Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ТИББИЁТ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ

Фонд рақами:
R-649
Сақлов бирлиги:
512
Даврий чегараси:
1934 - 1940

Ташкилот тарихи

Ўзбекистон ССР ХКСнинг 1934 йил 1 апрелдаги қарори билан  Ўзбекистон ССР  Соғлиқни сақлаш халқ комиссарлиги қошида ташкил этилган.  Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш халқ комиссарлигининг 1940 йил 4 октябрдаги буйруғи билан тугатилган.


Фонд шарҳи

Институтни ташкил этиш ва қайта ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон ССР ХКС қарори; Ўзбекистон ССР  Соғлиқни сақлаш халқ комиссарлиги қошидаги Илмий Кенгашнинг циркулярлари, кўрсатмалари ва институт бўйича буйруқлар; Ўзбекистон экспериментал тиббиёт институти илмий Кенгаши йиғилишлари ва илмий анжуманлар баённомалари, долзарб масалалар бўйича илмий тадқиқот режалари ва институтининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича йиллик ҳисоботлари (1934–1940), институт бўлимлари, клиникалари ва махсус идоралари фаолияти тўғрисида ҳисоботлар; Ўрта Осиё халқларининг эндемик бўқоқ, безгак, қон морфологияси ва бошқаларни ўрганиш экспедицияларининг иш режалари ва ҳисоботлари; Ўзбекистон экспериментал тиббиёт институтининг нашр режалари ва ҳисоботлари.