Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон ССР

Я. M. СВЕРДЛОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ РУС ОПЕРА ВА БАЛЕТ ТЕАТРИ

Фонд рақами:
R-2062
Сақлов бирлиги:
303
Даврий чегараси:
1926 - 1948

Ташкилот тарихи

Собиқ "Колизей" хусусий цирк биноси совет ҳокимиятининг “Национализация” сиёсатидан сўнг унинг биноси  ўқув мақсадлари учун барча асбоб анжомлари билан мусодара қилинган.   Тошкент давлат рус опера ва балет театри Туркистон АССР ХКСнинг 1918 йил 24 августдаги қарори билан Маориф халқ комиссарлиги тасарруфига ўтказилиши кўрсатилган ҳолда ўз фаолиятини бошлаган. Туркистон АССР МИҚнинг 1919 йил 26 ноябрдаги қарори билан Колизей театри республикадаги театр намойишларини ташкил этиш учун Маориф халқ комиссарлигига топширилган. Худди шу фармон билан опера жамоаси ва драма труппаси оркестр, хор ва костюм хоналари билан биргаликда бирлаштирилиб, улардан ягона республика театр жамоасини яратиш учун Маориф халқ комиссарлигига топширилган. Тошкент Кенгашининг давлат, партия ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда 1920 йил 18 мартдаги қўшма мажлиси қарорига мувофиқ театр (собиқ "Колизей") Я. M. Свердлов номидаги Совет театрига айлантирилган.

1933 йилда театр Ўзбек мусиқий комедия ва сатира театри билан бирлашиб, Свердлов номидаги ўзбек Давлат мусиқий театри номи билан, 1935 йил 5 майдан бошлаб Ўзбекистон ССР  Маориф халқ хомиссарлигининг Свердлов номидаги Бирлашган Давлат театри номи билан фаолият олиб борган.

1936 йил март ойида Свердлов театри алоҳида театр сифатида ажралиб чиққан.  СССР Министрлар Совети ҳузуридаги санъат ишлари бўлимининг 1948 йил 15 мартдаги буйруғи билан театр фаолияти 1948 йил 10 апрелда тўхтатилган. 1948 йилда Я. M. Свердлов номидаги театр бирлашмаси ва Ўзбек опера ва балет театри негизида Меҳнат Қизил байроқ орденли Алишер Навоий номидаги Ўзбек Давлат опера ва балет театри ташкил этилган.



Фонд шарҳи

Ўзбекистон ССР  ХКС,  Ўзбекистон ССР  Маориф халқ комиссарлиги,  Ўзбекистон ССР  Министрлар Совети ҳузуридаги санъат ишлари бўлими ва Давлат рус опера ва балет театри қўмитасининг қарорлари ва буйруқлари; театрнинг молиявий, ишлаб чиқариш ва репертуар режалари; театр иши ҳақида ҳисоботлар; гастрол сафарларини ташкил этиш ва ўтказиш, хор артистларининг малакасини ошириш бўйича бўйича маъруза ҳисоботлар; театр бадиий кенгашининг иш фаолияти ва мажлисларининг  стенограмма ҳисоботлари ва кенгаш тўғрисидаги Низом; санъатдаги натурализм (ҳаётий санъат асарлари) ва формализм борасидаги баҳслар,  А. A. Коломейцев артистлик фаолиятининг 30 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишнинг стенографик ҳисоботлари; театр ходимларининг ишлаб чиқариш баённомалари ва умумий йиғилишлари, санъат соҳасидаги тадбирлар тўғрисида ҳисоботлар. 

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг санъат ишлари бўйича бошқармасининг туман ижро қўмиталари билан Фарход ГЭС, МТС, колхоз, совхозларга баъдий хизмат ишлари бўйича ёзишмалар;  ҳудудларга концерт бериш опера ва балет бригадалари ишига берилган мулоҳазалар.