Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

СОВЕТ ВА ПАРТИЯ ИШИ МАРКАЗИЙ МАКТАБИ ҲУЗУРИДАГИ ТУРКИСТОН АССР ИЧКИ ИШЛАР ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ КУРСЛАРИ

Фонд рақами:
R-353
Сақлов бирлиги:
23
Даврий чегараси:
1919 - 1921

Ташкилот тарихи

1919 йилда Тошкент шаҳрида Туркистон АССР Ички ва ташқи ишлар халқ комиссарлиги ҳузурида милиция нозирларини курслари фаолият кўрсатган. Курслар тўғрисидаги Низом 1918 йил 30 ноябрдаги Туркистон АССР Ички ва ташқи ишлар Халқ Комиссарлиги Ҳайъати йиғилишида кўриб чиқилган ва қабул қилинган.

1919 йил 18 мартда курслар очилган. 1920 йил 19 июнда Туркистон АССР Ички ишлар халқ комиссарлиги курсларини  совет ва партия ишчилари ўлка курслари билан бирлаштирилган.



Фонд шарҳи

Курс кенгаши қарори ва курсга кириш учун аризалар, битирувчи курсантлар ишлари (баённомалар), курслар тўғрисида Низом, Ички ишлар комиссарлигининг курслар бўйича буйруқлари, Ички ишлар халқ комиссарлиги ҳузуридаги милиция нозирлари курсларининг ташкилий масалалар бўйича ёзишмалари ва бошқалар.