Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Молия

ТУРКИСТОН АВТОНОМ СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ПЛАН КОМИССИЯСИ (ТУРКГОСПЛАН)

Фонд рақами: R-20 Сақлов бирлиги: 572 Даврий чегараси: 1921 - 1925
Ташкилот тарихи:

1921 йил 23 ноябрда Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Иқтисодий Кенгаши қошида тузилган, 1925 йил 11 майда Ўрта Осиёнинг миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида тугатилган.

Батафсил

ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ ҚОШИДАГИ ТУРКИСТОН ИҚТИСОДИЙ КЕНГАШИ ТУРКИСТОН АССР (ТИК).

Фонд рақами: P-18 Сақлов бирлиги: 199 Даврий чегараси: 1921 - 1924
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитасининг 1921 йил 14 мартдаги декрети билан ташкил этилган. Туркистон Иқтисодий Кенгашининг ваколатига қуйидагилар кирган: тегишли органлар орқали РСФСР Меҳнат ва Мудофа Кенгаши кўрсатмалари ва топшириқларини бажариш ва барча кўрсатмалар ва иқтисодий характердаги вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш; Совет ҳокимиятининг барча органларининг иқтисодий ривожланиш борасидаги  фаолиятини кузатиш ва назорат қилиш; РСФСРнинг ягона режаси асосида республиканинг умумий иқтисодий режасини ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш, барча моддий ресурслардан тўғри фойдаланишни назорат қилиш. 1924 йил охирида тугатилган

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ ҚОШИДАГИ ТУРКИСТОН ПАХТА ҚЎМИТАСИ (ТУРКХЛОПКОМ).

Фонд рақами: R-111 Сақлов бирлиги: 1587 Даврий чегараси: 1918 - 1924
Ташкилот тарихи:

1918 йил 24 мартда Туркистон ўлка халқ ишлаб чиқариш кенгаши (кейинчалик Туркистон Республикаси Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши)нинг пахтачилик бошқармаси тузилди. 1922 йил бошида унинг ўрнига  Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Совети қошида пахта қўмитаси (Туркхлопком) тузилган. 1924 йил 20 декабрда тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ИЧКИ ИШЛАР ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ АҲОЛИНИ ЭВАКУАЦИЯ ҚИЛИШ МАРКАЗИЙ БОШҚАРМАСИ (ТУРКЦЕНТРОЭВАК)

Фонд рақами: R-621 Сақлов бирлиги: 140 Даврий чегараси: 1920 - 1922
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Советининг 1919 йил 22 июлдаги декрети билан Туркистон ўлкаси аҳолини кўчириш бошқармаси (Турккраевак) тузилиб, 1920 йил 22 июлда Туркистон АССР ИИХК (НКВД) нинг Аҳолини (кўчириш) Эвакуация қилиш Марказий Бошқармаси (Туркцентроэвак) деб номланди.

Турк АССР Халқ Комиссарлари Советининг 1922 йил 27 октябрдаги қарори асосида аҳолини кўчириш органлари фаолияти тугатилиб, уларнинг вазифалари қисман Ер ишлари Халқ комиссарлигига ўтказилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АВТОНОМ СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (ТУРКИСТОН АССР НАРКОМФИН)

Фонд рақами: R-37 Сақлов бирлиги: 2901 Даврий чегараси: 1917 - 1924
Ташкилот тарихи:

Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1917 йил 23 ноябрдаги буйруғи билан тузилган.Ўрта Осиёда ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида 1924 йил 21 ноябрда тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН ХАЛҚ БАНКИ

Фонд рақами: R-337 Сақлов бирлиги: 297 Даврий чегараси: 1918 - 1920
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Советининг 1918 йил 18 майдаги буйруғи билан тузилган. Туркистон Марказий Ижроия Қўмитасининг 1920 йил 26 майдаги декрети билан тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ЕР ИШЛАРИ КОМИССАРЛИГИ (НАРКОМЗЕМ, ТУРКИСТОН АССР)

Фонд рақами: R-29 Сақлов бирлиги: 3618 Даврий чегараси: 1917 - 1924
Ташкилот тарихи:

Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1917-йил 23 ноябрдаги буйруғи билан тузилган.Ўрта Осиёдаги миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида 1924 йил 24 декабрда тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ЕР ИШЛАРИ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҚОШИДАГИ ЎРМОНЧИЛИК БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами: R-182 Сақлов бирлиги: 661 Даврий чегараси: 1918 - 1924
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР Халқ Комиссарларининг 1918 йил 31 январдаги буйруғи билан тузилган. Ўрта Осиёда ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати муносабати билан 1924 йил 24 декабрда тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН AССР ҚИШЛОҚ ХЎЖAЛИГИ ХAЛҚ КОМИССAРЛИГИ ҲУЗУРИДAГИ ДAВЛAТ ЙИЛҚИЧИЛИК БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами: R-184 Сақлов бирлиги: 288 Даврий чегараси: 1918 - 1924
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР Қишлоқ хўжалиги халқ комиссарлигининг 1918 йил 25 июндаги буйруғига асосан шу комиссарликнинг Чорвачилик бошқармаси қошида ташкил этилган. Туркистон АССРнинг 1920 йил 24 февралдаги қарорига асосан Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитаси ҳузуридаги давлат Йилқичилик бўлими сифатида, 1923 йилда Туркистон АССР Қишлоқ хўжалиги халқ комиссарлиги ҳузуридаги Йилқичилик бош Бошқармасига айлантирилган. 1924 йил охирида унинг фаолияти тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ЕР ИШЛАРИ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ СУВ ХЎЖАЛИГИ БОШҚАРМАСИ (ТУРКВОДХОЗ)

Фонд рақами: R-215 Сақлов бирлиги: 1654 Даврий чегараси: 1918 - 1924
Ташкилот тарихи:

1918 йил 17 июнда Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Советининг буйруғи билан ташкил этилган. Туркистон сув хўжалиги бошқармасининг 1924 йил 22 ноябрдаги буйруғи билан тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР МАРКАЗИЙ СТАТИСТИКА БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами: R-21 Сақлов бирлиги: 1397 Даврий чегараси: 1919 - 1924
Ташкилот тарихи:

Туркистон МИҚнинг 1919 йил 17 декабрдаги фармони билан ташкил этилган. 1924 йил декабрда ташкилот фаолияти тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН ОКРУГИ ПОЧТА-ТЕЛЕГРАФ БОШҚАРМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАФН ҒАЗНАСИ Тошкент ш.

Фонд рақами: P-716 Сақлов бирлиги: 126 Даврий чегараси: 1919 - 1920
Ташкилот тарихи:

Туркистон почта-телеграф округи Бошқармаси ҳузуридаги почта-телеграф дафн ғазнаси 1919 йилдан 1920 йилга қадар Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатган.

Батафсил

ТУРКИСТОН ҒАЗНА ПАЛАТАСИ ХИЗМАТЧИЛАРИ ИТТИФОҚИ КЕНГАШИ Тошкент ш.

Фонд рақами: P-812 Сақлов бирлиги: 1 Даврий чегараси: 1918 - 1918
Ташкилот тарихи:

Туркистон ғазна палатаси хизматчилари иттифоқи Кенгаши 1918 йил 22 апрелда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. 1918 йил 26 август куни тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР “ҚЎШЧИ” ИТТИФОҚИ МАРКАЗИЙ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: P-44 Сақлов бирлиги: 210 Даврий чегараси: 1921 - 1924
Ташкилот тарихи:

“Қўшчи” иттифоқи 1919 йил 30 октябрда Туркистон АССР Марказий ижроия қўмитаси томонидан зироатчи-деҳқонлар, шунингдек чорикор-мардикорларнинг меҳнаткаш қатлами ташкилоти сифатида, овул, қишлоқлардаги зироатчи ва чорвадор аҳолининг қамбағал қатламини бойлар ва қулоқлар томонидан эзиб ишлатилишидан ҳимоялаш мақсадида тузилган. 1924 йил 29 декабрда Ўрта Осиёдаги миллий ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида Туркистон АССР “Қўшчи” иттифоқи Марказий қўмитасининг фаолияти тугатилган.

