ТУРКИСТОН АССР СОҒЛИҚНИ СAҚЛAШ ХAЛҚ КОМИССAРЛИГИ
Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1917-йил 23 ноябрдаги буйруғи билан тузилган. Ўрта Осиёда ўтказилган миллий –ҳудудий чегараланиш сиёсати муносабати билан 1924 йил 24 ноябрда тугатилган.
Бухоро Халқ Совет Республикаси Халқ Нозирлари Совети
1920 йил 8 сентябрда ташкил қилинган. Ўрта Осиёнинг миллий чегараланиши муносабати билан ТурМИҚ, БухМИҚ ва ХорМИҚ нинг қўшма қарорига кўра 1924 йил 18 ноябрда тугатилган.
Бухоро Халқ Совет Республикаси Соғлиқни сақлаш марказий бошқармаси
ТУРКИСТОН АССРДАГИ РОССИЯ ҚИЗИЛ ХОЧ ЖАМИЯТИ ВАКОЛАТЛИСИ БОШҚАРМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАМ ОЛИШ УЙИ Тошкент станцияси. Троицкий қишлоғи.
Россия қизил хож жамияти ваколатлиси Бошқармаси ҳузуридаги Дам олиш уйи 1923 йил 19 май куни ташкил этилган. 1923 йил 10 сентябрда тугатилган. 1924 йил 24 апрелда қайта очилган ва Россия қизил хож жамияти ваколатлиси Бошқармаси ҳузуридаги Дам олиш уйи сифатида фаолиятини давом эттирган. Ёзги мавсум пайтларида, май, июнь, июль, август ойларида очилган ва яна ёпилган. 1924,1925 йиллардаги ва ундан кейинги фаолияти ҳақида фондда ҳужжатлар мавжуд эмас.
БУТУНИТТИФОҚ ДАВОЛАШ-САНИТАРИЯ ХОДИМЛАРИ САНОАТ ИТТИФОҚИ ТУРКИСТОН БЎЛИМИ ЎЛКА ҚЎМИТАСИ
Бутуниттифоқ даволаш-санитар иши ходимлари саноат иттифоқи Туркистон бўлими Ўлка қўмитаси 1919 йил ноябрь ойида Тиббий-санитария ходимлари 1 Ўлка Қурултойида ташкил этилган. 1921 йил 25 июль куни Бутуниттифоқ Касаба уюшмасининг Марказий Кенгаши Туркистон бюроси Қарорига асосан амалда тугатилган.
Бутуниттифоқ даволаш-санитар иши ходимлари саноат иттифоқи Туркистон бўлими Ўлка қўмитасининг Тиббиёт ходимлари Иттифоқи вилоят бўлимларидан келган вакиллари иштирокидаги 1921 йил 21 июлдаги кенгайтирилган Пленумида Бутуниттифоқ даволаш-санитар иши ходимлари касба уюшмаси Марказий қўмитаси Туркистон бюроси ташкил этилди.
ТУРКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАБИБЛАР ЁРДАМЧИЛАРИ ВА ФЕЛЬДШЕРЛАР КАСАБА УЮШМАСИ МАРКАЗИЙ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ
Туркистон Республикаси табиблар ёрдамчилари ва фельдшерлар касаба уюшмаси Марказий Ижроия Қўмитаси 1918 йилда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. Тугатилиш санаси маълум эмас.
ТУРКИСТОН АССР СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ТИББИЙ САНИТАРИЯ ИШЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТИ.
1940 йил 21 августда Р-603-сон фонд Р-40-сон фонд билан бирлаштириб юборилган
ДАМ ОЛИШ, САНАТОРИЯ ВА ДАМ ОЛИШ УЙЛАРИНИ БОШҚАРИШ ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН ССР КАСАБА УЮШМАЛАРИ БУТУНИТТИФОҚ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ
Ўзбекистон ССР Касаба уюшмалари Кенгаши Прездиумининг 8 октябрь 1934 йилдаги қарори асосида Ўзбекистон касаба уюшмалари Кенгаши дам олиш уйлари ва санаториялар бошқаруви тузилган. 1937 йил 13 сентябрда Ўзбекистон ССР касаба уюшмалари тугатилиши муносабати билан Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг Ўзбекистондаги дам олиш уйлари ва санаториялари бошқармасига айлантирилган.
Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгаши котибиятининг 1941 йил 28 августдаги қарорига мувофиқ Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг Ўзбекистондаги дам олиш уйлари ва санаториялари бошқармаси Ўзбекистон ва Қирғизистон ССРдаги Бутуниттифоқ касаба уюшмалари шифохоналари Марказий Кенгаши бошқарувига айлантирилган. Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейин госпиталларни тугатилиши муносабати билан 1946 йил март ойида госпиталлар бошқармаси Ўзбекистон ва Қирғизистон ССР Касаба уюшмалари Бутуниттифоқ Марказий Кенгашининг курортлар, санаториялари ва дам олиш уйлари бошқармасига айлантирилган. Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгаши Президиумининг 1956 йил 7 апрелдаги қарори асосида тугатилган.
ЎРТА ОСИЁ ВА ҚОЗОҒИСТОН АССР (СРЕДАЗКУРОРТ) КУРОРТЛАРИНИ ФОЙДАЛАНИШ ДАВЛАТ АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ
1923 йил июнь ойида Туркистон АССР курорт маъмурияти тузилиб, 1925 йил январ ойида миллий ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида тугатилган.
1925 йил январь ойида Ўрта Осиё дам олиш масканлари маъмурияти ташкил этилган бўлса-да, ушбу маъмурият 1927 йил октябр ойида Ўрта Осиё республикалари Соғлиқни сақлаш халқ комиссарликлари тасарруфига ўтказилиши муносабати билан тугатилиб, 1927 йил октябр ойида Ўрта Осиё ва Қозоғистон АССР дам олиш жойлари Давлат акциядорлик компанияси ташкил этилган. 1931 йил феврал ойида тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ
Ўзбекистон ССР Инқилобий қўмитасининг 1924 йил 22 ноябрдаги қарори билан ташкил этилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР МИНИСТРЛАР СОВЕТИ ҚОШИДАГИ ҚЎРИҚХОНА ВА ҲАЙВОНОТ БОҒЛАРИ БОШҚАРМАСИ
Ўзбекистон ССР ХКСнинг 1939 йил 14 октябрдаги қарори билан ташкил этилган. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1951 йил 12 октябрдаги қарори билан тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР ДАВЛАТ ЖАМОАТ КУТУБХОНАСИ
1870 йилда Тошкент кутубхонаси ташкил этилган. 1919 йил февралда Тошкент Халқ Кутубхонаси, 1920 йил май ойида Туркистон Давлат кутубхонаси деб ўзгартирилган. Ўрта Осиё тугатиш комиссиясининг 1925 йил 4 апрелдаги қарори билан Ўзбекистон ССР Халқ комиссарлиги қошидаги Ўрта Осиё Давлат кутубхонасига айлантирилган.
1934 йилда Ўрта Осиё республикалари муассасаларни фаолиятини тугатилиши муносабати билан кутубхона номи Ўзбекистон ССР Давлат жамоат кутубхонаси деб ўзгартирилган.
ЎРТА ОСИЁ КЎРГАЗМА ҚЎМИТАСИ
1918 йил 19 июлда Туркистон ҳунармандчилик қўмитасининг миллийлаштирилган жамғармаси асосида Туркистон Республикаси Халқ хўжалиги Марказий Кенгашининг саноат ва савдо бўлими ҳузурида вилоят ҳунармандчилик музейи ташкил этилди; 1922 йил ноябрда Туркистон қўлёзмаларининг доимий кўргазмаси деб номланган. 1922 йил 11 декабрда Туркистон АССР ХКС қарори билан Туркистон АССР Давлат режалаштириш қўмитаси ҳузурида Туркистон кўргазма қўмитаси ташкил этилди; 1923 йил апрелидан бошлаб Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши тасарруфига ўтказилиб, Ўрта Осиё кўргазмалар қўмитасига айлантирилган.
