Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон ССР

СССР КЎМИР САНОАТИ МИНИСТРЛИГИ ГЕОЛОГИЯ БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ТРЕСТИ (Средазуглегеология)

Фонд рақами:
R-2117
Сақлов бирлиги:
2822
Даврий чегараси:
1942 - 1953

Ташкилот тарихи

1939 йил 3 июлда СССР ХКСнинг СССРда геология хизматини ташкил этиш тўғрисида ва 1939 йил 15 июлдаги СССР Ёқилғи Саноати халқ комиссарлигининг буйруғига кўра, Геология бош бошқармаси тизимида “Средазуголь” Ўзбек геология бошқармаси ва комбинати асосида  1940 йил 23 майда Ўрта Осиё давлат геология разведка трести ташкил этилган. 1940 йил 27 майда СССР Кўмир Саноати Комиссарлигининг буйруғи асосида “Кўмир ва сланец конларини аниқлаш бўйича Ўрта Осиё бирлашган давлат трести ташкил этилган ҳамда ушбу ташкилот СССР Кўмир Саноати Комиссарлиги тасарруфига ўтказилган. 

Трестнинг Низомига кўра, кўмир ва сланец конларини аниқлаш ва шахталарини қуриш бўйича ишлаб чиқариш разведка ишларини олиб борган. 

1946 йил 23 январда Халқ Комиссарликларининг Министрликка айлантирилиши натижасида трест фаолияти СССР шарқий ҳудудлари кўмир саноати министрлиги қошидаги Геология разведка бош бошқармаси тасарруфига ўтказилган.  1948 йил 28 декабрда СССР кўмир саноати министрлигининг кўмир конларини қидирув-разведка ишлари бош бошқармаси тасарруфига ўтказилган. 

СССР ХКСнинг 1953 йил 15 июндаги кўрсатмаси ва СССР Кўмир Саноати Министрлигининг 1953 йил 18 июндаги бўйруғига кўра трест Ўрта Осиё Бирлашган геология трести деб номланган. Кейинчалик трест СССР кўмир саноати министрлиги қошидаги Геология бош бошқармаси тасарруфига ўтказилган. 1957 йил 5 июлдаги СССР ХКС ва Ўзбекистон ССР геология ва табиий бойликларни ҳимоя қилиш бош бошқармасининг буйруғига кўра трест фаолияти тугатилган.  



Фонд шарҳи

СССР ва Ўзбекистон ССР Министрлар Совети, оғир саноат, ёқилғи саноати, кўмир саноати халқ комиссарликлари ва кўмир саноати, СССРнинг шарқий ҳудудлари кўмир саноати министрликлари, Бош геология-қидирув бошқармаси буйруқлари ва қарорлари; Кўмир конларини қидирув бош бошқармаси ва “Средазуглегеология” трести; трест Низомлари; геология-қидирув ва геофизика ишларининг йиллик режалари ва титул варақалари, кўмир конларида геология-қидирув, гидрогеологик ва топографик-геодезия ишлари лойиҳалари, трестнинг бурғулаш ва геология-қидирув ишларини электрлаштириш лойиҳаси.

Геология-қидирув ишлари ва трест режалари бажарилиши тўғрисидаги ишлаб чиқариш-хўжалик ҳисоботлари, соҳани мукаммаллаштириш ва ихтиролар бюросининг фаолияти ва ихтироларни жорий этиш, техник такомиллаштириш ва соҳани ривожлантириш таклифлари тўғрисидаги ҳисоботлар; ихтиролар чизмалари ва соҳани такомиллаштириш таклифлари; хавфсизлик бўйича муҳандислик ҳисоботлари; трестнинг геология-қидирув ишларини техник жиҳозланиши тўғрисидаги маълумотлар ва материаллар; тоғ-кон ва туннел қазиш ишларининг нормалари; трест геология-қидирув жамоат органлари гидрогеологик кузатув материаллари, геологик участкалар ва қудуқларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар; Ангрен кўмир конининг кўмир конлари ва участкаси, қудуқларда ер ости сувлари сатҳининг ўзгариши графиги, ҳаво ҳарорати ва сувни камайтириш схемаси.

Трестнинг геология-қидирув ишлари бўйича социалистик мусобақалар шартлари, социалистик мажбуриятларни текшириш актлари.

Геология-қидирув трест ходимларининг умумий йиғилишлари ва ишлаб чиқариш йиғилишлари, трест бошлиғи, трест бошлиғининг ўринбосари ва трест қурилиши техник йиғилишлар ва трест аттестация комиссияси мажлисларининг баённомалари. Такомиллаштириш  бюроси, хавфсизлик чораларини кўриб чиқиш бўйича жамоатчилик муҳокама комиссияси, геология органларининг техник кенгашлари.

СССР Кўмир саноати халқ комиссарлиги Бош Геология-қидирув бошқармаси билан трестнинг режалаштирилган ишларини бажариш, кўмир саноатининг етакчи мутахассисликлари, ишчиларнинг Бутуниттифоқ социалистик мусобақаси шартлари тўғрисидаги ёзишмалари; геологик қидирув ташкилотлари билан ёзишмалар.