Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Таълим

TURKISTON ASSR MAORIF XALQ KOMISSARLIGI

Фонд рақами: P-34 Сақлов бирлиги: 3355 Даврий чегараси: 1917 - 1924
Ташкилот тарихи:

Turkiston o‘lkasi Xalq Komissarlari Sovetining 1917 yil 23 noyabrdagi buyrug‘i asosida tuzilgan.O‘rta Osiyodagi milliy-hududiy chegaralanish siyoati natijasida 1924 yil noyabrda komissarlik faoliyati tugatilgan.

Батафсил

TURKISTON ASSR MILLIY ISHLAR BO‘YICHA XALQ KOMISSARLIGI (NARKOMNATS TURKASSR, TURKOMNATS)

Фонд рақами: P-36 Сақлов бирлиги: 208 Даврий чегараси: 1918 - 1922
Ташкилот тарихи:

Туркистон Советларининг 1918 йил 30 апрелдаги V қурултойи қарори билан Туркистон миллатлар ишлари бўйича халқ комиссарлиги ташкил этилган. Унинг вазифалари қуйидагилардан иборат эди: Совет ҳокимияти ғояларини тегишли миллатлар ўртасида ўз она тилида амалга ошириш; республика ҳудудида истиқомат қилувчи миллатлар орасида маданий ва синфий онгни юксалтириш учун барча чора-тадбирларни кўриш; барча миллий кўринишлардаги аксилинқилобга қарши кураш; миллий-буржуа ҳукуматларига қарши кураш; миллатлар бўйича статистик маълумотларни тўплаш.


Туркистон миллатлар ишлари бўйича халқ комиссарлиги 1919 йил 10 декабрда ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб, Туркистон АССР МИҚнинг 1921 йил 21 сентябрдаги қарори билан яна тикланди. Туркистон миллатлар ишлари бўйича халқ комиссарлиги Туркистон АССР МИҚнинг 1922 йил 14 июлдаги буйруғи билан тугатилган.

Батафсил

ПОЛТОРАЦКИЙ НОМИДАГИ ТУРКИСТОН ПЕДАГОГИКА БИЛИМ ЮРТИ

Фонд рақами: P-366 Сақлов бирлиги: 62 Даврий чегараси: 1915 - 1918
Ташкилот тарихи:

Тошкент Ўқитувчилар билим юрти 1915 йил 1 июлда ташкил этилган бўлиб, 1918 йил охирида Полторацкий номидаги Туркистон педагогика билим юрти сифатида қайта номланган.

Батафсил

ТОШКЕНТ ЎРТА ОСИЁ ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ ҚУРИЛИШ ТЕХНИКУМИ

Фонд рақами: P-362 Сақлов бирлиги: 66 Даврий чегараси: 1919 - 1922
Ташкилот тарихи:

1917 йил октябрда Тошкент темир йўллари касб-ҳунар билим юртидан Тошкент ўрта-қурилиш техник касб-ҳунар билим юрти қайта ташкил этилган. Техник темир йўл касб-ҳунар билим юртларини ўрта сифатида қатй таш кил этиш 1917 йил июлдаги Москвада ўтказилган Бутунроссия техник, темир йўл касб-ҳунар билим юртлари ўқитувчиларининг қурултойи қарори билан амалга оширилган.

1917 йил сентябрда Россия Республикаси Москва Алоқа Йўллари илмий бўлими томонидан Тошкент темир йўл касб-ҳунар билим юртига низом лойиҳаси, ўқув режалари ва ўрта-қурилиш техник касб-ҳунар билим юртини очиш бўйича таклифларни юборган ва бу 1917 йил октябрда ижроси таъминланган, кўп ўтмай техник касб-ҳунар билим юртлари тўғрисида низом тасдиқланган.

1918 йилда Тошкентда Туркистон АССР алоқа йўллари Бошқармасининг темир йўллари маданият-маърифат бўлими ташкил этилган, касб-ҳунар билим юрти унинг тасарруфига ўтказилди. 1919 йил 25 октябрдаги Туркистон темир йўллари 3-навбатдаги темир йўл қурултойи баённома қарори кўра Туркистон Асср алоқа йўллари Бошқармасининг темир йўллари маданият-маърифат бўлимини Туркистон АССР маърифат Халқ Комиссарлари Кенгаши тасарруфига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Туркистон АССР маърифат Халқ Комиссарлари Кенгашининг 1920 йил 11 октябрдаги Ҳайъати қарори  ва Туркистон алоқа йўллари округининг 1920 йил 29 ноябрдаги  буйруғи бўйича касб-ҳунар билим юрти Туркистон алоқа йўллари округи темир йўллари агентларини тайёрлаш бўлими тасарруфига ўтказилган.

