Oʻzbekiston Milliy arxiv fondlari boʻyicha onlayn yoʻl koʻsratgich

Ushbu onlayn yo‘lko‘rsatkich Innovatsion rivojlanish agentligining ilmiy-tadqiqot ishlari bo‘yicha davlat buyurtmasi asosida Al-442105887-sonli amaliy loyiha asosida ishlab chiqilgan.

ТУРКИСТОН АССР МАОРИФ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ

Fond raqami:
P-34
Saqlov birligi:
3355
Davriy chegarasi:
1917 - 1924

Tashkilot tarixi

Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1917 йил 23 ноябрдаги буйруғи асосида тузилган.Ўрта Осиёдаги миллий-ҳудудий чегараланиш сиёати натижасида 1924 йил ноябрда комиссарлик фаолияти тугатилган.


Fond sharhi

Умумий бўлим (1917-1924)

РСФСР ва Туркистон АССР ҳукуматининг халқ таълими масалалари бўйича фармон ва қарорлари; қоидалари Туркистон АССР Маъриф комиссарлиги, унинг бошқармалари ва тасарруфидаги муассасаларнинг вазифалари тўғрисида фармойишлар.

Маориф ходимлари сеъзди ва конференциялари, ўқитувчилар йиғилишлари, Халқ маориф комиссарлиги ҳайъати, халқ таълими вилоят ва округ бўлимлари йиғилишларининг баённомалари ва бошқа материаллари; Халқ маориф комиссарлиги, унинг бўлимлари, бўлимлар ва маҳаллий органлари фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар.

Туркистон давлат университети ва институтлари, мактаблар, курслар, техникумлар, мактаб-интернатларнинг очилиши ва ҳолати тўғрисида;  миллий тилларда нашр этилган “Таълим ахборотномаси” (1921), “Таълим ҳафталиги”нинг ҳар йили ўтказилиши тўғрисида,  архивлар ҳолати ва қадимий ёдгорликлар ва санъатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги  ҳисоботлар, маълумотномалар ва ёзишмалар;

Маъориф комиссарлиги тизимидаги мактаблар ва бошқа таълим муассасаларининг дастурлари ва ўқув режалари, ҳисоботлари ва статистик маълумотлари.

 

Ижтимоий таълим-тарбия бош бошқармаси

 (Главсотсвос) (1920-1924)

Ижтимоий таълим-тарбия бош бошқармаси ва Болалар турмушини яхшилаш комиссияси мажлисларининг баённомалари; Ижтимоий таълим-тарбия бош бошқармаси мактаб ва мактабгача таълим ишларини ташкил этиш бўйича буйруқлар, рискулярлар ва кўрсатмалар. “Болаликни муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Ягона меҳнат мактаби, меҳрибонлик уйлари, коммунал мактаблар тўғрисида”ги Низом (1921); мактаб ўқитувчилари ва мактабгача таълим бўйича ўқитувчиларнинг эслатмалари; коммунал мактаблар, намунали мактаблар, болалар колониялари фаолияти, болалар боғчалари ва ўйин майдончалари очилиши, болаларнинг бошпанасизлигига қарши курашиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳисоботлар, маълумотлар ва ёзишмалар; Туркистон АССР Халқ Маориф Комиссарлигининг мактабгача таълим муассасаларининг рўйхатлари.

                                Касб-ҳунар  таълим бўлими (Туркпрофобр) (1920-1924)

         Касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳайъати йиғилишлари баённомалари, касб-ҳунар таълими масалалари бўйича циркульяр ва кўрсатмалар; Шарқ институти (1918), боғдорчилик билим юрти, фармацевтика билим юрти (1919), Қирғизистон таълим институти (1920), Тимирязев номидаги таълим институти, полиграфия курслари (1921), ўқитувчилар тайёрлаш мактаблари ва курслари, завод-фабрикалардаги узтоз шогирд очилиши ва фаолияти тўғрисида ҳисобот, маълумотлар ва ёзишмалар; касб-ҳунар таълими бошқармаси таълим муассасаларининг рўйхатлари.

Туркистон сиёсий-маърифий қўмитаси

(Туркполитпросвет) (1920-1924)

         Туркистон сиёсий-маърифий қўмитаси, театр бўлими ва тарғибот пунктлари бошқармаси йиғилишлари, тарғиботчилар ва ташвиқотчилар йиғилишлари баённомалари. Туркистон сиёсий-маърифий қўмитасининг сиёсий-маърифий ишлар ва саводсизликни тугатиш бўйича циркулярлари; ишчилар уйлари, клублар, театрлар, студиялар, кутубхоналар, совет ва партия ишлари мактабларининг кинотеатрлари, ташвиқот марказлари, рассомлик билим юрти ва халқ консерваториясининг ташкил этилиши ва фаолияти тўғрисида ҳисоботлар ва ёзишмалар. Туркистон даврий матбуоти матбуоти ҳақидаги шарҳлари (1920-1921).

Илмий бўлим (1918-1924)

            Илмий Кенгаш (1918-1920), Давлат Илмий Кенгаши (1922-1924) ва Илмий Марказ фаолияти тўғрисидаги мажлис баённомалари ва ҳисоботлари. Илмий жамиятлар ва қўмиталар низомлари. Туркистон маданияти ва этнографияси тарихи бўйича маъруза дастурлари. Илмий ишлар ва дарсликлар нашр этилиши, илмий комиссиялар, илмий экспедициялар, Тошкент расадхонаси ва қадимий обидалар ва санъатни муҳофаза қилиш муассасалари фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ва ёзишмалар. Туркистондаги қадимий обидалар ҳақида қисқача тарихий маълумотлар (1923).

 

Вақф бўлими (1918-1924)

Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитасининг вақфлар ҳақидаги фармонлари (1922, 1923); вақф бўлими ҳайъати ва вақф масаласини ҳал қилиш комиссияси мажлисининг баённомалари (1923); Туркистон АССР вилоятлари ва округларидаги вақф мулклари ҳақидаги маълумотлар ва ёзишмалар.

Статистика бошқармаси (1919-1924)

Туркистон АССР аҳолисининг миллий таркиби (1919), 1-2-даражали мактаблар ва улардаги ўқувчилар таркиби, политехника таʼлими, завод шогирдлари мактаблари, саводсизликни бартараф этиш тўғрисида статистик маълумотлар.