1918 йил 31 май куни, Туркистон мусулмон ўқитувчилар институти ташкил этилган. Кейинчалик биринчи Ўзбек Педагогика коллежи деб қайта номланиб, Меҳнат Педагогика мактабига айлантирилди. Ушбу мактаб негизида Туркистон АССР Маориф халқ комиссарлигининг 1920 йил 1 сентябрдаги буйруғига кўра Ўзбекистон Эркаклар Таълим Институти (Узинпрос) ташкил этилган ва институт 1928 йилда тугатилган.
Туркистон АССР ва Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлигининг буйруқлари ва кўрсатмалари; таълим институти буйруқлари; педагогик кенгаш йиғилишлари баённомаси.