Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Санъат

ТУРКИСТОН МУСИҚА ТЕХНИКУМИ (Туркистон халқ консерваторияси)

Фонд рақами: P-414 Сақлов бирлиги: 129 Даврий чегараси: 1918 - 1922
Ташкилот тарихи:

1918 йил 14 май куни Туркистон халқ университети ходимларининг биринчи умумий йиғилиши ўтказилди, унда Халқ Консерваториясини яратиш мақсадида 5 киши (Карелин, Кох, Миронов, Чериявский ва Савокич)дан иборат комиссия сайланган.

1918 йил 2 июль куни халқ консерваториясини ташкил этиш бўйича Комиссия йиғилишида Туркистон халқ университети Бошқаруви Ташкилий комиссия аъзоларини Халқ Консерваторияси Бошқаруви аъзолари бўлиб ҳисобланишни таклиф этди. Бу орган бир мунча кенг ҳуқуқ ва ваколатларга эга бўлиши кўзда тутилган.

1918 йил 22 ноябрдаги Туркнаркомпрос Ҳайъати Қарори билан консерватория Бошқаруви тарқатиб юборилган ва барча консерваторияларни юритиш учун Хайъат ташкил этилган. Туркистон халқ консерваторияси Ҳайъатига Халқ консерваторияси низоми мусиқа мактаби сифатида лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш юклатилган.

Мазкур Низом 1919 йил 16 августда Туркистон Республикаси халқ таълими Комиссарлиги томонидан мақсадга мувофиқ эмаслиги кўрсатилиб бекор қилинган.1920 йил 10 августда Туркистон Республикаси Какомпром Ҳайъати томонидан тасдиқланган Туркистон давлат консерваторияси тўғрисида вақтинчалик низом ишлаб чиқилган.

Туркистон давлат консерваторияси Туркистон мусиқа техникуми деб қайта номланган ва профессионал мусиқа мактаби мақомини олган.

Батафсил

БУТУНРОССИЯ КАСАБА УЮШМАЛАРИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ ТУРКИСТОН БЮРОСИ ҲУЗУРИДАГИ САНЪАТ ИШЧИЛАРИ БУТУНРОССИЯ КАСАБА УЮШМАСИ МАРКАЗИЙ ҚЎМИТАСИ ВАКОЛАТЛИ БОШҚАРМАСИ Тошкент ш.

Фонд рақами: P-791 Сақлов бирлиги: 6 Даврий чегараси: 1924 - 1924
Ташкилот тарихи:

Мазкур фонд ташкил топиш ва тугатилиш саналари кўрсатилмаган. 1924 йилдан 1925 йилгача бўлган давр ҳужжатлари мавжуд.

Батафсил

"ЛИРА" МУСИҚИЙ КОМЕДИЯ, САТИРА ВА ДРАМА САЪНАТКОРЛАРИНИНГ МЕҲНАТ ЖАМОАСИ

Фонд рақами: R-417 Сақлов бирлиги: 26 Даврий чегараси: 1924 - 1930
Ташкилот тарихи:

1924 йил июлда Е. A. Кравченко раҳбарлигида артистлар жамоаси тузилган. Раскатов раҳбарлигидаги мусиқий комедия жамоаси 1927 йил 30 мартда Қозон санъат ходимларини жалб этиш воситачилик бюроси томонидан қайта ташкил этилган. 1928 – 1929 йилларда Термиз, Бухоро, Чоржўй, Тошкент, Фарғона, Андижон, Олма-ота, Қизил Ўрда, Шимкент, Фрунзе шаҳарларида гастрол сафарларида бўлган.

1930 йил 1 октябрда Ўрта Осиё санъат ишчиларини жалб этиш бўлими томонидан Тошкентда рўйхатга олиниб, жамоа асосий иш фаолиятини (иш жойи) Чимкент шаҳрида олиб борган. 

1931 йил 16 январда Ўрта Осиё санъат ишчиларини жалб этиш бўлимининг  буйруғига кўра,  Чимкент давлат санъат бошқармаси таркибига ўтгказилган.


Батафсил

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ РУС ЁШ ТОМОШАБИНЛАР ТЕАТРИ (ТЮЗ)

Фонд рақами: R-2089 Сақлов бирлиги: 50 Даврий чегараси: 1945 - 1948
Ташкилот тарихи:

1944 йилда ташкил этилиб, Ўзбекистон ССР  Министрлар Советининг 1948 йил 19 мартдаги қарори билан тугатилди.