1922 йил 12 октябрдаги Туркистон алоқа йўллари округи маърифат Кенгаши томонидан тасдиқланганТуркистон транспорт касб-ҳунар таълими ҳузуридаги мажлис баённомасига кўра, 1924 йил 14 октябрдан Тошкент қурилиш техникуми Ўрта Осиё темир йўллари тасарруфидаги ўтказилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР МАОРИФ ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ К.К.ТИМИРЯЗОВ НОМИДАГИ ХАЛҚ МАОРИФИ ИНСТИТУТИ

Фонд рақами: P-365 Сақлов бирлиги: 44 Даврий чегараси: 1920 - 1921
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР маориф Халқ Комиссарлари Кенгашининг 1920 йил 24 сентябрдаги буйруғи билан Тошкентда 1920 йил 1 октябрдан К.К.Тимирязов номидаги Халқ маорифи институти ташкил этилган.

Туркистон АССР маориф Халқ Комиссарлари Кенгаши Ҳайъатининг 1921 йил 24 майдаги қарорига асосан К.К.Тимирязов номидаги Халқ Маорифи институти 1921 йил 1 июндан ёпилган ва тўлиқ шахсий таркиби, мулклари, ўқув-ёрдамчи муассасалари Туркистон Давлат университети тасарруфига ўтказилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН МЕТЕРЕОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

Фонд рақами: P-384 Сақлов бирлиги: 44 Даврий чегараси: 1921 - 1924
Ташкилот тарихи:

1921 йил 7 майдаги Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Кенгаши қарори билан ташкил этилган; 1923 йил март ойигача ТуркАССР Халқ маърифат комиссарлиги тизимида бўлган, ундан сўнг эса Туркистон АССР Ер ишлари Халқ Комиссарлиги тизимига ўтган. 1924 йилда тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР МАОРИФ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ТУРКИСТОН ПЕДАГОГИКА ЛАБОРАТОРИЯСИ

Фонд рақами: P-1866 Сақлов бирлиги: 15 Даврий чегараси: 1917 - 1920
Ташкилот тарихи:

Туркистон педагогик лабораторияси 1918 йил 1 сентябрда Тошкент шаҳридаги Туркистон АССР маориф Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги Туркистон педагогик музей базасида ташкил этилган. Музейнинг ўзи эса 1917 йил 23 ноябрдан 1918 йил 1 сентябрига қадар фаолият кўрсатган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССРНИНГ №217 ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ БОШҚАРМАСИ (Турккрайкультстрой)

Фонд рақами: P-785 Сақлов бирлиги: 14 Даврий чегараси: 1920 - 1921
Ташкилот тарихи:

Халқ таълими маҳаллий бўлимлари томонидан хизмат кўрсатишни амалга ошириш имконияти бўлмаган жойларда қурилиш ишлаб чиқаришидаги ишчилар ўртасида барча маърифий ишларни умумий раҳбарлиги, молиялаштирилиши ва маъмурий бошқарувини умумлаштириш учун Туркистон маърифат Халқ Комиссарлиги томонидан низомга кўра Туркистон республикаси қурувчи пролетариатининг маърифат бўйича Ўлка бошқармаси таъсис этилади. У ташкилот Туркистон маърифат Халқ Комиссарлиги тизимидаги, унга бўйсунивчи халқ таълими вилоят бўлими ҳуқуқи асосидаги ташкилот ҳисобланади. Туркистон АССР қурувчи пролетариатининг маориф бўйича Ўлка бошқармаси тезкор пролетариат билан алоқалари Ўлка Бошқармаси Ҳайъати таркибига қурувчи ишчилар иттифоқи Ўлка Қўмитаси вакиллари кириши орқали таъминланган. Фаолияти бўлйи Ўлка Бошқармаси Туркистон Маориф Халқ Комиссарлиги, РСФСР Культстрой Марказий Қўмитаси ва таркибига қурувчи ишчилар иттифоқи Ўлка Қўмитасига бўйсунган.