1923 йил 5 декабрдаги Туркистон АССР МИҚ ва ХКС қарори билан тугатилган.
ЎРТА ОСИЁ БОШ МУЗЕЙИ
1918 йил 22 майда Туркистон Халқ университети кенгашининг қарори билан музей ташкил этилиб, унга Туркистон Халқ музейи номи берилди. Туркистон АССР ХКСнинг 1918 йил 31 майдаги буйруғи билан музей Туркистон АССР Маориф халқ комиссарлигига топширилиб, 1922 йилда музей Туркистон Бош музейига айлантирилган. Туркистон тарихий, санъат ва табиат ёдгорликларини муҳофаза қилиш қўмитасига, 1925 йилдан эса Ўрта Осиё тарихий, санъат ва табиат ёдгорикларини муҳофаза қилиш қўмитасига бўйсунган. 1928 йилда Ўрта Осиё Бош музейи Ўрта Осиёнинг тарихий ва даврий табиати ва маданияти ўлкашунослик музейи сифатида фаолият олиб борган. Ўрта Осиё тарихий, санъат ва табиат ёдгорликларни муҳофаза қилиш қўмитасининг тугатилиши муносабати билан Ўзбекистон ССР Маориф халқ комиссарлиги тасарруфига топширилган.
ЎРТА ОСИЁ БОШ МУЗЕЙИ
1918 йил 22 майда Туркистон Халқ университети кенгашининг қарори билан музей ташкил этилиб, унга Туркистон Халқ музейи номи берилди. Туркистон АССР ХКСнинг 1918 йил 31 майдаги буйруғи билан музей Туркистон АССР Маориф халқ комиссарлигига топширилиб, 1922 йилда музей Туркистон Бош музейига айлантирилган. Туркистон тарихий, санъат ва табиат ёдгорликларини муҳофаза қилиш қўмитасига, 1925 йилдан эса Ўрта Осиё тарихий, санъат ва табиат ёдгорикларини муҳофаза қилиш қўмитасига бўйсунган. 1928 йилда Ўрта Осиё Бош музейи Ўрта Осиёнинг тарихий ва даврий табиати ва маданияти ўлкашунослик музейи сифатида фаолият олиб борган. Ўрта Осиё тарихий, санъат ва табиат ёдгорликларни муҳофаза қилиш қўмитасининг тугатилиши муносабати билан Ўзбекистон ССР Маориф халқ комиссарлиги тасарруфига топширилган.
ЎРТА ОСИЁ ТАРИХИЙ, САНЪАТ ВА ТАБИАТ ЁДГОРЛИКЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚЎМИТАСИ (СРЕДАЗКОМСТАРИС)
Туркистон АССР МИҚнинг 1920 йил 30 январдаги қарори билан фан ва санъатнинг барча тарихий ёдгорликларини муҳофаза қилиш вазифаси Туркистон архивлари Марказий бошқармаси комиссиясига топширилган. 1921 йил 21 майда Туркистон АССР ХКСнинг қарори билан Туркистон АССРнинг тарихий, санъат ва табиат ёдгорликлар музейлари ва уларни ҳимоя қилиш қўмитаси (Туркомстарис) ташкил этилди. 1924 йил 26 декабрда Туркомстарис Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгашига бўйсунган ҳолда Туркистон АССРнинг тарихий, санъат ва табиат ёдгорликлар музейлари ва уларни ҳимоя қилиш қўмитасига айлантирилди.
1928 йил 7 апрель Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши қарори билан тугатилган.
