Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Қишлоқ ҳўжалиги

ТУРКИСТОН АВТОНОМ СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ПЛАН КОМИССИЯСИ (ТУРКГОСПЛАН)

Фонд рақами: R-20 Сақлов бирлиги: 572 Даврий чегараси: 1921 - 1925
Ташкилот тарихи:

1921 йил 23 ноябрда Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Иқтисодий Кенгаши қошида тузилган, 1925 йил 11 майда Ўрта Осиёнинг миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида тугатилган.

Батафсил

ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ ҚОШИДАГИ ТУРКИСТОН ИҚТИСОДИЙ КЕНГАШИ ТУРКИСТОН АССР (ТИК).

Фонд рақами: P-18 Сақлов бирлиги: 199 Даврий чегараси: 1921 - 1924
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитасининг 1921 йил 14 мартдаги декрети билан ташкил этилган. Туркистон Иқтисодий Кенгашининг ваколатига қуйидагилар кирган: тегишли органлар орқали РСФСР Меҳнат ва Мудофа Кенгаши кўрсатмалари ва топшириқларини бажариш ва барча кўрсатмалар ва иқтисодий характердаги вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш; Совет ҳокимиятининг барча органларининг иқтисодий ривожланиш борасидаги  фаолиятини кузатиш ва назорат қилиш; РСФСРнинг ягона режаси асосида республиканинг умумий иқтисодий режасини ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш, барча моддий ресурслардан тўғри фойдаланишни назорат қилиш. 1924 йил охирида тугатилган

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ЕР ИШЛАРИ КОМИССАРЛИГИ (НАРКОМЗЕМ, ТУРКИСТОН АССР)

Фонд рақами: R-29 Сақлов бирлиги: 3618 Даврий чегараси: 1917 - 1924
Ташкилот тарихи:

Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1917-йил 23 ноябрдаги буйруғи билан тузилган.Ўрта Осиёдаги миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида 1924 йил 24 декабрда тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ЕР ИШЛАРИ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҚОШИДАГИ ЎРМОНЧИЛИК БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами: R-182 Сақлов бирлиги: 661 Даврий чегараси: 1918 - 1924
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР Халқ Комиссарларининг 1918 йил 31 январдаги буйруғи билан тузилган. Ўрта Осиёда ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати муносабати билан 1924 йил 24 декабрда тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН AССР ҚИШЛОҚ ХЎЖAЛИГИ ХAЛҚ КОМИССAРЛИГИ ҲУЗУРИДAГИ ДAВЛAТ ЙИЛҚИЧИЛИК БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами: R-184 Сақлов бирлиги: 288 Даврий чегараси: 1918 - 1924
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР Қишлоқ хўжалиги халқ комиссарлигининг 1918 йил 25 июндаги буйруғига асосан шу комиссарликнинг Чорвачилик бошқармаси қошида ташкил этилган. Туркистон АССРнинг 1920 йил 24 февралдаги қарорига асосан Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитаси ҳузуридаги давлат Йилқичилик бўлими сифатида, 1923 йилда Туркистон АССР Қишлоқ хўжалиги халқ комиссарлиги ҳузуридаги Йилқичилик бош Бошқармасига айлантирилган. 1924 йил охирида унинг фаолияти тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ЕР ИШЛАРИ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ СУВ ХЎЖАЛИГИ БОШҚАРМАСИ (ТУРКВОДХОЗ)

Фонд рақами: R-215 Сақлов бирлиги: 1654 Даврий чегараси: 1918 - 1924
Ташкилот тарихи:

1918 йил 17 июнда Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Советининг буйруғи билан ташкил этилган. Туркистон сув хўжалиги бошқармасининг 1924 йил 22 ноябрдаги буйруғи билан тугатилган.

Батафсил

Бухоро Халқ Совет Республикаси Иқтисодий Кенгаши (БНСР ЭCОСО, Бух ЭCОСО)

Фонд рақами: R-49 Сақлов бирлиги: 24 Даврий чегараси: 1923 - 1924
Ташкилот тарихи:

1923 йил июнь ойида тузилган. 1924 йил ноябрда тугатилган.

Батафсил

Бухоро Халқ Совет Республикаси Давлат План комиссияси (БХСР Госплан, Бухгосплан)

Фонд рақами: R-50 Сақлов бирлиги: 27 Даврий чегараси: 1923 - 1924
Ташкилот тарихи:

1923 йил 23 октябрда ташкил этилган, 1924 йил 17 ноябрда тугатилган.

Батафсил

Бухоро Халқ Совет Республикаси Қишлоқ хўжалиги халқ нозири

Фонд рақами: R-51 Сақлов бирлиги: 142 Даврий чегараси: 1920 - 1924
Ташкилот тарихи:
1920 йил 4 декабрда ташкил этилган. 1924-йил 19-ноябрда тугатилган.

Батафсил

Бухоро Халқ Совет Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги бошқармаси

Фонд рақами: R-52 Сақлов бирлиги: 57 Даврий чегараси: 1921 - 1924
Ташкилот тарихи:

1920 йил сентябрда ташкил этилган, 1924 йил 17 ноябрда тугатилган.

