ТУРКИСТОН АВТОНОМ СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ПЛАН КОМИССИЯСИ (ТУРКГОСПЛАН)
1921 йил 23 ноябрда Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Иқтисодий Кенгаши қошида тузилган, 1925 йил 11 майда Ўрта Осиёнинг миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида тугатилган.
БатафсилТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ ҚОШИДАГИ ТУРКИСТОН ПАХТА ҚЎМИТАСИ (ТУРКХЛОПКОМ).
1918 йил 24 мартда Туркистон ўлка халқ ишлаб чиқариш кенгаши (кейинчалик Туркистон Республикаси Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши)нинг пахтачилик бошқармаси тузилди. 1922 йил бошида унинг ўрнига Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Совети қошида пахта қўмитаси (Туркхлопком) тузилган. 1924 йил 20 декабрда тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (ТУРКНАРКОМПРОД)
Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1917 йил 23 ноябрдаги буйруғи билан озиқ-овқат Халқ комиссарлиги сифатида ташкил этилган. 1918 йил 7 мартда у Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Совети қошидаги озиқ-овқат бўлимига айлантирилган. 1918 йил 15 июнда Туркистон Ўлкаси озиқ-овқат директорияси, 1919 йил декабрда яна Туркистон АССР озиқ-овқат халқ комиссарлиги сифатида ташкил этилди. Туркистон Марказий Ижроия Қўмитасининг 1923 йил 7 октябрдаги фармони билан Туркистон Озиқ-овқат Халқ Комиссарлиги тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БАЛИҚЧИЛИК ВА БАЛИҚ САНОАТИ БОШҚАРМАСИ
1918 йил 21 октябрда Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши қошида Оролбўйи балиқчилик саноати бошқармаси, 1921 йил 24 сентябрда Туркистон АССР озиқ-овқат комиссарлиги қошидаги балиқчилик ва балиқчилик саноати бошқармасига айлантирилган. 1923 йил 10 октябрда ташкилот фаолияти тугатилган
ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ (ТУРКИСТОН АССР ЦСНХ)
Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1918 йил 21 мартдаги буйруғи билан Туркистон ўлка Халқ ишлаб чиқариш кенгаши тузилди, 1918 йил май ойида Туркистон Республикаси Саноат Комиссарлигига айлантирилди. 1918 йил 1 ноябрдан Халқ хўжалиги марказий кенгашига айлантирилган. Ўрта Осиёнинг миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида 1924 йил 1 ноябрда тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ ҚОШИДАГИ БИРИНЧИ ТУРКИСТОН МАНУФАКТУРАСИ (ТУРКМАНУФАКТУРА)
Комиссарлари Советининг 1922 йил 1 апрелдаги декрети билан тугатилган Туркистон Республикаси Давлат тўқимачилик заводларини қуриш қўмитаси (Комтекстрой) тугатилиб, унинг негизида 1922 йил 1 майда Туркистон Мануфактураси ташкил этилган. Низом Турк АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши Президиумининг 1923 йил 16 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган. Биринчи Туркистон мануфактураси трест сифатида фаолият юритиб, унинг таркибида Еттисув газлама фабрикаси ва Бўзсув ГЭСи бўлган. 1925 йил 4 январда Туркистон АССР органларини тугатиш бўйича ташкил этилган комиссия қарорига кўра 1924 йил 31 декабрда унинг фаолияти тугатилган.
БатафсилТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИНИНГ ДАВЛАТ МЕТАЛЛНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАЛАР УЮШМАЛАРИ БОШҚАРМАСИ
1920 йил 23 январда Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгашининг металл бўлими ташкил этилди; 1921 йил 30 июлда Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий кенгаши қошидаги Металлургия саноати бошқармасига айлантирилди; 1922 йил 20 мартда Туркистон АССР Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши Давлат металлни қайта ишлаш корхоналари уюшмаси (Промметалл) бўлимига айлантирилди. 1922 йил 1 сентябрда ташкилот фаолияти тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИНИНГ ДАВЛАТ УН-ТЕГИРМОН ТРЕСТИ (ТУРКГОСМУКТРЕСТ)
1921 йил февраль ойида Туркистон АССР (Туркмук) Халқ хўжалиги марказий кенгаши қошидаги Озиқ-овқат бошқармасида Ун тегирмон трести ташкил этилган. 1923 йил 2 октябрда Туркистон Озиқ-овқат қўмитасининг Туркистон дон махсулотлари ва Тегирмончилк бўлимларининг қўшилиши натижасида Халқ Хўжалиги Марказий кенгаши қошида Туркистон ун тегирмон трести ташкил этилди. 1924 йил 15 майда Туркистон МИҚ қошидаги Туркистон Давлат ун тегирмон трести ва дон махсулотларинин тарқатиш Бошқармаси Туркистон қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишлаш ва сотиш давлат трести сифатида ташкил этилган.
ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ ҚОШИДАГИ ТАМАКИ САНОАТИ БОШ БОШҚАРМАСИ (ТУРКТАБАК)
Туркистон Марказий Ижроия Қўмитасининг 1919 йил 13 мартдаги фармони билан “Тамакимонопол” давлат тамаки монополияси тузилиб, 1921 йил 9 августда Туркистон АССР Халқ хўжалиги марказий кенгашининг Тамаки саноати Бош бошқармасига айлантирилди (Турктабак). 1922 йил 2 ноябрда ташкилот фаолияти тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИНИНГДАВЛАТ САНОАТ ВА САВДО КОРХОНАЛАРИ БЎЛИМИ (ГОСПРОМТОРГ)
1922 йил 22 апрелда Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши Президиумининг буйруғи билан Туркистон АССР Марказий Халқ хўжалиги Кенгашининг Савдо ва таъминот Бош бошқармаси (Туркторгснаб) ташкил этилиб, у 1922 йил 1 августда Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгашининг Давлат саноат ва тижорат корхоналари бошқармаси сифатида ташкил этилган. 1923 йил январ ойида ташкилот фаолияти тугатилган.
Туркистон АССР давлат кўмир ва нефть корхоналари трести (Угленефть)
Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1918 йил 5 апрелдаги буйруғи билан Туркистон ўлка халқ ишлаб чиқариш кенгашининг кон бўлими тузилиб, 1919-йил 6 декабрда Туркистон АССР кончилик саноати бошқармасига айлантирилди. ТуркАССР; 1922 йил 15 январда Туркистон АССР Давлат кўмир ва нефть корхоналари трести (Угленефть) сифатида қайта ташкил этилган ва 1922 йил 15 сентябрда ташкилот фаолияти тугатилган.
Туркистон АССР Халқ хўжалиги марказий кенгаши ҳузуридаги Туркистон давлат тоғ-кон-ёнилғи трести (Турктоптрест)
Туркистон АССР Халқ хўжалги Марказий кенгаши президиумининг 1923 йил 10 сентябрдаги фармони билан ташкил этилгган. Трест ўтин ёқилғисини ғамлаш, қўмир, нефть озокеритолтингугурт ва бошқа ёқилғи манбаларини қазиб олиш ва сотиш вазифаларини бажарган. 1924 йил 24 декабрда Ўрта Осиёда ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида унинг фаолияти тугатилган.
Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши ҳузуридаги Туркистон Давлат қурилиш ва таъминоти қўмитаси
1917 йил 20 декабрда Туркистон ўлкаси темир йўл бошқармасининг янги тармоқларини қуриш бўлими ташкил этилди; 1920 йил 10 апрелда Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши қошидаги Туркистон Давлат қурилиш таъминоти қўмитаси этиб қайта ташкил этилди. 1922 йилда 17 февралдаги Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши Президиумининг қарори асосида тугатилган.
Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши Тўқимачилик саноати бош бошқармаси
Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий кенгашининг 1919 йил 12 июлдаги буйруғи асосида унинг қошида Тўқимачилик бошқармаси (Турктекстиль) ташкил этилиб, 1921 йил 22 мартда Туркистон АССР Тўқимачилик саноати Бош бошқармасига айлантирилган. Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши Президиумининг 1921 йил 20 сентябрдаги қарори асосида ташкилот фаолияти тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ БИРИНЧИ ТУРКИСТОН МАНУФАКТУРАСИНИ ТУГАТИШ КОМИССИЯСИ Тошкент ш.
