Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Маданият

БУТУНРОССИЯ МАДАНИЯТ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ ТУРКИСТОН ЎЛКА БЮРОСИ

Фонд рақами: P-790 Сақлов бирлиги: 16 Даврий чегараси: 1920 - 1923
Ташкилот тарихи:

Миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида  Тошкент вилоятида 2 та уезд қолди: Мирзачўл ва Тошкент. Ушбу ҳудудда битта уезд ташкилоти ва учта ер ва ўрмон Ходимлари иттифоқи туман ташкилоти I) Мирзачўл уезд бўлинмаси ва II) Туман Қўмитаси: 1) Кауфман-Правский туман қўмитаси 2) Троицкий (кейинчалик Калинин деб қатий номланган), 3) Пригородный туман қўмитаси Пригородный туман қўмитаси маркази таркибидан. Ер ва ўрмон Ходимлари касаба уюшмаси томонидан яна 4 та янги туман ажратилган ва туман қўматалари ташкил этилган: 1) Ер ва ўрмон Ходимлари касаба уюшмаси Эски-шаҳар туман қўмитаси 2) Пскент туман қўмитаси, 3) Хонобод туман қўмитаси, 4) Чирчиқ туман қўмитаси. Булар 1-Тошкент вилоят Ер ва ўрмон Ходимлари касаба уюшмаси қурултойи, яъни 1925 йил 18 февралга ташкил этилган эди. Мазкур Туман қўмиталари бошқарувларини сайловлари Ер ва ўрмон Ходимлари касаба уюшмаси Марказий Бошқаруви томонидан миллий бўлиниш пайтида ўтказилган.

Батафсил

ДАВЛАТ ЦИРКИ ҲУЗУРИДАГИ САНЪАТ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ Тошкент ш.

Фонд рақами: P-582 Сақлов бирлиги: 1 Даврий чегараси: 1922 - 1922
Ташкилот тарихи:

Фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш санаси кўрсатилмаган. Аммо фонд таркибида 1922 йилга оид ҳужжатлар мавжуд.

Батафсил

СВЕРДЛОВ НОМИДАГИ ДАВЛАТ ОПЕРА ТЕАТРИ ҲУЗУРИДАГИ САНЪАТ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ.

Фонд рақами: P-583 Сақлов бирлиги: 2 Даврий чегараси: 1923 - 1923
Ташкилот тарихи:

Фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш санаси кўрсатилмаган. 1923 йилга оид ҳужжатлар мавжуд.

Батафсил

"ИСКРА" КЎНГИЛЛИЛАР СПОРТ ЖАМИЯТИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН КЕНГАШИ

Фонд рақами: R-2047 Сақлов бирлиги: 81 Даврий чегараси: 1946 - 1955
Ташкилот тарихи:

Касаба уюшмалари Бутуниттифоқ Марказий Кенгаши котибиятининг 1945 йил 21 июлдаги қарорига мувофиқ тузилган.

«Учитель», «Большевик», «Правда», «Искусство» ва «Знание» кўнгиллилар спорт жамиятлари "Большевик" кўнгиллилар спорт жамиятига бирлаштирилган.

"Большевик" кўнгиллилар спорт жамияти кенгаши бошланғич ва ўрта мактаблар, сиёсий ва ўқув муассасалари ва санъат ходимлари касаба уюшмалари аъзолари, 1948 йилдан бошлаб эса геология қидирув ишчилари касаба уюшмаси аъзолари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт бўйича ишларни ташкил этиш ишларини олиб борган. 

1950 йил май ойида Касаба уюшмалари Бутуниттифоқ Марказий Кенгаши котибиятининг қарори билан "Самолёт" кўнгиллилар спорт жамияти (авиация ишчилари уюшмаси) "Большевик" кўнгиллилар спорт жамиятига қўшилган.

1950 йил 29 ноябрдаги Касаба уюшмалари Марказий Кенгаши котибиятининг қарори билан "Большевик" кўнгиллилар спорт жамияти "Искра" ихтиёрий спорт жамияти деб ўзгартирилди.

Касаба уюшмалари Бутуниттифоқ Марказий Кенгашининг 1955 йил 18 апрелдаги қарори билан "Искра", "Медик", "Труд" ва "Наука" спорт жамиятлари  "Буревестник" кўнгиллилар спорт жамиятига бирлаштирилган.


Батафсил

"МЕДИК" КЎНГИЛЛИЛАР СПОРТ ЖАМИЯТИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН КЕНГАШИ

Фонд рақами: R-2053 Сақлов бирлиги: 105 Даврий чегараси: 1947 - 1955
Ташкилот тарихи:

1938 йил 18 апрелдаги Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг 1955 йил сентябрдаги қарори билан ташкил этилган. 