ЎРТА ОСИЁ ИЛМИЙ ЖАМИЯТЛАРИ БЮРОСИ
1925 йил 7 апрелда ташкил этилган бюро Ўрта Осиё илмий жамияти, Россия ботаника ва география жамиятларининг Туркистон бўлими фаолиятига раҳбарлик қилган. Ўрта Осиё Давлат университети қошидаги илмий педагогик жамият, Дерматологлар ва венереологлар жамияти, Ўрта Осиё тиббиёт жамияти, Туркистон психиатр ва невропатологлар жамияти, илмий ва ветеринария жамияти. Тожикистон ва Эрон миллатларини ўз чегараларидан ташқарида ўрганиш жамиятлари, Отоларингологик жамият, кўз жамияти, Педиатрия шифокорлари жамияти, Бутунроссия муҳандислар уюшмасининг Ўрта Осиё бўлими ва Филателистлар жамияти. Жамият 1926 йилда тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ИЛМИЙ МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНИКА ЖАМИЯТЛАРИ КЕНГАШИ (УЗНИТО)
1941 йил 29 ноябрда Ўзбекистон илмий муҳандислик-техника жамияти вакилларининг конференциясида Ўзбекистон илмий муҳандислик-техника жамияти Кенгаши тузилиб, унинг Низоми Ўзбекистон ССР ХКСнинг 1941 йил 2 декабрдаги қарори билан тасдиқланган.
Ўзбекистон илмий-муҳандислик жамияти Кенгашининг вазифаларига қуйидагилар кирган:
а) Ўзбекистон ССР соҳавий илмий-техника жамиятига уларнинг иш режаларидан келиб чиқиб, энг муҳим саноат-техник вазифаларни бажаришда кўмаклашиш, шунингдек, корхоналарга технологияларни жорий этиш ва маҳсулот сифатини ошириш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш;
б) соҳавий илмий-муҳандислик жамияти ўртасида илмий-ишлаб чиқариш ва техник тажрибани ташкил этиш ва тажриба алмашиш;
в) Ўзбекистон ССР илмий-муҳандислик жамияти ишини соҳаларига кўра мувофиқлаштириш ва йўналтириш;
д) кадрлар тайёрлаш ва илмий-техник билимлар даражасини оширишга кўмаклашиш;
е) Халқ хўжалиги томонидан илгари сурилган илмий, техникавий, иқтисодий ва ишлаб чиқариш масалаларини ҳал этиш.
Жамият фаолияти Бутуниттифоқ илмий муҳандислик-техник жамиятлари Кенгашининг 1953 йил 8 апрелдаги қарори билан тугатилган.
ЎРТА ОСИЁ ИЛМИЙ МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНИКА ЖАМИЯТЛАРИ КЕНГАШИ
Бутуниттифоқ Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг 1931 йил 19 ноябрдаги қарори ва Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг қарори билан Ўрта Осиёда илмий муҳандислик-техника жамиятларининг бир нечта тармоқлари ташкил этилди;
1) Ўрта Осиё илмий муҳандислик жамиятлари Кенгаши;
2) илмий муҳандислик жамиятлари Кенгашининг Республика ташкилий бюролари;
3) илмий муҳандислик жамиятларининг Ўрта Осиё бюролари (темирйўлчилар, ирригаторлар, нефтчилар, кўмирчилар, пахтачилар, энергетика, сув таъминоти ва санитария техникаси, кимёгарлар;
4) қурувчилар, машинасозлар, автотранспорт, маҳаллий транспорт, цемент ва керамика саноати илмий муҳандислик жамиятларининг республика ташкилий бюролари.
Ўрта Осиё Кенгаши ва илмий муҳандислик-техника жамиятларининг соҳавий бюролари 1934 йилда тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ
Ўзбекистон ССР ХХКСнинг 1939 йил 22 февралдаги қарорига асосан ташкил этилиб, 1941 йил июн ойида тугатилган.
