1920 йилда Хивада Хоразм Халқ Совет Республикаси Инқилобий ҳарбий кенгаши вақтинчалик инқилобий ҳуқумат сифатида таъсис этилган. Хоразм Халқ Совет Республикаси Инқилобий ҳарбий кенгаши, ҳарбий қисмлар, бошқармалар, муассасалар ва ҳарбий идора ташкилотларини бошқариш, назорат қилиш, бирлаштириш учун, республика қўшинларини сиёсий тарбиялаш ва мамлакат Мудофаааси бўйича масалаларни ишлаб чиқиш учун таъсис этилган. Кенгаш 1923 йилда тугатилган.
Хоразм Халқ Совет Республикаси Инқилобий ҳарбий кенгаши қарорлари, кавалерия ва ўқчи полклар комиссарлар бўлинмалари мажлислари баённомалари, ҳарбий комиссар маърузалари, Хоразм Халқ Совет Республикаси Инқилобий ҳарбий кенгаши циркуляр ва йўриқномалари, ҳарбий комиссар ва сиёсий етакчиларнинг рўйхатлари.