Батафсил

Иқтисодий Кенгашининг СССР даги савдо ваколатхонаси. Москва ш.

Фонд рақами: R-70 Сақлов бирлиги: 335 Даврий чегараси: 1923 - 1924
Ташкилот тарихи:

1923 йил 29 январда ХХСР Савдо-саноат нозирлигининг Москва савдо идораси тузилди; 1923 йил 4 сентябрда Хоразм Халқ Совет Республикаси Иқтисодий Кенгашининг СССРдаги савдо ваколатхонасига айлантирилди. 1924 йил 5 декабрда тугатилган.

Батафсил

Хоразм ХСР нинг Туркистон АССРдаги Иқтисодий ваколатхонаси

Фонд рақами: R-69 Сақлов бирлиги: 82 Даврий чегараси: 1921 - 1924
Ташкилот тарихи:

1921 йил 1 июлда Хоразм Халқ Совет Республикасининг Туркистон АССРдаги Мухтор ваколатхонаси тузилди; 1921 йил 4 декабрда у ХХСР нинг Туркистон АССР даги Бош консуллигига айлантирилди; 1924 йил августида ХХСР нинг Туркистон АССРдаги Иқтисодий ваколатхонасига айлантирилди. 1924 йил 17 декабрда тугатилган.

Батафсил

Хоразм Халқ Совет Республикаси Ишчи-деҳқон инспекцияси халқ нозирлиги.

Фонд рақами: R-79 Сақлов бирлиги: 34 Даврий чегараси: 1921 - 1924
Ташкилот тарихи:

1920 йил февраль ойида ХХСР Нозирлар Совети қошида Давлат назорати тузилди: 1923 йил октабрда у ХХСР Ишчи-деҳқон инспекцияси халқ нозирлигига айлантирилди. 1924 йил 30 ноябрда тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН ЎЛКАСИ ОЗИҚ-ОВҚАТ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: P-42 Сақлов бирлиги: 2 Даврий чегараси: 1917 - 1917
Ташкилот тарихи:

1917 йил март ойида Туркистон ўлкаси озиқ-овқат мажлиси ташкил этилиб, ўлка, вилоят ва туман озиқ-овқат қўмиталари ташкил этилган. Туркистон ўлкаси озиқ-овқат мажлиси таркиби ишчи депутатлар, копперативлар, қишлооқ хўжалиги уюшмалари ва иттифоқлари Кенгаши вакиллари ҳисобига тўлдириб борилган. Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Кенгашининг 1918 йил 15 июндаги 195-сон буйруғига асосан озиқ-овқат қўмиталари тарқатиб юборилган. Барча ваколат ва Озиқ-овқат ишини юритиш бўйича жавобгарлик озиқ-овқат комиссарларига юклатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ САНОАТИ КАСАБА УЮШМАСИ МАРКАЗИЙ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: P-771 Сақлов бирлиги: 10 Даврий чегараси: 1917 - 1919
Ташкилот тарихи:

Ўрмон иши бўйича ишчилар Иттифоқи Туркистон Қўмитаси 1917 йил 17 апрелда ташкил топган. 1920 йил 13 санада (ойи маълум эмас) 2-Ишчилар қурутлойидан кейин ўрмон иши бўйича арбоблар мажлисида дастлаб Туркистон АССР қишлоқ хўжалиги саноати касаба уюшмаси Марказий қўмитаси кейинчалик боғбонлар иттифоқи билан бирлашиш натижасида юзага келган. Натижада Қишлоқ хўжалиги саноати касаба уюшмаси Марказий қўмитаси вазифалари кенгайган. Фонд тарихини кенгроқ ва тўлиқроқ аниқлаш имконияти чекланган, сабаби кам миқдорда сақлов бирликлари сақланган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ИШЧИ-ДЕҲҚОН ИНСПЕКЦИЯ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ СОВЕТ ВА ЖАМОАТЧИЛИК МУАССАСАЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТИ

Фонд рақами: P-545 Сақлов бирлиги: 10 Даврий чегараси: 1920 - 1921
Ташкилот тарихи:

1940 йил 1 августда Р-545-сон фонд Р-41-сон фонд билан бирлаштириб юборилган

Батафсил

ТУРКИСТОН АВТОНОМ СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ЕР ВА ЎРМОН ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ ИШЧИ ҚЎМИТАЛАРИ

Фонд рақами: P-465 Сақлов бирлиги: 69 Даврий чегараси: 1917 - 1924
Ташкилот тарихи:

Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси ер ва ўрмон ходимлари касаба уюшмаси ишчи Қўмиталари 1917 йил 23 ноябрда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. Мазкур ташкилот 1924 йил 24 декабрда тугатилган.

