОЗИРЛАРИ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ БУХОРО ПОЧТА-ТЕЛЕГРАФ АГЕНТЛИГИ Бухоро ш.
Мазкур фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш санаси кўрсатилмаган. 1921 – 1922 йилларга оид ҳужжатлар мавжуд.
БУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ТУРКИСТОН АССР ПОЧТА ВА ТЕЛЕГРАФЛАРИ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ВАКОЛАТХОНАСИ
Туркистонда Бутунроссия касаба уюшмалари ваколатхоналари 1917–1919 йилларда ушбу уюшмаларнинг Ваколатхонаси ёки ўлка қўмиталари сифатида ташкил топган. 1924–1925 йилларда Ўрта Осиёда ўтказилган миллий ҳудудий чегараланиш сиёсатидан сўнг ваколатхона фаолияти тугутилган.
БУХОРО ТАШҚИ САВДО БЎЛИМИ БЎЛИНМАСИ
1918 йил 15 октябрда Резидентлик ҳузуридаги Бухоро Вилоят Иқтисодиёт бўлими ташкил этилган. 1919 йил октябрь ойи охирида Туркистон Советлари Марказий Ижроия Қўмитаси буйруғига асосан Резидентлик ҳузуридаги Бухоро вилоят иқтисодиёт бўлими Бутунроссия МИҚнинг Туркистон ишлари бўйича Ваколатхонаси ҳузуридаги ташқи савдо бўлимининг Бухоро бўлинмаси деб қайта номаланади.
1921 йил январь ойидан бошлаб бу муассаса Ташқи савдо халқ комиссарлиги Тукистон бошқармасига бўйсунган. 1922 йил 30 июндан эса Ташқи савдо халқ комиссарлиги Туркистон бошқармаси РСФСРнинг Ташқи савдо халқ комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги ваколатхонаси деб қайта номланган. 1922 йил 10 сентябрдан ташқи савдо бўлимининг Бухоро бўлинмаси Ташқи савдо Халқ Комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги Ваколатхонасига бўйсунган ва Ташқи савдо халқ комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги ваколатхонасининг Бухоро республикаси бўйича Ваколатхонаси деб номланган.
БУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ ОЗИҚ-ОВҚАТ БЎЙИЧА ХАЛҚ НАЗОРАТИ
Nazirat 1919 yilda tashkil etilgan va 1922 yilda tugatilgan.
БатафсилБУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БАНКИ
Мазкур фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш санаси кўрсатилмаган. 1923 йилга оид ҳужжатлар мавжуд.