Мазкур фонд 1921 йил Туркистон фронтининг Қўқон шаҳридаги Фарғона область Ҳарбий кооперативлари ўрнида ташкил этилган. 1922 йил 22 декабрда Фарғона область Ҳарбий-истеъмол жамияти (ХИЖ)деб қайта номланган. 1924 йил 18 февралда тугатилган.
Фарғона область Ҳарбий-истеъмол жамияти бошқарув мажлислари баённомалари, буйруқлар ва уларнинг иловалари, Фарғона область Ҳарбий-истеъмол жамияти ваколатхонаси қурултойлари баённомалари, ишчи ва хизматчилар ҳисоботлари, бош китоблар.