Батафсил

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ РУС ОПЕРЕТТА ТЕАТРИ

Фонд рақами: R-2088 Сақлов бирлиги: 121 Даврий чегараси: 1938 - 1948
Ташкилот тарихи:

Ўзбекистон ССР  ХКС ҳузуридаги санъат ишлари бошқармасининг буйруғи билан 1938 йил сентябрда Тошкентда мусиқали комедия (оперетта) театри ташкил этилган. 1948 йил 2 апрелдаги раҳбариятнинг буйруғи билан оперетта театри тугатилган.

Бошқарувнинг 1948 йил 26 апрелдаги буйруғи билан кўчма оперетта театри ташкил этилди. Бошқарувнинг 1949 йил 17 январдаги буйруғи билан кўчма оперетта театри тугатилди.


Батафсил

Я. M. СВЕРДЛОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ РУС ОПЕРА ВА БАЛЕТ ТЕАТРИ

Фонд рақами: R-2062 Сақлов бирлиги: 303 Даврий чегараси: 1926 - 1948
Ташкилот тарихи:

Собиқ "Колизей" хусусий цирк биноси совет ҳокимиятининг “Национализация” сиёсатидан сўнг унинг биноси  ўқув мақсадлари учун барча асбоб анжомлари билан мусодара қилинган.   Тошкент давлат рус опера ва балет театри Туркистон АССР ХКСнинг 1918 йил 24 августдаги қарори билан Маориф халқ комиссарлиги тасарруфига ўтказилиши кўрсатилган ҳолда ўз фаолиятини бошлаган. Туркистон АССР МИҚнинг 1919 йил 26 ноябрдаги қарори билан Колизей театри республикадаги театр намойишларини ташкил этиш учун Маориф халқ комиссарлигига топширилган. Худди шу фармон билан опера жамоаси ва драма труппаси оркестр, хор ва костюм хоналари билан биргаликда бирлаштирилиб, улардан ягона республика театр жамоасини яратиш учун Маориф халқ комиссарлигига топширилган. Тошкент Кенгашининг давлат, партия ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда 1920 йил 18 мартдаги қўшма мажлиси қарорига мувофиқ театр (собиқ "Колизей") Я. M. Свердлов номидаги Совет театрига айлантирилган.

1933 йилда театр Ўзбек мусиқий комедия ва сатира театри билан бирлашиб, Свердлов номидаги ўзбек Давлат мусиқий театри номи билан, 1935 йил 5 майдан бошлаб Ўзбекистон ССР  Маориф халқ хомиссарлигининг Свердлов номидаги Бирлашган Давлат театри номи билан фаолият олиб борган.

1936 йил март ойида Свердлов театри алоҳида театр сифатида ажралиб чиққан.  СССР Министрлар Совети ҳузуридаги санъат ишлари бўлимининг 1948 йил 15 мартдаги буйруғи билан театр фаолияти 1948 йил 10 апрелда тўхтатилган. 1948 йилда Я. M. Свердлов номидаги театр бирлашмаси ва Ўзбек опера ва балет театри негизида Меҳнат Қизил байроқ орденли Алишер Навоий номидаги Ўзбек Давлат опера ва балет театри ташкил этилган.


Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН ССР МАДАНИЯТ МИНИСТРЛИГИНИНГ САНЪАТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА БОШ БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами: R-2087 Сақлов бирлиги: 838 Даврий чегараси: 1936 - 1954
Ташкилот тарихи:

Ўзбекистон ССР  ХКСнинг 1936 йил 28 мартдаги қарори асосида унинг қошида санъат ишлари бўлими ташкил этилган. 1953 йил июнь ойида  Ўзбекистон ССР  Маданият министрлигининг санъат бўйича Бош бошқармасига айлантирилган. СССР ва Ўзбекистон ССР Маданият министрларининг буйруғи билан 1955 йил 1 январда Санъат бош бошқармаси тугатилган.

Батафсил

УКРАИНА ИШЧИЛАР УЙИ

Фонд рақами: R-416 Сақлов бирлиги: 8 Даврий чегараси: 1920 - 1923
Ташкилот тарихи:

Украина ишчи уйи 1920 йил 7 мартда ташкил этилиб, 1923 йил 10 июнда тугатилган.



Батафсил

САНЪАТ ИШЧИЛАРИ ИТТИФОҚИНИНГ “АРЛЕКИН” ТЕАТРИ ЖАМОАСИ МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ Тошкент ш.

Фонд рақами: R-581 Сақлов бирлиги: 1 Даврий чегараси: 1922 - 1922
Ташкилот тарихи:

Мазкур фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш саналари кўрсатилмаган. 


Батафсил