Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Транспорт ва алоқа

ТУРКИСТОН АВТОНОМ СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ПЛАН КОМИССИЯСИ (ТУРКГОСПЛАН)

Фонд рақами: R-20 Сақлов бирлиги: 572 Даврий чегараси: 1921 - 1925
Ташкилот тарихи:

1921 йил 23 ноябрда Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Иқтисодий Кенгаши қошида тузилган, 1925 йил 11 майда Ўрта Осиёнинг миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АВТОНОМ СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ПОЧТА ВА ТЕЛЕГРАФ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (ТУРКАССР ПОЧТА ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ, ТУРКАССР НКПТ)

Фонд рақами: R-33 Сақлов бирлиги: 4917 Даврий чегараси: 1917 - 1922
Ташкилот тарихи:

Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1917-йил 23 ноябрдаги декрети асосида тузилган; 1922 йил 9 сентябрда Ўрта Осиё алоқа округига айлантирилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН ОКРУГИ ТРАНСПОРТ ХОДИМЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ БОШҚАРМАСИ (ТУРКПРОДПУТ)

Фонд рақами: P-267 Сақлов бирлиги: 2495 Даврий чегараси: 1917 - 1922
Ташкилот тарихи:

1917 йил март ойида темирйўлчиларни зарур маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида Ўрта Осиё темирйўли Марказий озиқ-овқат қўмитаси ташкил этилди, 1919 йилда Туркистон алоқа округи (Туркистон округи транспорт ходимлари билан таъминлаш бошқармаси) озиқ-овқат бўлими деб номланди. Туркистон округи транспорт ходимлари билан таъминлаш бошқармасининг 1921 йил 1-декабрдаги буйруғи билан Туркистон округи транспорт ишчиларини таъминлаш округи деб номланди. 1922 йилда тугатилган.

Батафсил

ТОШКЕНТ ШАҲАР ПОЧТА-ТЕЛЕГРАФ ИДОРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: P-718 Сақлов бирлиги: 4 Даврий чегараси: 1917 - 1920
Ташкилот тарихи:

Тошкент шаҳар почта-телеграф идораси ҳузуридаги озиқ-овқат қўмитаси 1917 йилдан 1920 йилга қадар Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатган.

Батафсил

РОССИЯ ТЕЛЕГРАФ АГЕНТЛИГИНИНГ ТУРКИСТОН БЎЛИНМАСИ

Фонд рақами: P-401 Сақлов бирлиги: 43 Даврий чегараси: 1919 - 1924
Ташкилот тарихи:

Россия телеграф агентлиги Туркистон бўлинмаси “ТуркРосТА” 1919 йил ноябрь ойидан фаолият кўрсата бошлаган. 1922 йил 8 январда Туркистон республикаси Советлари Марказий Ижроия Қўмитаси томонидан Туркистон Телеграф Агентлиги ТуркТА тўғрисида Низом тасдиқланган. Россия телеграф агентлиги Туркистон бўлинмасини Туркистон Телеграф Агентлиги Турк ТА деб қайта номланганлиги ҳақида маълумотлар аниқланмаган.

Туркистон Марказий Ижроия Қўмитасининг 1922 йил 1 августдаги Қарори билан  ТуркТА фақат телеграф ахбороти аппаратига айлантирилган 1923 йил 1 апрелдан Россия телеграф агентлиги Туркистон бўлинмаси ҳузурида Тижорат Телеграф агентлиги Туркистон бўлинмаси ТуркКомТА ташкил этилган. 1923 йил 24 ноябрдан Россия Телеграф Агентлигининг хайъат йиғилишида Россия телеграф агентлиги Туркистон бўлинмаси ва Россия Телеграф Агентлигининг Ўрта Осиё бўлинмасини қайта ташкил этиш масалари кўриб чиқилган. СредазЭкосо Президиумининг 1924 йил 10 апрелдаги йиғилишида Россия Телеграф Агентлигининг Ўрта Осиё бўлинмаси ва Россия телеграф агентлиги Туркистон бўлинмаси Россия Телеграф Агентлигининг Ўрта Осиё бўлинмаси сифатида қайта ташкил этилган.