"Искра", "Медик", "Фан" ва "Труд" кўнгилли спорт жамиятлари Маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий Қўмитасининг "Буревестник" ягона кўнгиллилар спорт жамиятига бирлаштирилди.


Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН "ФАН" КЎНГИЛЛИЛАР СПОРТ ЖАМИЯТИ КЕНГАШИ

Фонд рақами: R-2043 Сақлов бирлиги: 55 Даврий чегараси: 1948 - 1954
Ташкилот тарихи:

"Фан" ихтиёрий спорт жамиятининг 1949 йил 3 апрелдаги 3-умумиттифоқ конференцияси қарори асосида ташкил этилган. Жамиятда оммавий ташкилий ишларни амалга ошириш, илмий муассасалар ходимлари ва мактаб ўқувчилари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни жорий этиш, спорт мусобақалари, спортакиадалар ташкил этиш, ўқитувчиларни тайёрлаш курслари, семинарлар, спорт клублари ташкил этиш ва спорт соҳасида тадбирларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган. 

Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг 1955 йил 18 апрелдаги қарори билан тугатилди.


Батафсил

"ЛИРА" МУСИҚИЙ КОМЕДИЯ, САТИРА ВА ДРАМА САЪНАТКОРЛАРИНИНГ МЕҲНАТ ЖАМОАСИ

Фонд рақами: R-417 Сақлов бирлиги: 26 Даврий чегараси: 1924 - 1930
Ташкилот тарихи:

1924 йил июлда Е. A. Кравченко раҳбарлигида артистлар жамоаси тузилган. Раскатов раҳбарлигидаги мусиқий комедия жамоаси 1927 йил 30 мартда Қозон санъат ходимларини жалб этиш воситачилик бюроси томонидан қайта ташкил этилган. 1928 – 1929 йилларда Термиз, Бухоро, Чоржўй, Тошкент, Фарғона, Андижон, Олма-ота, Қизил Ўрда, Шимкент, Фрунзе шаҳарларида гастрол сафарларида бўлган.

1930 йил 1 октябрда Ўрта Осиё санъат ишчиларини жалб этиш бўлими томонидан Тошкентда рўйхатга олиниб, жамоа асосий иш фаолиятини (иш жойи) Чимкент шаҳрида олиб борган. 

1931 йил 16 январда Ўрта Осиё санъат ишчиларини жалб этиш бўлимининг  буйруғига кўра,  Чимкент давлат санъат бошқармаси таркибига ўтгказилган.


Батафсил

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ РУС ЁШ ТОМОШАБИНЛАР ТЕАТРИ (ТЮЗ)

Фонд рақами: R-2089 Сақлов бирлиги: 50 Даврий чегараси: 1945 - 1948
Ташкилот тарихи:

1944 йилда ташкил этилиб, Ўзбекистон ССР  Министрлар Советининг 1948 йил 19 мартдаги қарори билан тугатилди.

Батафсил

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ РУС ОПЕРЕТТА ТЕАТРИ

Фонд рақами: R-2088 Сақлов бирлиги: 121 Даврий чегараси: 1938 - 1948
Ташкилот тарихи:

Ўзбекистон ССР  ХКС ҳузуридаги санъат ишлари бошқармасининг буйруғи билан 1938 йил сентябрда Тошкентда мусиқали комедия (оперетта) театри ташкил этилган. 1948 йил 2 апрелдаги раҳбариятнинг буйруғи билан оперетта театри тугатилган.

Бошқарувнинг 1948 йил 26 апрелдаги буйруғи билан кўчма оперетта театри ташкил этилди. Бошқарувнинг 1949 йил 17 январдаги буйруғи билан кўчма оперетта театри тугатилди.


Батафсил

Я. M. СВЕРДЛОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ РУС ОПЕРА ВА БАЛЕТ ТЕАТРИ

Фонд рақами: R-2062 Сақлов бирлиги: 303 Даврий чегараси: 1926 - 1948
Ташкилот тарихи:

Собиқ "Колизей" хусусий цирк биноси совет ҳокимиятининг “Национализация” сиёсатидан сўнг унинг биноси  ўқув мақсадлари учун барча асбоб анжомлари билан мусодара қилинган.   Тошкент давлат рус опера ва балет театри Туркистон АССР ХКСнинг 1918 йил 24 августдаги қарори билан Маориф халқ комиссарлиги тасарруфига ўтказилиши кўрсатилган ҳолда ўз фаолиятини бошлаган. Туркистон АССР МИҚнинг 1919 йил 26 ноябрдаги қарори билан Колизей театри республикадаги театр намойишларини ташкил этиш учун Маориф халқ комиссарлигига топширилган. Худди шу фармон билан опера жамоаси ва драма труппаси оркестр, хор ва костюм хоналари билан биргаликда бирлаштирилиб, улардан ягона республика театр жамоасини яратиш учун Маориф халқ комиссарлигига топширилган. Тошкент Кенгашининг давлат, партия ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда 1920 йил 18 мартдаги қўшма мажлиси қарорига мувофиқ театр (собиқ "Колизей") Я. M. Свердлов номидаги Совет театрига айлантирилган.