БУТУНИТТИФОҚ КАСАБА УЮШМАЛАРИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ МЕҲНАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЎРТА ОСИЁ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ
Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгашининг 1930 йил 26 июлдаги қарори билан Ўрта Осиё Меҳнат муҳофазаси институти ташкил этилган; 1930 йил 4 декабрда Ўрта Осиё гигиена, патология ва меҳнат хавфсизлиги институти деб ўзгартирилган. 1932 йилда СССР Меҳнат халқ комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги ваколатхонаси қошида меҳнатни ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича Ўрта Осиё Давлат ташкилотлар ва меҳнатни мухофаза қилиш институти деб ўзгартирилган; 1933 йилда Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгаши ҳузуридаги ташкилотлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш Ўрта Осиё Давлат илмий-тадқиқот институти деб ўзгартирилган. 1936 йил июлда институт тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ТИББИЁТ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ
Ўзбекистон ССР ХКСнинг 1934 йил 1 апрелдаги қарори билан Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш халқ комиссарлиги қошида ташкил этилган. Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш халқ комиссарлигининг 1940 йил 4 октябрдаги буйруғи билан тугатилган.
ЎРТА ОСИЁ ДАВЛАТ РЕЖАЛАШТИРИШ КОМИССИЯСИ ҚОШИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИ
1928 йил 15 ноябрда СССР МИҚ қошидаги Олимлар ва таълим муассасаларини бошқариш қўмитаси қарори билан, 1921 йилдан бери фаолият юритиб келган Ўрта Осиё Давлат университетининг Иқтисодий тадқиқотлар бюроси ва Қишлоқ хўжалиги факультетининг илмий- тадқиқот бюросини бирлаштириш натижасида Ўрта Осиё Давлат университети қошидаги Иқтисодиёт илмий-тадқиқот институти ташкил этилган.
Иқтисодиёт институти Низомига кўра унинг вазифаларига қуйидагилар кирган: Ўрта Осиё миллий иқтисодиётини ўрганиш, Ўрта Осиё шарт-шароитларида тадқиқот олиб бориш методологиясини, халқ хўжалигини ривожлантириш бўйича иқтисодий режаларни ишлаб чиқиш, малакали иқтисодчиларни тайёрлаш.
Ўрта Осиё давлат университети Иқтисодиёт институти СССР МИҚ қошидаги Олимлар ва таълим муассасалари қўмитасининг 1930 йилдаги қарорига кўра, Ўрта Осиё режалаштириш комиссияси таркибига ўтказилган ва институт номи Иқтисодий тадқиқотлар институти деб ўзгартирилган. 1934 йил 13 октябрда Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгашининг буйруғи билан институт тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР МАОРИФ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҚОШИДАГИ РЕСПУБЛИКА СИЁСИЙ ВА ТАЪЛИМ ХОДИМЛАРИ МАКТАБИ
1937 йил 15 октябрда ташкил этилган. Ўзбекистон ССР Маориф халқ комиссарлигининг 1941 йил 20 октябрдаги буйруғига асосан тугатилган.
БУТУНИТТИФОҚ КАСАБА УЮШМАЛАРИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИНИНГ ТОШКЕНТ МАКТАБИ
1947 йил 1 январда СССР Олий Совети Президиумининг 1946 йил 28 ноябрдаги қарори асосида ташкил этилган. Мактабда ўқиш даври икки йил бўлиб, унинг вазифаларига қуйидагилар кирган: республика, вилоят касаба уюшма қўмиталари бошлиқлари ва йирик корхоналар таркибидаги фабрика заводларнинг маҳаллий қўмиталарига раисларини тайёрлаш. Касаба Уюшмалари Бутуниттифоқ Марказий Кенгаши котибиятининг 1956 йил 9 февралдаги қарори асосида тугатилди.
ТОШКЕНТ ТЕАТР ВА РАССОМЧИЛИК ТЕХНИКУМИ
СССР Министрлар Советининг 1947 йил 8 июлдаги қарори ва СССР Министрлар Совети ҳузуридаги санъат ишлари бўлимининг 1947 йил 25 июлдаги буйруғига асосан ташкил этилган. Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҳузуридаги Санъат Ишлари Бошқармасининг 1952 июн 21 йилдаги буйруғи асосида тугатилган.