РСФСР Маданият ишлари Марказий Қўмитасининг 1920 йил 5 октябрдаги 152/3465-сон кўрсатмасига асосан 1920 йил 21 декабрда Туркистон маърифат Халқ Комиссарлиги томонидан Туркистон республикаси қурувчи пролетариатининг маориф бўйича 217-сон Ўлка бошқармаси “Турккрайкультстрой” ташкил этилган ва у фаолиятини 1921 йил 1 январдан бошлаган. Мазкур ташкилотнинг тугатилиш санаси маълум эмас.

Батафсил

ТУРКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ТУРКИСТОН ХАЛҚ УНИВЕРСИТЕТИ

Фонд рақами: P-1630 Сақлов бирлиги: 31 Даврий чегараси: 1917 - 1920
Ташкилот тарихи:

1917 йил 17 октябрда Тошкент шаҳрида университет очилиши бўйича Қўмита тузилган. Халқ Комиссарлари Кенгашининг 1918 йил 16 мартдаги №48-сон Буйруғига кўра Халқ Университети ташкил этилган бўлиб, унда бешта тарих-филология, ижтимоий-иқтисодийц, табиий-математика, қишлоқ-хўжалиги, техник факультет бўлган. Туркистон Халқ Университети 1920 йил 11 сентябрдаги Марказий ҳукуматнинг Тошкент шаҳрида Туркистон университетини ташкил этиш тўғрисидаги Декретига мувофиқ Туркистон Университети сифатида қайта ташкил этилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН ХАЛҚ УНИВЕРСИТЕТИ ТЕХНИКА ФАКУЛЬТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ЕРЎЛЧАШ КУРСЛАРИ

Фонд рақами: P-355 Сақлов бирлиги: 1 Даврий чегараси: 1918 - 1919
Ташкилот тарихи: Туркистон Халқ Университети Техника факультети ҳузуридаги ерўлчаш курслари 1918 йил 1 декабрда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. Тугатилиш санаси маълум эмас. 1918 йилдан 1919 йилгача бўлган давр учун ҳужжатлар мавжуд. Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ МАОРИФИ КОМИССАРЛИГИ МУСИҚА БЎЛИМИ

Фонд рақами: P-415 Сақлов бирлиги: 3 Даврий чегараси: 1920 - 1921
Ташкилот тарихи:

Р-415-фонд Р-34-фонд билан бирлаштириб юборилган.

Батафсил

ЎРТА ОСИЁ ПАХТА ҚОҒОЗ САНОАТИ ИШЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ ЎЛКА КЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎРТА ОСИЁ ИЛМИЙ МУҲАНДИС-ТЕХНИК ЖАМИЯТИ.

Фонд рақами: P-768 Сақлов бирлиги: 8 Даврий чегараси: 1931 - 1934
Ташкилот тарихи:

Ўрта Осиё пахта қоғоз саноати ишчилари касаба уюшмаси ўлка кўмитаси ҳузуридаги Ўрта Осиё илмий муҳандис-техник жамияти 1931 йилдан 1934 йилгача Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИМЛАР ТУРМУШ ТАРЗИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА КОМИССИЯ

Фонд рақами: P-1896 Сақлов бирлиги: 16 Даврий чегараси: 1922 - 1924
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Кенгаши ҳузуридаги олимлар турмуш тарзини яхшилаш бўйича Комиссия 1922 йил 13 ноябрда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. 1924 йил 2 июлда тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ ҚОШИДАГИ ДАВЛАТ АППАРАТИНИ МАҲАЛЛИЙ ШАРОИТЛАРГА МОСЛАШТИРИШ ВА ИШ ЮРИТИРШНИ МАҲАЛЛИЙ АҲОЛИ ТИЛЛАРИГА ЎГИРИШ БЎЙИЧА КОМИССИЯСИ

Фонд рақами: P-26 Сақлов бирлиги: 65 Даврий чегараси: 1923 - 1924
Ташкилот тарихи:

