1918 йилда РСФСР Миллий ишлар халқ комиссарлиги қошида Туркистон Республикасининг Марказий Ижроия Қўмитаси ва Халқ Комиссарлари Советининг ваколатли ваколатхонаси сифатида ташкил этилган. 1922 йил 1 декабрда Бутуниттифоқ МИҚ Президиуми қошидаги Туркистон АССР ваколатли ваколатхонаси этиб ўзгартирилди. Ўрта Осиёда ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиши сиёсати муносабати билан 1924 йил 28 ноябрда тугатилган.
РСФСР Халқ Комиссарлари Совети, РСФСР Миллатлар ишлари бўйича Халқ Комиссарлиги, Туркистон Республикаси ХКСси ва Туркистон Республиканинг Бутунроссия МИҚ ҳузуридаги ваколатхонаси фармойишлари ва буйруқлари; Туркистон Республикасининг Москвадаги ваколатли ваколатхонаси тўғрисидаги низом (1923-йил март); 1921 йил 1 январ ҳолатига кўра Туркистон АССРдаги меҳнат бозори ҳақидаги жадвал маълумотлари;
Туркистон Республикаси Халқ Комиссарлари Совети ва унинг ҳузуридаги Молия қўмитаси, Бутунроссия Марказий Ижроия Қўмитаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигига ёрдам кўрсатиш қўмитасининг мажлис журналлари ва баёномалари.