Батафсил

РСФСР ЕР ИШЛАРИ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ТОШКЕНТ ҲУДУДЛАРИНИ КЎЧИРИШ ПУНКТИ Тошкент ш.

Фонд рақами: P-224 Сақлов бирлиги: 26 Даврий чегараси: 1922 - 1924
Ташкилот тарихи:

1922 йил 27 октябрдаги  Халқ комиссарлари Кенгаши Қарорига ва 1923 йил 15 январдаги кўчиб ўтувчиларининг ҳаракатланиши бўйича Бошқарма буйруғига кўра 1922 йил 21 декабрда Тошкент йўналиши бўйича кўчириш пункти  ташкил этилади. 1923 йил 28 апрелдаги 33-сон Буйруғига асосан Тошкент линияли кўчириш пункти РСФСР зироатчилик Халқ Комиссарлиги Туркистон район кўчириш пункти сифатида қайта номланади.

1923 йил 1 август куни РСФСР Ер ишлари Халқ Комиссарлиги Туркистон кўчириш пункти деб номланади. Ер ишлари Халқ Комиссарлигининг 1923 йил 15 декабрдаги ёзмаси билан 1924 йил 15 январда тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕР ИШЛАРИ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР ЖОЙЛАШТИРИШ БОШҚАРМАСИ Тошкент ш.

Фонд рақами: P-1597 Сақлов бирлиги: 61 Даврий чегараси: 1921 - 1924
Ташкилот тарихи:

Ташкил этилган санаси номаълум. 1924 йил 24 декабрда тугатилган. 1921 йилдан 1924 йилгача ҳужжатлар мавжуд.

Батафсил

БУТУНРОССИЯ МАРКАЗИЙ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ ВА ТУРКИСТОН ИШЛАРИ БЎЙИЧА РСФСР ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ КЕНГАШИ КОМИССИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ ТУРКИСТОН МУХТОР ЕР КОМИССИЯСИ Тошкент ш.

Фонд рақами: P-1793 Сақлов бирлиги: 6 Даврий чегараси: 1922 - 1923
Ташкилот тарихи:

Бутунроссия Марказий Ижроия Қўмитаси ва Туркистон ишлари бўйича РСФСР Халқ Комиссарлари Кенгаши комиссияси ҳузуридаги Туркистон мухтор ер комиссияси 1922 йил 25 ноябрда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. 1923 йилда ташкилот фаолияти тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ЕР ИШЛАРИ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ТУРКИСТОН ЭНТОМОЛОГИК СТАНЦИЯСИ Тошкент ш.

Фонд рақами: P-385 Сақлов бирлиги: 107 Даврий чегараси: 1917 - 1924
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР Ер ишлари Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги Туркистон энтомологик станцияси 1917 йил 5 январда ташкил этилган.

Энтомологик станция ҳужжатларининг чекка санаси 1924 йил апрель билан якунланмоқда. Ташкилот кейинчалик фаолият олиб борганлиги ёки олиб бормаганлигини аниқловчи ҳужжатларни аниқлаш имконияти чекланган, аммо ҳужжатлардан ташкилшот тугатилмаганлиги кўриниб турибди.

Батафсил

ЎРТА ОСИЁДА КЎЧИРИШ БЎЙИЧА РОССИЯ СОВЕТ ФЕДЕРАТИВ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ЕР ИШЛАРИ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ВАКОЛАТЛИ БОШҚАРМАСИ. Тошкент ш.

Фонд рақами: P-874 Сақлов бирлиги: 26 Даврий чегараси: 1922 - 1923
Ташкилот тарихи:

Ўрта Осиёда кўчириш бўйича Россия Совет Федератив Социалистик Республикаси Ер ишлари Халқ Комиссарлиги ваколатли Бошқармаси 1922 йил 1 январда Тошкент шаҳрида ташкил этилган.Тугатилган санаси номаълум.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ЕР ИШЛАРИ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ 7-СОН СОВХОЗИ (Кауфман станцияси)

Фонд рақами: P-208 Сақлов бирлиги: 2 Даврий чегараси: 1920 - 1924
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР Ер ишлари бўйича Халқ Комиссарлиги 7-сон совхози 1920 йилда ташкил этилган. Тугатилиш санаси кўрсатилмаган.

Батафсил