1921 йил 1 июлда Хоразм Халқ Совет Республикасининг Туркистон АССРдаги Мухтор ваколатхонаси тузилди; 1921 йил 4 декабрда у ХХСР нинг Туркистон АССР даги Бош консуллигига айлантирилди; 1924 йил августида ХХСР нинг Туркистон АССРдаги Иқтисодий ваколатхонасига айлантирилди. 1924 йил 17 декабрда тугатилган.
ХХСР Конституцияси, РСФСР ва ХХСР ўртасидаги иттифоқ шартномаси (1920 йил 13 сентябрь), РСФСР ва ХХСР ўртасидаги иқтисодий ва ҳарбий-сиёсий битим (1920); Ўрта Осиё иқтисодий конференциясининг ТуркАССР, БХСР ва ХХСРни иқтисодий бирлаштириш тўғрисидаги қарори (1923 йил 6 март); Иқтисодий ваколатхона тўғрисидаги низом; Ўрта Осиё республикаларининг савдо ва импорт режаси (1924); Иқтисодий ваколатхона фаолияти тўғрисида, ХХСР халқ хўжалиги режалари, Хоразмдаги фабрика-завод саноати ва қишлоқ хўжалигининг аҳволи, Туркистонда ўқийдиган ХХСР талабалари тўғрисида докладлар, маълумотлар ва ёзишмалар.