Мазкур фонд умумлашган фонд ҳисобланади.Унга қуйидаги ишчи қўмиталар киритилган: а) Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Ер ишлари Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги №1-сон жамоанинг ер ва ўрмон ходимлари касаба уюшмаси ишчи Қўмитаси; б) Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Ер ишлари Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги №2-сон жамоанинг ер ва ўрмон ходимлари касаба уюшмаси ишчи Қўмитаси; в) Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Ер ишлари Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги №4-сон жамоанинг ер ва ўрмон ходимлари касаба уюшмаси ишчи Қўмитаси; г) Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Ер ишлари Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги №31-сон жамоанинг ер ва ўрмон ходимлари касаба уюшмаси ишчи Қўмитаси; д) Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Ер ишлари Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги №32-сон жамоанинг ер ва ўрмон ходимлари (собиқ совет муассасалари касаба уюшмаси) касаба уюшмаси ишчи Қўмитаси; е) Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Ер ишлари Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги №35-сон жамоанинг қишлоқ хўжалига ходимлари (собиқ совет муассасалари касаба уюшмаси) касаба уюшмаси ишчи Қўмитаси; ж) Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Ер ишлари Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги №44-сон жамоанинг ер ва ўрмон ходимлари касаба уюшмаси ишчи Қўмитаси.

Батафсил

ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ ИШЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ ТУРКИСТОН ЎЛКА ҚЎМИТАСИ Тошкент ш.

Фонд рақами: P-809 Сақлов бирлиги: 23 Даврий чегараси: 1920 - 1921
Ташкилот тарихи:

Таом ва таъм саноати ишчилари касаба уюшмаси Туркистон ўлка қўмитаси 1920 йилдан 1921 йилларгача Тошкент шаҳрида фаолият юритган.

Батафсил

НОННИ ТАСАРРУФ ЭТИШ БЎЙИЧА ТУРКИСТОН МАРКАЗИЙ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ ВАКОЛАТЛИСИ БОШҚАРМАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОВЕТ ВА САВДО ХИЗМАТЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ 11-БОШЛАНҒИЧ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: P-604 Сақлов бирлиги: 11 Даврий чегараси: 1923 - 1924
Ташкилот тарихи:

Нонни тасарруф этиш бўйича Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси ваколатлиси Бошқармаси ҳузуридаги совет ва савдо хизматлари касаба уюшмаси 11-бошланғич қўмитаси 1923 йил 27 мартда Тошкент шаҳрида ташкил этилган ва 1924 йил 18 майга қадар фаолият юритган.

Батафсил

БУТУНРОССИЯ ЕР ВА ЎРМОН ИШЧИЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КАСАБА УЮШМАСИ ТУРКИСТОН ЎЛКА ҚЎМИТАСИ Тошкент ш.

Фонд рақами: P-772 Сақлов бирлиги: 92 Даврий чегараси: 1919 - 1921
Ташкилот тарихи:

Мазкур фонд 1919 йил 19 сентябрда Бутунроссия қишлоқ хўжалиги саноати ишлаб чиқариш касаба уюшмаси Туркистон ўлка қўмитаси ўрнида Тошкент шаҳрида ташкил этилган. 1920 йил 19 июнда Бутунроссия ер ишчилари ишлаб чиқариш касаба уюшмаси Туркистон ўлка қўмитаси деб қайта номланган. 1920 йил 2 октябрда Бутунроссия ер ва ўрмон ишчилари ишлаб чиқариш касаба уюшмаси Туркистон ўлка қўмитаси деб қайта номланган. 1921 йил 2 июлда тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ БОШҚАРМАСИ ҲУЗУРИДАГИ БУТУНРОССИЯ ЕР ВА ЎРМОН ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ ИШЧИ ҚЎМИТАСИ. Тошкент ш.

Фонд рақами: P-1877 Сақлов бирлиги: 6 Даврий чегараси: 1921 - 1921
Ташкилот тарихи:

Мазкур фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш санаси кўрсатилмаган. 1921 йилга оид ҳужжатлар мавжуд.

Батафсил

ХОРАЗМ ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ САВДО ВА САНОАТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (НОЗИРЛИГИ) ТОШКЕНТ БЎЛИНМАСИ

Фонд рақами: R-697 Сақлов бирлиги: 15 Даврий чегараси: 1922 - 1924
Ташкилот тарихи:

Ташкилот 1920 йилда ташкил этилиб, 1924 йилда тугатилган. 



Батафсил

ХОРАЗМ ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ САВДО ВА САНОАТ ХАЛҚ НОЗИРЛИГИ (ТОРГПРОМ) Хива ш.

Фонд рақами: R-75 Сақлов бирлиги: 46 Даврий чегараси: 1922 - 1924
Ташкилот тарихи:

1922 йил 30 ноябрда ташкил топиб, 1924 йил ноябрда тугатилган.

Батафсил

ХОРАЗМ ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХАЛҚ НОЗИРЛИГИ Хива ш.

Фонд рақами: R-74 Сақлов бирлиги: 59 Даврий чегараси: 1920 - 1924
Ташкилот тарихи:

1920 йил ноябрда ташкил этилиб, 1924 йил 30 ноябрда тугатилган.

Батафсил