Туркистон АССРда давлат тўқимачилик фабрикаларини уларнинг тизимидаги ишлаб чиқарувчилари билан биргаликда барпо этиш ва ишлатиш учун 1922 йил 1 майда Биринчи Туркистон мануфактураси ташкил этилди.
1924 йил 31 декабрда Туркистон Мануфактураси Тугатиш комиссияси ташкил этилди.
Тугатиш бўйича бошқарув ҳужжатлари аниқланмаган, аммо ташкилотни тугатиш комиссиясининг охирги буйруғи 1925 йил 2 март куни қабул қилинган.
БУТУНИТТИФОҚ ТЎҚИМАЧИЛИК СИНДИКАТИ ТОШКЕНТ АГЕНТЛИГИ Тошкент ш.
йил 1 ноябрда Бутуниттифоқ тўқимачилик синдикати Бошқаруви қарори билан ташкил этилган.
Бутунроссия Тўқимачилик Синдикати Тошкент бўлинмаси 1922 йил 6 декабрда Умумий саноат ва савдо ишлари бўйича Бош Бошқармасида №2-сон билан рўйхатга олинган.
1923 йил 15 мартда Бутунроссия Тўқимачилик синдикати ҳузурида Шарқ бўлими ташкил этилади. Бухоро бўлинмаси 1 мартдан очилган, аммо амалда амалиёт 1923 йил 23 апрелдан бошланган.
Бутуниттифоқ тўқимачилик синдикати Тошкент бўлинмаси мануфактура моллари билан савдо қилган.
ТУРКИСТОН ЎЛКАСИ ОЗИҚ-ОВҚАТ ҚЎМИТАСИ
1917 йил март ойида Туркистон ўлкаси озиқ-овқат мажлиси ташкил этилиб, ўлка, вилоят ва туман озиқ-овқат қўмиталари ташкил этилган. Туркистон ўлкаси озиқ-овқат мажлиси таркиби ишчи депутатлар, копперативлар, қишлооқ хўжалиги уюшмалари ва иттифоқлари Кенгаши вакиллари ҳисобига тўлдириб борилган. Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Кенгашининг 1918 йил 15 июндаги 195-сон буйруғига асосан озиқ-овқат қўмиталари тарқатиб юборилган. Барча ваколат ва Озиқ-овқат ишини юритиш бўйича жавобгарлик озиқ-овқат комиссарларига юклатилган.
ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ ТУРКИСТОН ЎЛКАСИ НОН ХАРИД ҚИЛИШ БЎЙИЧА ОЗИҚ-ОВҚАТ БЎЛИМИ ВАКОЛАТЛИ БОШҚАРМАСИ
ТУРКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЖАМИЯТИ ҚОШИДАГИ МУЗЛАТГИЧЛАРДА ЗАҲИРАЛАШ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ТУРКИСТОН ҚЎМИТАСИ. ТОШКЕНТ ш.
Тошкент шаҳридаги Туркистон қишлоқ хўжалиги жамияти қошидаги музлатгич ишлари бўйича Туркистон қўмитаси 1923 йил 21 май куни ташкил этилган. Мазкур маълумот Ташкилий мажлис йиғилиши Баённомасидан олинган.
ТОҒ-ЎРМОН МЕВАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧАТУРКИСТОН ЎЛКА ОЗИҚ-ОВҚАТ ДИРЕКТОРИЯСИ ХИЗМАТЛАРИ ИТТИФОҚИ Тошкент ш.
ЎРТА ОСИЁ ИҚТИСОДИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЛКАДА ҲОСИЛНИ ТАҚСИМЛАШ БЎЙИЧА ТУРКИСТОН МИҚ ВАКОЛАТХОНАСИ
ТЕРИ САНОАТИ МАРКАЗИЙ БОШҚАРМАСИ (ЦЕНТРОКОЖ)
1918 йил 4 июндаги Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Кенгаши қарори билан ташқил топган Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши Туркистон республикаси иқтисодий хаёти бошқарувининг Марказий идораси ҳисобланган.
