Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

ЎЗБЕКИСТОН ССР ШАҲАР ВА ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ МИНИСТРЛИГИНИНГ КЎЧИРМАЧИЛИК КОЛХОЗЛАРИДА ҚУРИЛИШ БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами:
R-2092
Сақлов бирлиги:
1352
Даврий чегараси:
1947 - 1957

Ташкилот тарихи

СССР Министрлар Советининг 1946 йил 7 майдаги кўрсатмаси ва  Ўзбекистон ССР  Министрлар Советининг 1946 йил 23 майдаги қарорига мувофиқ  унинг ҳузурида хўжалик ҳисобидаги Ўрмон хўжалиги идораси ташкил этилган.

Идора уйидаги вазифаларни бажарган: ёғоч материалларини тайёрлаш ва сотиб олиш, қурилиш жиҳозларини ишлаб чиқариш, кўчириладиган хўжаликларни ёғоч ва қурилиш моллари билан таъминлаш, ўрмонларда ёғоч ишлаб чиқариш устахоналари ва хўжаликларини ташкил этиш  пунктлари ва базаларини ташкил этиш. 

 Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1950 йил 19 октябрдаги ва  Ўзбекистон ССР  Министрлар Совети ҳузуридаги Аҳолини кўчириш бошқармасининг 1951 йил 11 апрелдаги буйруқларига кўра ЎзССР Министрлар Совети ҳузурида Аҳолини кўчириш ишлари бўйича қурилиш трести (Узпереселенстрой) ташкил этилган. 

Ўзбекистон ССР  Министрлар Советининг 1955 йил 27 июндаги қарори асосида трест Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҳузуридаги Аҳолини кўчириш бош бошқармасининг кўчириладиган колхозлар қурилиши бўйича бошқармаси  этиб қайта ташкил этилди. 

СССР Министрлар Советининг 1956 йил 26 мартдаги ва  Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1956 йил 14 апрелдаги қарорларига мувофиқ, Кўчириладиган колхозлар бўйича қурилиш бошқармаси Ўзбекистон ССР  Шаҳар ва қишлоқ қурилиш министрлиги тасарруфига ўтказилди. 1956 йил 3 ноябрда Ўзбекистон ССР  Министрлар Советининг қарори асосида тугатилган.



Фонд шарҳи

СССР Министрлар Совети, СССР Қишлоқ хўжалиги ва таъминот министрлиги, Ўзбекистон ССР  Министрлар Совети,  Ўзбекистон ССР  Қишлоқ хўжалиги ва таъминот министрлиги,  Ўзбекистон ССР  Шаҳар ва қишлоқ қурилиш министрлиги, Ўзбекистон ССР  ҳузуридаги Аҳолини кўчириш бошқармаси, Аҳони кўчириш бошқармаси қошидаги қурилишни ёғоч била таъминлаш бўлими, “Узпереселенстрой” трести дирекциясининг  қарорлари, буйруқлари ва фармойишлари. Колхозчиларни кўчириш ва колхозчилар учун турар-жой бинолари қуриш бўйича вилоят ижроия қўмиталарининг қарорлари; Ўзбекистон ССР  Министрлар Совети ҳузуридаги кўчириш бошқармасининг Ўрмон хўжалиги идораси тўғрисидаги Низом, унинг иши ва колхозчиларни кўчириш тартиби тўғрисидаги йўриқномалар, “Ўзпереселенстрой" трести ва ҳудудий қурилиш бошқармалари тўғрисидаги Низом.

Ўрмон хўжалиги идораси, Ўзбекистон ССР  кўчириладиган колхозларда қурилиш трести ва уларга қарашли муассасаларнинг йиллик режалари, штат жадваллари, ҳаражатлар сметаси ва йиллик ҳисоботлари; вилоят қурилиш идораларининг кўчирувчи хўжаликлар учун турар-жой бинолари қурилишининг бориши тўғрисидаги ҳужжатлар; трестнинг ишлаб чиқариш ва тезкор йиғилишлари, кўчириш маъмуриятидаги учрашувлар ва техник йиғилишлар баённомалари; кўчирилган колхозчилар учун турар-жой уйларини лойиҳалаштириш ва қуриш жараёни, қурилиш ишларини механизациялаш ва қурилишни молиялаштириш тўғрисида ёзишмалар.