Батафсил

СССР АЛОҚА ЙЎЛЛАРИ ТУРКИСТОН ОКРУГИ ТОШКЕНТ ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами: P-609 Сақлов бирлиги: 3776 Даврий чегараси: 1936 - 1964
Ташкилот тарихи:

Тошкент темир йўўлари 1917 йил 1 январда ташкил этилган. СССР Халқ Комиссарлари Кенгани ва ЦК ВПК(б) нинг 1936 йил 13 майдаги қарори ва НКПС нинг 1936 йил 14 майдаги № 62/Ц-сон буйруғига асосан мавжуд Ўрта-Осиё темир йўллари Ашхобод ва Тошкент темир йўлларига бўлинган. НКПСнинг 1936 йил 19 июлдаги №102/а сонли ва Тошкент темир йўллари бошлиғининг 1936 йил №143/Н-сон буйруғига асосан Тошкент темир йўллари 1936 йил 1 июлдан қуйидаги ҳудудий чегаралар бўйиче эксплуатацияга-фойдаланишга топширилган: Охирги бекат Ашхобод темир йўллари Зиадин (ҳозирги вақтда Зиёвуддин) станциясидан, Оренбург темир йўллари Жусали станцияси ва Туркистон-Сибир темир йўллари станцияси.

Барча ҳужжатлар шахсий келиб чиқувчи ҳужжатлар бўлганлиги сабабли ташкилотнинг тугатилган санасини аниқлаш имконияти чекланган.

Батафсил

БУТУНРОССИЯ ПОЧТА-ТЕЛЕГРАФ ИТТИФОҚИНИНГ ТУРКИСТОН ЎЛКАСИДАГИ ПОЧТА-ТЕЛЕГРАФ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: P-1679 Сақлов бирлиги: 25 Даврий чегараси: 1917 - 1921
Ташкилот тарихи:

1917 йил 19 июнда Тошкент шаҳрида Бутунроссия почта-телеграф иттифоқи Туркистон ўлка почта-телеграф қўмитаси ташкил этилган. 1918 йил 27 февралда Бутунроссия почта-телеграф иттифоқи Туркистон вақтинчалик инқилобий ўлка почта-телеграф қўмитаси сифатида қайта ташкил этилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АЛОҚА ЙЎЛЛАРИ ОКРУГИНИНГ ЎЛКАДАГИ МАҲАЛЛИЙ ТРАНСПОРТ БОШҚАРМАСИНИНГ ЮКЛАРНИ ЮКЛАШ БЮРОСИ

Фонд рақами: P-237 Сақлов бирлиги: 25 Даврий чегараси: 1919 - 1923
Ташкилот тарихи:

1919 йил 14 апрелда  Туркистон хабар йўллари округи Ўлка Бошқармаси (Туркпуть) қайта ташкил этилган.

1920 йил 12 апрелда Туркистон хабар йўллари округи деб қайта номланган. Унинг таркибига қуйидаги бўлимлар кирган: маъмурий, хўжалик, йўллар ва телеграфлар, тиббий ёрдам, молиявий, Ҳарбий-халқ қўриқчилиги.

1923 йил 21 майдан маҳаллий транспорт Туркистон округи Бошқармаси Юклаш бюроси деб қайта номланган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АЛОҚА ЙЎЛЛАРИ ОКРУГИ (ТХЎО)

Фонд рақами: P-233 Сақлов бирлиги: 3280 Даврий чегараси: 1917 - 1922
Ташкилот тарихи:

1917 йил 23 ноябрдаги Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Кенгаши буйруғи билан хабарлар йўллари Комиссарлиги ташкил этилган;1918 йил 14 апрелда у Тошкент хабар йўллари ўлка бошқармаси (Туркйўл) сифатида қайтаташкил этилган. 1920 йил 12 апрелдаги РСФСР хабар йўллари  Халқ комиссарлиги буйруғи билан  Туркистон хабарлар йўллари округи ташкил этилган. Округ 1922 йил октябрда тугатилган, унинг вазифалари РСФСРнинг Ўрта Осиёдаги хабарлар йўллари Халқ Комиссарлигига ўтган.

Батафсил

ТУРКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ТУРКИСТОН АВТО-БАЗАСИ.

