Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши ҳузуридаги Туркистон Давлат қурилиш ва таъминоти қўмитаси

Фонд рақами:
R-167
Сақлов бирлиги:
586
Даврий чегараси:
1917 - 1922

Ташкилот тарихи

1917 йил 20 декабрда Туркистон ўлкаси темир йўл бошқармасининг янги тармоқларини қуриш бўлими ташкил этилди; 1920 йил 10 апрелда Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши қошидаги Туркистон Давлат қурилиш таъминоти қўмитаси этиб қайта ташкил этилди. 1922 йилда 17 февралдаги Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши Президиумининг қарори асосида тугатилган.


Фонд шарҳи

Марказий Ижроия Қўмитаси, Халқ Комиссарлари Совети ва Туркистон АССР Марказий Халқ хўжалиги Совети, Туркистон алоқа округи ва Туркистон қурилиш таъминот қўмитасининиг саноат, темир йўл ва фуқаролар учун уйлар қурилиши тўғрисидаги декрет ва циркульярлар.

Туркистон қурилиш таъминот қўмитасининг бўлимлари тўғрисидаги низом; Туркистон қурилиш таъминот қўмитасининг бўлимлари ва қурилиш гуруҳлари учун буюртмалар. Қурилиш ва таъмирлаш ишларининг режалари ва титул рўйхатлари (1921-922); Туркистон қурилиш таъминот қўмитасининг техник кенгаш мажлиси ва техник йиғилишлар баённомаси (1920-1921) Туркистон ва вилоят давлат қурилиш комитетларининг ташкил этилиши ва фаолияти, сода заводи (1921), мактаблар қурилиши, почта йўналишлари, суғориш иншоотлари ва кўприкларни таъмирлаш тўғрисидаги ҳисоботлар, маърузалар ва ёзишмалар.