Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ ҚОШИДАГИ ТУРКИСТОН ИҚТИСОДИЙ КЕНГАШИ ТУРКИСТОН АССР (ТИК).

Фонд рақами:
P-18
Сақлов бирлиги:
199
Даврий чегараси:
1921 - 1924

Ташкилот тарихи

Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитасининг 1921 йил 14 мартдаги декрети билан ташкил этилган. Туркистон Иқтисодий Кенгашининг ваколатига қуйидагилар кирган: тегишли органлар орқали РСФСР Меҳнат ва Мудофа Кенгаши кўрсатмалари ва топшириқларини бажариш ва барча кўрсатмалар ва иқтисодий характердаги вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш; Совет ҳокимиятининг барча органларининг иқтисодий ривожланиш борасидаги  фаолиятини кузатиш ва назорат қилиш; РСФСРнинг ягона режаси асосида республиканинг умумий иқтисодий режасини ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш, барча моддий ресурслардан тўғри фойдаланишни назорат қилиш. 1924 йил охирида тугатилган


Фонд шарҳи

РСФСР Халқ Комиссарлари Совети ва Меҳнат ва Мудофа Кенгаши, Туркистон АССР МИҚ ва ХКСининг халқ хўжалиги соҳасидаги фармон ва қарорлари; Туркистон Иқтисодий Кенгаши  (ТИК) йиғилишларининг қарорлари ва баённомалари. Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши  ТИК ва вилоятларнинг иқтисодий мажлиси фаолияти ҳақидаги ҳисоботлар.

Туркистондаги суғориш ишларининг олиб борилиш бўйича ёзишмалар, халқ хўжалигини ривожлантириш режалари, саноатнинг айрим тармоқларини трестлаштириш, Туркистон Республикаси халқ хўжалигини тиклашда РСФСР томонидан кўрсатилган ёрдам тўғрисидаги ҳисоботлар ва ёзишмалар;

Туркистон АССР, БХСР ва ХХСРларни иқтисодий бирлашуви тўғрисида; Ўрта Осиёнинг ташқи савдо алоқалари ҳақида (1922), Туркистон тоғ корхоналарни ўрганилиш натижалари,  савдо кооперациялари тўғрисида, Туркистон АССР нинг Нижнийновгород савдо ярмаркасидаги иштироки ҳақида (1922); Кўмирнефть, Турквино, Металл саноат,  Тошкент трамвай ва текстил фабрикаларни ташкиллаштириш ҳақида ҳисоботлар.