1923 йил 15 августда Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Кенгаши Давлат Аппаратини Маҳаллий шароитларга мослаштириш ва Иш юритишни маҳаллий аҳоли тилларига ўгириш бўйича Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Кенгаши Комиссиясини тузиш бўйича 124-сонли қарори қабул қилинган. 1924 йил 25 январда Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси Катта Президиуми мажлисида Давлат Аппаратини Маҳаллий шароитларга мослаштириш ва Иш юритишни маҳаллий аҳоли тилларига ўгириш бўйича Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Кенгаши Комиссиясини тугатиш бўйича қарор қабул қилинган. Унинг вазифалари Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси ташкилий бўлимига ўтказилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН ИШЧИ ВА ДЕҲҚОН ДЕПУТАТЛАР КЕНГАШИ МАРКАЗИЙ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ ХУЗУРИДАГИ АРХИВ ИШИ МАРКАЗИЙ БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами: P-399 Сақлов бирлиги: 366 Даврий чегараси: 1919 - 1922
Ташкилот тарихи:

1919 йил 30 октябрдаги Туркистон республикаси Советлари Марказий Ижроия Қўмитаси қарорига асосан Туркистон республикаси бутун ҳудудида архив иши бошқариш ва Давлат архив фондини юритиш мақсадида Архив иши Марказий Бошқармаси таъсис этилган.

Архив иши Марказий Бошқармаси Туркистон Республикаси маърифат Халқ Комиссарлиги ҳузурида алоҳида бошқарув органи ҳуқуқида бўлиб, ўзининг мустақил сметасига эга бўлган. Туркистон Республикаси Архив иши Марказий Бошқармаси раҳбарлигида республика Халқ Комиссарлари Кенгаши томонидан тайинланадиган РСФСР Бош архив иши Бошқармаси ваколатлиси, Архив иши Марказий Бошқармаси бош бошқарувчиси турган.

Туркистон республикаси ҳудудида бўлган барча архив ва иш юритув ҳужжатлари вилоят архив фондлари бошқармаси бошқарувида бўлиб, Ягона Давлат Архив Фондининг қисми ҳисобланган ҳар бир вилоят учун алоҳида вилоят архив фондини ташкил этган. Вилоят архив фонди раҳбарлигида вилоят ваколатлиси турган.

1922 йил 16 майда Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитаси қарорига мувофиқ Архив иши Марказий Бошқармаси Туркистон Республикаси маърифат Халқ Комиссарлиги ҳузуридан чиқарилиб, Туркистон Республикаси Марказий Ижроия Қўмитаси тизимига алоҳида бошқарма ҳуқуқий асосида, мустақил сметаси билан ўтказилган

Батафсил

ТУРКИСТОН ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ

Фонд рақами: P-374 Сақлов бирлиги: 55 Даврий чегараси: 1918 - 1925
Ташкилот тарихи:

1918 йил ноябрда ташкил этилган, 1925 йилда тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР МАОРИФ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ МАЪРУЗАЧИЛАР КУРСИ

Фонд рақами: P-352 Сақлов бирлиги: 8 Даврий чегараси: 1920 - 1921
Ташкилот тарихи:

1952 йил 17 майда Р-352-фонди Р-34-сон фонд билан бирлаштириб юборилган. Туркистон АССР маориф Халқ Комиссарлиги Маърузачилар курси 1920 йилда ташкил этилган. 1921 йилда тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН МУСИҚА ТЕХНИКУМИ (Туркистон халқ консерваторияси)

Фонд рақами: P-414 Сақлов бирлиги: 129 Даврий чегараси: 1918 - 1922
Ташкилот тарихи:

1918 йил 14 май куни Туркистон халқ университети ходимларининг биринчи умумий йиғилиши ўтказилди, унда Халқ Консерваториясини яратиш мақсадида 5 киши (Карелин, Кох, Миронов, Чериявский ва Савокич)дан иборат комиссия сайланган.

1918 йил 2 июль куни халқ консерваториясини ташкил этиш бўйича Комиссия йиғилишида Туркистон халқ университети Бошқаруви Ташкилий комиссия аъзоларини Халқ Консерваторияси Бошқаруви аъзолари бўлиб ҳисобланишни таклиф этди. Бу орган бир мунча кенг ҳуқуқ ва ваколатларга эга бўлиши кўзда тутилган.

1918 йил 22 ноябрдаги Туркнаркомпрос Ҳайъати Қарори билан консерватория Бошқаруви тарқатиб юборилган ва барча консерваторияларни юритиш учун Хайъат ташкил этилган. Туркистон халқ консерваторияси Ҳайъатига Халқ консерваторияси низоми мусиқа мактаби сифатида лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш юклатилган.

