Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

СССР КОНСЕРВА САНОАТИ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ ЎРТА ОСИЁ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами:
R-1608
Сақлов бирлиги:
213
Даврий чегараси:
1937 - 1948

Ташкилот тарихи

1936 йил декабрда Ўрта Осиё консерва саноати ходимлари касаба уюшмасининг ташкилий бюроси ташкил этилган.

1937 йил июл ойида консерва саноати ходимларининг Ўрта Осиё конференциясида СССР консерва саноати ишчилари иттифоқининг Ўрта Осиё қўмитаси тузилган.

1948 йил 1 ноябрда консерва саноати ишчилари касаба уюшмаси Марказий қўмитаси озиқ-овқат саноати ишчилари касаба уюшмасига қўшиб юборилиши муносабат билан 1948 йил 20 декабрда касаба уюшманинг Ўрта Осиё қўмитаси тугатилган.



Фонд шарҳи

СССР Озиқ-овқат саноати халқ комиссарлиги ва СССР консерва саноати ишчилари уюшмаси Марказий қўмитасининг буйруқлари, тезкор хатлари ва кўрсатмалари. Консерва саноати ходимлари касаба уюшмаси Ўрта Осиё қўмитаси пленумининг конференциялари ва йиғилишларининг стенографик ҳисоботлари. Консерва саноати ходимлари касаба уюшмаси Ўрта Осиё Қўмитаси президиумининг иш фаолияти бўйича ҳисоботлар, маърузалар, мажлис баённомалари ва иш режалари. Касаба уюшмаларининг бюджети, ижтимоий-суғурта, меҳнат муҳофазаси, техника ҳавфсизлиги, ойлик маошлари, ойлик маошларни ошириш, иш жараёнини такомиллаштириш ва ихтироларга оид ҳисоботлар.  

Ўрта Осиё консерва саноати корхоналарининг социалистик шартномалари, социалистик мажбуриятларни бажариш натижалари бўйича ёзишмалари, илғор ишчилар рўйхатлари.