1921 йил 26 октябрда “Центрокож” бошқармаси тарқатиб юборилиб, умумий раҳбарлик, келишиш ва ишларнинг ташкиллаштириш Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши хузуридаги тери секцияси- ЦПО хузуридаги кожсекциясига ўтказилган.
Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши хузуридаги Тери саноати марказий бошқармаси ўзгаришсин 19224 йилгача фаолиятини давом эттирган. 1924 йил ноябда Ўрта Осиёдаги миллий бўлиниш ва Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши тугатилиши муносабати билан бошқарма фаолияти тугатилган.
ТУРКИСТОН ССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ ЖУН САНОАТИ БОШҚАРМАСИ
1919 йил 1 январда Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши жун шўъбаси ташкил этилди. Шу йили Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши хузуридаги Жун бўлими сифатидан қайта номланган ва 1919 йил 3 октябрда Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши ҳузуридаги Жун Бошқармаси тўғрисида Низомни тасдиқлаган, аммо ҳеч қандай бунга доир қарорсиз, бироқ сақланиб қолган архив материаллари асосида.
ТУРКИСТОН ДАВЛАТ ИНШООТЛАРИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ САНИТАР-ҚУРИЛИШ БОШҚАРМАСИ. Тошкент ш.
Материаллар тўлиқ бўлмаганлиги сабабли ташкилотнинг ташкил топиш санасини аниқлаш имкони бўмади. 1922 йил 11 январдаги тугатиш комиссиясини тузиш хақидаги Буйруққа сосан Туркистон давлат иншоотлари Қўмитаси ҳузуридаги Санитар-қурилиш Бошқармаси тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ ТУРКИСТОН ОҒИРЛИК ВА ЎЛЧОВ МАРКАЗИЙ БЮРОСИ. Тошкент ш.
Туркистон ўлчов ва тарози Марказий бюроси 1923 йил 18 апрелда Ички савдони мувофиқлаштириш Қўмитаси ҳузурида ташкил этилган. Ташкил этилган санаси Туркистон Республикаси Молия Халқ Комиссарлиги номига Ички савдони мувофиқлаштириш Қўмитаситомонидан ёзилган хатдан олинган. Тугатилиш санасини аниқлаш ҳужжатларни тўғлиқ бўлмаганлиги сабабли имконияти чекланган.
ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ ҚОВУНЧИ ШАКАР ЗАВОДИ Кауфман станцияси.
ТУРКИСТОН ДАВЛАТ ИНШООТЛАРИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ТУРКИСТОН АССРДА ТЎҚИМАЧИЛИК ФАБРИКАЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎМИТА
Туркистон давлат иншоотлари қўмитаси ҳузуридаги Туркистон АССРда тўқимачилик фабрикаларини жойлаштириш бўйича Қўмита 1921 йил 7 мартда ташкил топган. Ташкилотнинг тугатилиш санаси кўрсатилмаган.
КОММУНАЛ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ ИТТИФОҚИ ТУРКИСТОН ЎЛКА ҚЎМИТАСИ Тошкент ш.
ТУРКИСТОН АССР ЗИРОАТЧИЛИК ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ОМБОРЛАРИ ТУРКИСТОН ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ
Туркистон АССР зироатчилик Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалик омборлари Туркистон давлат бошқаруви 1923 йил 1 майда Тошкент шаҳрида ташкил этилган ва 1924 йил 1 октябрга қадар фоалият олиб борган.
ХИЛКОВО СТАНЦИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ МИРЗАЧЎЛ ЦЕМЕНТ ЗАВОДИНИ ҚУРИШ БЎЙИЧА БОШҚАРМАСИ
мазкур фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш санаси кўрсатилмаган. 1918 йилдан 1921 йилгача бўлган даврга оид ҳужжатлар мавжуд.