Мазкур Низом 1919 йил 16 августда Туркистон Республикаси халқ таълими Комиссарлиги томонидан мақсадга мувофиқ эмаслиги кўрсатилиб бекор қилинган.1920 йил 10 августда Туркистон Республикаси Какомпром Ҳайъати томонидан тасдиқланган Туркистон давлат консерваторияси тўғрисида вақтинчалик низом ишлаб чиқилган.

Туркистон давлат консерваторияси Туркистон мусиқа техникуми деб қайта номланган ва профессионал мусиқа мактаби мақомини олган.

Батафсил

БУТУНИТТИФОҚ КАСАБА УЮШМАЛАРИ МАРКАЗИЙ ҚЎМИТАСИ ТУРКИСТОН БЮРОСИ ҲУЗУРИДАГИ БУТУНИТТИФОҚ МАОРИФ КАСАБА УЮШМАЛАРИ МАРКАЗИЙ ҚЎМИТАСИ ВАКОЛАТХОНАСИ

Фонд рақами: P-787 Сақлов бирлиги: 11 Даврий чегараси: 1922 - 1924
Ташкилот тарихи:

Ҳужжатлардан кўринадики, 1921 йил август ойида тугатилган Туркистон Республикаси Маориф ва Ижтимоий маданият Иттифоқи Ўлка қўмитаси ўрнига декабрь ойи охирида Туркистон бюроси ҳузуридаги Бутуниттифоқ маориф касаба уюшмалари Марказий қўмитаси Ваколатлиси ташкил этилган. Мазкур Миллий бўлиниш ва 1925 йил 7 январда Ўзбекистон ССР Иттифоқ Марказий Бошқаруви Ташкилий бюроси ташкил этилгунга қадар фаолият кўрсатган.

Батафсил

ЎРТА ОСИЁ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ МАОРИФ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ МЕЛИОРАТИВ ФАКУЛТЕТИ КАСАБА СЕКЦИЯСИ БЮРОСИ

Фонд рақами: P-486 Сақлов бирлиги: 1 Даврий чегараси: 1923 - 1924
Ташкилот тарихи:

Ўрта Осиё давлат университети ҳузуридаги маориф ходимлари касаба уюшмаси Мелиоратив факултети касаба секцияси бюроси 1923 йил 9 июлда ташкил этилган. Тугатилиш санаси кўрсатилмаган.

Батафсил

7,12,26-СОН МАКТАБЛАРИ, 5-СОН ҚИРҒИЗ БОЛАЛАР УЙИ,12-СОН БОЛАЛАР ИТТИФОҚИ, 13-СОН ЎСМИРЛАР УЙИ, АРХИВ ИШИ БОШҚАРМАСИ, ТУРКИСТОН ДАВЛАТ КУТУБХОНАСИ, ТУРКИСТОН ҚАДИМГИ АШЁЛАР ВА САНЪАТ ҚЎМИТАСИ ЖАМОАЛАРИНИ БИРЛАШТИРУВЧИ МАОРИФ ХОДИМЛАРИ 6-СОН КАСАБА УЮШМАСИ БОШЛАНҒИЧ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ МЕҲНАТ ИЛМИЙ КЕНГАШИ ВАҚТ ЛИГАСИ БЎЛИНМАСИ

Фонд рақами: P-495 Сақлов бирлиги: 4 Даврий чегараси: 1924 - 1924
Ташкилот тарихи:

7,12,26-сон мактаблари, 5-сон Қирғиз болалар уйи,12-сон болалар иттифоқи, 13-сон ўсмирлар уйи, Архив иши Бошқармаси, Туркистон давлат кутубхонаси, Туркистон қадимги ашёлар ва санъат қўмитаси жамоаларини бирлаштирувчи маориф ходимлари 6-сон касаба уюшмаси бошланғич қўмитаси ҳузуридаги Меҳнат Илмий кенгаши бўлинмалар бирлашмаси 1924 йилда ташкил этилган. Тугатилиш санаси маълум эмас.

Батафсил

МАОРИФ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ 6-РАЙОН МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: P-592 Сақлов бирлиги: 2 Даврий чегараси: 1918 - 1928
Ташкилот тарихи:

Мазкур фондга қуйидаги жамоалар киритилган: а) Туркистон давлат кутубхонаси б) Туркистон қадимий ашёлар қўмитаси; в) Марказий архив иши бошқармаси; г) 7, 26, 12-сон мактаблар; д) 5 ва 6-болалар уйлари; е) 12-сон болалар боғчаси; ж) 13-сон ўсмирлар уйи.

Батафсил