Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Советининг 1919 йил 22 июлдаги декрети билан Туркистон ўлкаси аҳолини кўчириш бошқармаси (Турккраевак) тузилиб, 1920 йил 22 июлда Туркистон АССР ИИХК (НКВД) нинг Аҳолини (кўчириш) Эвакуация қилиш Марказий Бошқармаси (Туркцентроэвак) деб номланди.
Турк АССР Халқ Комиссарлари Советининг 1922 йил 27 октябрдаги қарори асосида аҳолини кўчириш органлари фаолияти тугатилиб, уларнинг вазифалари қисман Ер ишлари Халқ комиссарлигига ўтказилган.
Туркистон фронти инқилобий ҳарбий кенгашининг қочоқларни эвакуация қилиш ҳақидаги фармойишлари; эвакуация комиссияси мажлисларининг баённомалари.
Туркистон Аҳолини (кўчириш) Эвакуация қилиш Марказий Бошқармаси фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар, Туркистон фронти инқилобий ҳарбий кенгаши билан аҳолини эвакуация қилиш тартиби тўғрисида кўрсатмалар ва ёзишмалар.