ТУРКИСТОН ЎЛКАСИ МАҲАЛЛИЙ АҲОЛИ ВАКИЛЛАРИ ТИББИЁТ КОЛЛЕЖИ
1924 йил март ойида 1920 йилда ташкил этилган мусулмон фельдшерлик мактаби, акушерлик курслари ва Коллонтай номидаги ҳамширалар мактабининг бирлашиши асосида ташкил этилган. 1927 йилда тугатилган.
И.В. СТАЛИН НОМИДАГИ ЎРТА ОСИЁ САНОАТ АКАДЕМИЯСИ
1929 йилда Ўрта Осиё хўжалик ва қизил директорлар курслари асосида ташкил этилган; 1933 йилгача у СССР Халқ хўжалиги Олий Кенгаши тасарруфида, 1933 йилдан 1938 йилгача СССР Енгил саноат халқ комиссарлиги тасарруфида ва 1938 йилдан СССР Тўқимачилик саноати халқ комиссарлиги тасарруфида бўлган. СССР Тўқимачилик саноати халқ комиссарлигининг 1940 йил 23 ноябрдаги буйруғи билан тугатилган.
ЎРТА ОСИЁ ЯГОНА САНОАТ ИШЧИЛАРИ ФАКУЛЬТЕТИ
ТОШКЕНТ ГЕОЛОГИК-ҚИДИРУВЧИЛАР ФАКУЛЬТЕТИ
1930 йил 31 августда СССР Оғир саноат халқ комиссарлиги таълим муассасалари Бош бошқармасининг буйруғи асосида ташкил этилган. СССР Оғир саноат халқ комиссарлигининг таълим муассасалари Бош бошқармасининг 1933 йил 28 июндаги буйруғига кўра, Ўрта Осиёдаги ягона саноат ишчилар факультети таркибига киритилган.
ЎРТА ОСИЁ ҚУРУВЧИЛАР ФАКУЛЬТЕТИ
СССР Саноат халқ комиссарлиги таълим муассасалари Бош бошқармасининг 1933 йил 28 июндаги буйруғига кўра, 1931 йил августда ташкил этилган ҳамда Ўрта Осиёдаги ягона саноат ишчилари факультети таркибига киритилган
ЎЗБЕКИСТОН ЭРКАКЛАР ТАЪЛИМ ИНСТИТУТИ (УЗИНПРОС)
1918 йил 31 май куни, Туркистон мусулмон ўқитувчилар институти ташкил этилган. Кейинчалик биринчи Ўзбек Педагогика коллежи деб қайта номланиб, Меҳнат Педагогика мактабига айлантирилди. Ушбу мактаб негизида Туркистон АССР Маориф халқ комиссарлигининг 1920 йил 1 сентябрдаги буйруғига кўра Ўзбекистон Эркаклар Таълим Институти (Узинпрос) ташкил этилган ва институт 1928 йилда тугатилган.
ЎРТА ОСИЁ ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
Ўрта Осиё қурилиш институти 1931 йил март ойида Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгашининг қарори билан Ўрта Осиё пахтачилик ирригация ва политехника институтидан ажралиб чиққан Қурилиш факультети негизида ташкил этилган.
ЎРТА ОСИЁ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ (САСХИ)
Институт 1930 йил 6 июнда Ўрта Осиё Давлат университетининг Қишлоқ хўжалиги факультети негизида ташкил этилиб, СССР Ер ишлари халқ комиссарлиги тасарруфида бўлган. 1931 йилда унинг фаолияти тугатилган.
В.И. ЛЕНИН НОМИДАГИ ЎРТА ОСИЁ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ (САГУ)
1918 йил 21 апрель куни Туркистон ўлкаси ХКС буйруғи асосида Тошкентда Туркистон Халқ университети очилиб, 1920 йил 7 сентябрда ХКС қарори билан Туркистон давлат университети этиб ташкил этилган. 1924 йил 16 февралда Маориф халқ комиссарлиги қарори билан Ўрта Осиё Давлат университети деб ўзгартирилган (САГУ).