1931 йил сентябрида ЦК ВКП (б) Ўрта Осиё бюроси ва СССР МК қарори билан хўл, қуруқ ва қайта ишланган мева, сабзавот, полиз ва резавор меваларни ғамлаш ва харид қилиш мақсадида ташкил этилган.
СССР Бутуниттифоқ Истеъмолчилар жамияти Марказий Кенгаши Президиумининг 1934 йил 27 ноябрдаги қарори билан тугатилган.
СССР ва Ўзбекистон ССР МИҚ, ХКС қарорлари ҳамда мажлис баённомалари, ташкилотнинг техник кенгаш баённомалари; асаларичиликни ривожлантириш, резавор мевалар ва уларнинг ёввойи турларини ғамлаш бўйича ёзишмалар; ташкилот Низоми, буйруқлари ва кўрсатмалари; мева, сабзавот ва резавор меваларни ғамлаш ва тарқатиш бўйича режалар, ҳисобот ва маърузалар (1934).