БатафсилМОСКВА ТИКУВ САНОАТИ КОРХОНАСИ БИРЛАШМАСИ ТУРКИСТОН БЎЛИНМАСИ ҲУЗУРИДАГИ СССР АВИАЦИЯ, КИМЁВИЙ САНОАТ ВА МУДОФАА ДЎСТЛИК ЖАМИЯТИ БЮРОСИ
Москва тикув саноати корхонаси бирлашмаси Туркистон бўлинмаси ҳузуридаги Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи авиация ва кимёвий саноат ва мудофаа дўстлик жамияти ячейкаси бюроси 1924 йилда ташкил этилган. Тугатилиш санаси 1924 йил.
ЎРТА ОСИЁ ПАХТА ҚОҒОЗ САНОАТИ ИШЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ ЎЛКА КЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎРТА ОСИЁ ИЛМИЙ МУҲАНДИС-ТЕХНИК ЖАМИЯТИ.
Ўрта Осиё пахта қоғоз саноати ишчилари касаба уюшмаси ўлка кўмитаси ҳузуридаги Ўрта Осиё илмий муҳандис-техник жамияти 1931 йилдан 1934 йилгача Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатган.
ТУРКИСТОН ЎЛКАСИ ТОҒ-КОН САНОАТИ КОРХОНАЛАРИ ИШЧИ ВА УСТАЛАРИ, ХИЗМАТЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ БОШҚАРМАСИ
1917 йил 1 сентябрда Скобелевда Туркистон ўлкаси тоғ-кон корхоналари ходимлар, ишчилар ва ҳунармандлар касаба уюшмаси Кенгаши тузилди. Кейинчалик кенгаш Тошкентга кўчирилди ва 1919 йил 26 апрел куни ТуркАССР кончилар Иттифоқи Марказий Кенгашига айлантирилди. 1919 йил 16 июл куни Марказий қўмитасига номи ўзгартирилди ва 1919 йил 1 декабр куни юқорида айтилган касаба уюшмаси вилоят қўмитасига айлантирилди.
1920 йил 1 август куни ТуркАССР кончилар касаба уюшмаси вилоят қўмитаси Бутунроссия кончилар касаба уюшмаси Туркистон туман бюросига айлантирилди, 1922 йил Бутуниттифоқ кончилар касаба уюшмаси Марказий қўмитаси Туркистон бюроси айлантирилди. 1924 йилда тугатилган.
БУТУНРОССИЯ ҚУРИЛИШ ИШЧИЛАРИ УЮШМАСИ ТУРКИСТОН ЎЛКАСИДАГИ ҚЎМИТАСИ (ТОШКЕНТ ШАҲАР КРАЙКОМГОР)
Бошқарма 1920 йил май ойида Тошкент шаҳрида ташкил этилган. 19121 йил тугатилган.
БУТУНИТТИФОҚ КАСАБА УЮШМАЛАРИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИНИНГ ТУРКИСТОН БЮРОСИДАГИ МИНТАҚАВИЙ ҲАРБИЙ ОЗИҚ-ОВҚАТ БЮРОСИ (ТУРКВОЕНПРОДБЮРО)
1920 йил 2 февралда Туркистон касаба уюшмалари Марказий Кенгашида, 1921 йил 5 майдан - Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг Туркбюрода ташкил этилди. 1922 йилда тугатилган.
БУТУНИТТИФОҚ ТЎҚИМАЧИЛАР КАСАБА УЮШМАСИ МАРКАЗИЙ КОМИТЕТИНИНГ ТУРКИСТОН БЮРОСИ
1917 йил 5 августда Ўрта Осиё пахта, ёғ, совун ва пахта корхоналари ишчилари, ҳунармандлари ва ходимлари касаба уюшмаси Марказий Комитети ўз фаолиятини бошлади.
1920 йил 18 июн куни тўқимачилик ишчилар уюшмаси билан Кҳлолмасмйл бирлашиши муносабати билан, Бутунроссия тўқимачилик ишчилар уюшмаси Туркистон вилоят филиали Бирлашган касаба уюшмалари Марказий қўмиталари асосида ташкил этилган, 1922 йил 11 август куни Бутунроссия (1922 йил декабрдан бошлаб Бутуниттифоқ) Марказий қўмитаси тўқимачилик ишчилари касаба уюшмаси Туркистон бюросига айлантирилди. 1925 йил январ ойида тугатилган.