Фонд рақами: P-887 Сақлов бирлиги: 27 Даврий чегараси: 1921 - 1922
Ташкилот тарихи:

Мазкур фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш санаси маълум эмас. Фондда 1921 йилдан 1922 йилга қадар давр ҳужжатлари сақланмоқда.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ ТУРКИСТОН БОЖХОНА НАЗОРАТИ БОШҚАРМАСИ.

Фонд рақами: P-330 Сақлов бирлиги: 338 Даврий чегараси: 1918 - 1924
Ташкилот тарихи:

Дастлаб РСФСР Ташқи савдо халқ комиссарлиги Туркистон бўлими қошидаги Божхона назорати бошқармасига тегишли Р-331-сонли фонд номи билан 14 турдаги йиғмажилдлар асосида шакллантирилган. 1928 йилда ушбу фондга тегишли бўлмаган 244-саҳифа СССР Иттифоқи Бош божхона бошқармасининг Р-1703-Ўрта Осиё бўлими фондига ўтказилган. 1975 ва 1980 йилларда шакллантирилган рўйхаталар асосида РСФСРнинг ташқи савдо Халқ комиссарлиги Туркистон бўлими Божхона округи бошқармаси Тошкент шаҳарнинг Р-330 фонди ҳужжатлари билан бирлаштирилиб юборилиб, Туркистон АССР ХКС қошидаги Туркистон божхона назорати бошқармаси номи аталди.

Батафсил

ТРАНСПОРТ ХОДИМЛАРИ ТУРКИСТОН ОКРУГИ ТАЪМИНОТ БОШҚАРМАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОВЕТ ВА ЖАМОАТЧИЛИК МУАССАСАЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ 6-СОН МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: P-552 Сақлов бирлиги: 1 Даврий чегараси: 1921 - 1922
Ташкилот тарихи:

Транспорт ходимлари Туркистон округи таъминот бошқармаси ҳузуридаги совет ва жамоатчилик муассасалари касаба уюшмаси 6-сон маҳаллий қўмитаси 1921 йил 1 декабрда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. 1922 йилда тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АЛОҚА ЙЎЛЛАРИ БЎЛИНМАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОВЕТ ВА ЖАМОАТЧИЛИК МУАССАСАЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ 6-СОН МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: P-553 Сақлов бирлиги: 1 Даврий чегараси: 1917 - 1922
Ташкилот тарихи:

Туркистон хабар йўллари бўлинмаси ҳузуридаги совет ва жамоатчилик муассасалари касаба уюшмаси 6-сон маҳаллий қўмитаси 1917 йил март ойида Тошкент шаҳрида ташкил этилган. 1922 йил тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АЛОҚА ЙЎЛЛАРИ ОКРУГИ ҲУЗУРИДАГИ ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ ИШЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: P-579 Сақлов бирлиги: 9 Даврий чегараси: 1918 - 1922
Ташкилот тарихи:

Туркистон хабар йўллари округи ҳузуридаги темир йўл транспорти ишчилари касаба уюшмаси маҳаллий қўмитаси 1918 йил 23 апрелда Тошкентда ташкил этилган. Мазкур Ташкилот 1924 йил тугатилган.

Батафсил

СССР ТРАНСПОРТ ИШЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ МАРКАЗИЙ ҚЎМИТАСИНИНГ ТУРКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ

Фонд рақами: P-824 Сақлов бирлиги: 10 Даврий чегараси: 1923 - 1925
Ташкилот тарихи:

СССР транспорт ишчилари касаба уюшмаси Марказий қўмитасининг Туркистон Республикасидаги ваколатлиси ўз фаолиятини 1923 йил 8 июлда Тошкент шаҳрида бошлаган. Мазкур фондда 1923 – 1925 йилларга оид ҳужжатлар мақжуд. Тугатилиш санаси номаълум.

Батафсил

ТОШКЕНТ ОТ-ПОЧТА СТАНЦИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ ХАЛҚ АЛОҚАСИ ИШЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ Тошкент ш.

Фонд рақами: P-726 Сақлов бирлиги: 1 Даврий чегараси: 1921 - 1921
Ташкилот тарихи:

Мазкур фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш саналари кўрсатилмаган. 1921 йил даврга оид ҳужжатлар мавжуд.

Батафсил