Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Туркистон АССР

Туркистон АССР давлат кўмир ва нефть корхоналари трести (Угленефть)

Фонд рақами:
R-101
Сақлов бирлиги:
326
Даврий чегараси:
1918 - 1922

Ташкилот тарихи

Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1918 йил 5 апрелдаги буйруғи билан Туркистон ўлка халқ ишлаб чиқариш кенгашининг кон бўлими тузилиб, 1919-йил 6 декабрда Туркистон АССР кончилик саноати бошқармасига айлантирилди. ТуркАССР; 1922 йил 15 январда Туркистон АССР Давлат кўмир ва нефть корхоналари трести (Угленефть) сифатида қайта ташкил этилган ва 1922 йил 15 сентябрда ташкилот фаолияти тугатилган.


Фонд шарҳи

Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши ҳузуридаги Тоғ-кон саноати бошқармаси тўғрисидаги Низом, корхоналарнинг ишлаб чиқариш дастурлари; Туркистон Халқ хўжалиги Марказий кенгаши, Туркистон АССР  тоғ-кон саноати бошқармасининг Қорабуғоз қўлтиғида кўмир, нефть, селитра, туз қазиб олиш, сода заводи қурилиши тўғрисидаги ҳисоботлар, ҳисобот маърузалар ва ёзишмалар; Фойдали қазилмаларни қидиришга рухсатнома бериш тўғрисидаги ёзишмалар (1917-1919).