ТУРКИСТОНДА ДАВЛАТ ТЎҚИМАЧИЛИК ФАБРИКАЛАЛАРИ ҚУРИЛИШ БЎЙИЧА ҚЎМИТА ҲУЗУРИДАГИ ҚУРУВЧИ ИШЧИЛАР КАСАБА УЮШМАСИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТИ
Р-441-сон фонд Р-130 сон фонд билан бирлаштириб юборилган.
ТУРКИСТОН ЎЛКАСИ ТИКУВЧИЛИК САНОАТИ КАСАБА УЮШМАСИ ҚЎМИТАСИ
“Игналар” ва “Тўқимачилар”ишлаб чиқариш иттифоқлари умумлашган қурултойи натижасида ва 1920 йил 20 январдаги мазкур қурултойда қабул қилинган қарори натижсида Тикувчилик саноати касаба уюшмаси Туркистон ўлка қўмитаси. Тошкент ш. Фаолият кўрсата бошлади.
ТУРКИСТОН АССР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ САНОАТИ КАСАБА УЮШМАСИ МАРКАЗИЙ ҚЎМИТАСИ
Ўрмон иши бўйича ишчилар Иттифоқи Туркистон Қўмитаси 1917 йил 17 апрелда ташкил топган. 1920 йил 13 санада (ойи маълум эмас) 2-Ишчилар қурутлойидан кейин ўрмон иши бўйича арбоблар мажлисида дастлаб Туркистон АССР қишлоқ хўжалиги саноати касаба уюшмаси Марказий қўмитаси кейинчалик боғбонлар иттифоқи билан бирлашиш натижасида юзага келган. Натижада Қишлоқ хўжалиги саноати касаба уюшмаси Марказий қўмитаси вазифалари кенгайган. Фонд тарихини кенгроқ ва тўлиқроқ аниқлаш имконияти чекланган, сабаби кам миқдорда сақлов бирликлари сақланган.
БИРИНЧИ ЎРТА ОСИЁ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ МАОРИФ ХОДИМЛАРИ, ТЕМИР ЙЎЛЧИЛАР, ТЎҚИМАЧИЛАР КАСАБА УЮШМАСИ ИЖРОИЯ БЮРОСИ
Биринчи Ўрта Осиё давлат университети маърифат ходимлари, темир йўлчилар, тўқимачилар касаба уюшмаси Ижроия бюроси 1924 йилда ташкил этилган. Мазкур ташкилотнинг тугатилиш санаси кўрсатилмаган.
ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ ҚЎМИТАСИ ТАМАКИ САНОАТИ БОШҚАРМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ТУРКИСТОН ЎЛКАСИ ТАОМ ВА ТАЪМ САНОАТИ КАСАБА УЮШМАСИ №22-СОН БОШЛАНҒИЧ ҚЎМИТАСИ
ТУРКИСТОН АССРДА БАЛИҚЧИЛИК ВА БАЛИҚ САНОАТИ БОШҚАРМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ
ташкилотнинг ташкил топиш ва тугатилиш санаси маълум эмас.
БУТУНРОССИЯ КИМЁ МЕҲНАТИ ИШЧИЛАРИНИНГ КАСАБА УЮШМАСИ ТУРКИСТОН ЎЛКА БЎЛИНМАСИ. Тошкент ш.
Бутунроссия кимё меҳнати ишчиларининг касаба уюшмаси Туркистон ўлка бўлинмаси 1919 йилдан 1921 йилгача Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатган.
НОННИ ТАСАРРУФ ЭТИШ БЎЙИЧА ТУРКИСТОН МАРКАЗИЙ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ ВАКОЛАТЛИСИ БОШҚАРМАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОВЕТ ВА САВДО ХИЗМАТЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ 11-БОШЛАНҒИЧ ҚЎМИТАСИ
Нонни тасарруф этиш бўйича Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси ваколатлиси Бошқармаси ҳузуридаги совет ва савдо хизматлари касаба уюшмаси 11-бошланғич қўмитаси 1923 йил 27 мартда Тошкент шаҳрида ташкил этилган ва 1924 йил 18 майга қадар фаолият юритган.