1926 йил 15 июндаги акциядорлар шартномасига мувофиқ нон маҳсулотлари, ғалла еми ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва савдо қилиш ҳамда уларни зарур миқдорда Ўрта Осиёга олиб келиш мақсадида ташкил этилган. СССР ХКС ва Мудофааа ва меҳнат кенгашининг 1932 йил 13 февралдаги қарори билан тугатилган.
экин экиш ва ўрим-йиғим мавсумининг бориши ҳамда харид қилиш режаларининг бажарилиши тўғрисидаги, Ўрта Осиёни нон маҳсулотлари, ғалла еми ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш учун СССРнинг Ўрта Осиёдаги Савдо ваколатхонаси, Ўзбекистон ССР Савдо ва қишлоқ хўжалиги халқ комиссарликлари мажлисларининг қарорлари ва баённомалари.
Акциядорларнинг таъсис шартномаси ва Нон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва савдоси бўйича Ўрта Осиё акциядорлик жамияти Низоми; нон ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва савдоси бўйича Ўрта Осиё акциядорлик жамияти кенгашининг буйруқлари; тайёрлов марказлари, вилоят ва туманлар бўлинмалари, агентлик ва омборларнинг йўриқнома ҳамда кўрсатмалари.
Ўрта Осиё вилоятлари ва республикалари учун ғалла маҳсулотлари ва ем-хашак эҳтиёжлари, таъминлаш ва етказиб бериш режалари (1926–1932 йиллар).
Нон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва савдоси бўйича Ўрта Осиё акциядорлик жамияти ва унинг маҳаллий корхона ва муассасалари фаолияти ҳақида маълумотлар, маърузалар ва ҳисоботлар.