1933 йилда театр Ўзбек мусиқий комедия ва сатира театри билан бирлашиб, Свердлов номидаги ўзбек Давлат мусиқий театри номи билан, 1935 йил 5 майдан бошлаб Ўзбекистон ССР  Маориф халқ хомиссарлигининг Свердлов номидаги Бирлашган Давлат театри номи билан фаолият олиб борган.

1936 йил март ойида Свердлов театри алоҳида театр сифатида ажралиб чиққан.  СССР Министрлар Совети ҳузуридаги санъат ишлари бўлимининг 1948 йил 15 мартдаги буйруғи билан театр фаолияти 1948 йил 10 апрелда тўхтатилган. 1948 йилда Я. M. Свердлов номидаги театр бирлашмаси ва Ўзбек опера ва балет театри негизида Меҳнат Қизил байроқ орденли Алишер Навоий номидаги Ўзбек Давлат опера ва балет театри ташкил этилган.


Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН ССР МАДАНИЯТ МИНИСТРЛИГИНИНГ САНЪАТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА БОШ БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами: R-2087 Сақлов бирлиги: 838 Даврий чегараси: 1936 - 1954
Ташкилот тарихи:

Ўзбекистон ССР  ХКСнинг 1936 йил 28 мартдаги қарори асосида унинг қошида санъат ишлари бўлими ташкил этилган. 1953 йил июнь ойида  Ўзбекистон ССР  Маданият министрлигининг санъат бўйича Бош бошқармасига айлантирилган. СССР ва Ўзбекистон ССР Маданият министрларининг буйруғи билан 1955 йил 1 январда Санъат бош бошқармаси тугатилган.

Батафсил

ЎРТА ОСИЁ МАТБАА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, НАШРИЁТ ВА САВДО АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТИ (СРЕДАЗКНИГА)

Фонд рақами: R-155 Сақлов бирлиги: 70 Даврий чегараси: 1926 - 1928
Ташкилот тарихи:

Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгашининг 1926 йил 28 сентябрдаги қарори билан ташкил этилган. Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгашининг 1928 йил 9 мартдаги қарори билан тугатилган.

Батафсил

ЎЗБЕК ДАВЛАТ НАШРИЁТИ

Фонд рақами: R-431 Сақлов бирлиги: 27 Даврий чегараси: 1925 - 1927
Ташкилот тарихи:

1925 йилда ташкил этилиб, ташкилот Низоми 1925 йил 3 февралда СССР инқилобий қўмиталари томонидан тасдиқланган.

Батафсил

РСФСР ДАВЛАТ НАШРИЁТИНИНГ ДАВРИЙ НАШРЛАР ВА ОБУНА НАШРЛАРИ СЕКТОРИНИНГ ЎРТА ОСИЁ БЎЛИМИ (САОГИЗ)

Фонд рақами: R-405 Сақлов бирлиги: 148 Даврий чегараси: 1924 - 1925
Ташкилот тарихи:

1924 йил январда ташкил этилиб, 1925 йил октябрда тугатилган. 

Батафсил

СССР ДАВЛАТ МОЛИЯ НАШРИЁТИНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ

Фонд рақами: R-404 Сақлов бирлиги: 12 Даврий чегараси: 1928 - 1929
Ташкилот тарихи:

1928 йил 1 апрелда молия ходимлари ва солиқ тўловчилар ўртасида Давлат молиявий кўрсатмаларини нашр этиш ва  оммалаштириш, ушбу нашрларни маҳаллий тилларга таржима қилиш, шунингдек молиявий ташкилотларининг матбуот ишлари бўйича вазифаларини бажариш учун ташкил этилган. 1929 йилда тугатилган.

Батафсил

"ИЗВЕСТИЯ" ГАЗЕТАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁ БЎЛИМИ

Фонд рақами: R-403 Сақлов бирлиги: 68 Даврий чегараси: 1925 - 1929
Ташкилот тарихи:

1925 йил январда ташкил этилиб, 1929 йил охирида тугатилган.

Батафсил

КИТОБ ВА ИШ ЮРИТИШ МОЛЛАРИ ВА МУСИҚА АСБОБЛАРИНИ НАШР ЭТИШ ВА СОТИШ БЎЙИЧА ТУРКИСТОН АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ (ТУРКПЕЧАТ)

Фонд рақами: R-402 Сақлов бирлиги: 256 Даврий чегараси: 1922 - 1926
Ташкилот тарихи:

1922 йил 19 декабрда Туркистон Республикаси Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши Туркистон матбуот агентлигининг Низомини рўйхатдан ўтказилган. Кейинчалик у китоб ва иш юритиш моллари нашр этиш, мусиқа асбобларини ва сотиш бўйича Туркистон акциядорлик компаниясига айлантирилган (Туркпечать).

Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгашининг 1926 йил 20 сентябрдаги қарори билан тугатилган.


Батафсил

БУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ НАШРИЁТИ Бухоро ш.

Фонд рақами: R-1730 Сақлов бирлиги: 24 Даврий чегараси: 1921 - 1924
Ташкилот тарихи:

Мазкур фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш санаси кўрсатилмаган. Фонд таркибида 1921–1924 йилларга оид ҳужжатлар сақланган.

Батафсил

САНЪАТ ИШЧИЛАРИ ИТТИФОҚИНИНГ “АРЛЕКИН” ТЕАТРИ ЖАМОАСИ МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ Тошкент ш.

Фонд рақами: R-581 Сақлов бирлиги: 1 Даврий чегараси: 1922 - 1922
Ташкилот тарихи:

Мазкур фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш саналари кўрсатилмаган. 


Батафсил

ТУРКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАОРИФ ВА ИЖТИМОИЙ МАДАНИЯТ ИТТИФОҚИ ЎЛКА ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: R-786 Сақлов бирлиги: 51 Даврий чегараси: 1919 - 1921
Ташкилот тарихи:

Иттифоқ Ўлка Қўмитасининг 2-Ўлка Қурултойидаги маърузасига кўра, Ўлка Қўмитаси 1914 йил 9 февралдан фаолият кўрсата бошлаган. Шунингдек, мавжуд вақтинчалик Иттифоқ Ўлка Қўмитасининг 1919 йил 10 ва 13 январдаги  мажлислари баённомалари нусхаларига кўра, уни 1919 йилда ҳам фаолият кўрсатганлигини кўриш мумкин.

Қўмита 1921 йил август ойига қадар фаолият олиб борган.  


Батафсил

РОССИЯ ВАРЬЕТЕ ВА ЦИРК АРТИСТЛАРИ ЖАМИЯТИ ТУРКИСТОН БЎЛИМИ Тошкент ш.

Фонд рақами: R-789 Сақлов бирлиги: 5 Даврий чегараси: 1917 - 1920
Ташкилот тарихи:

Мазкур фонд ташкил топиш ва тугатилиш саналари кўрсатилмаган. 1917 йилдан 1920 йилгача бўлган давр ҳужжатлари мавжуд.

Батафсил

ТУРКИСТОН КИТОБ ВА КАНЦЕЛЯРИЯ МОЛЛАРИНИ ҲАМДА МУСИҚАГА ОИД МАЪЛУМОТЛАРНИ НАШР ЭТИШ ВА САВДОСИ УЧУН АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ “СОВЕТ ШАРҚИ” БОСМАХОНАСИ

Фонд рақами: R-159 Сақлов бирлиги: 141 Даврий чегараси: 1918 - 1926
Ташкилот тарихи:

Туркистон китоб ва канцелярия молларини нашр этиш ҳамда мусиқа асбоблари савдоси учун “Совет Шарқи” Босмахонаси ташкил этилган. 1926 йил 28 сентябрда тугатилган.


Батафсил

ТУРКИСТОН АССР МАОРИФ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ТУРКИСТОН ДАВЛАТ НАШРИЁТИ

Фонд рақами: R-216 Сақлов бирлиги: 2 Даврий чегараси: 1922 - 1923
Ташкилот тарихи:

Фонд таркибидаги ҳужжатларда  нашриётнинг ташкил этилиш тарихига оид маълумотлар берилмаган.


Батафсил

“ИҚТИСОДИЙ ҲАЁТ” ЖУРНАЛИ ТАҲРИРИЯТИ

Фонд рақами: R-409 Сақлов бирлиги: 15 Даврий чегараси: 1920 - 1922
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР ХХМКнинг 1920 йилдан 1922 йил 5 январгача фаолият олиб борган кунлик газетаси, 1922 йил 5 январдан эса Туркистон Иқтисодий Кенгаши органи газетаси, 1922 йил 15 ноябрдаги Туркистон АССР ХКС буйруғи билан “Туркестанская Правда” газетаси билан бирлаштириб юборилган.



Батафсил

ТУРКИСТОН ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ ЖУРНАЛИ ТАҲРИРИЯТИ

Фонд рақами: R-408 Сақлов бирлиги: 7 Даврий чегараси: 1919 - 1922
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши ҳафталик органи “Туркистон Халқ хўжалиги” журнали 1919 йил 19 февралда Туркистон АССР ХКС қарори билан ташкил этилиб, 1922 йил декабрда нашриёт фаолияти тўхтатилган.



Батафсил

ТУРКИСТОН АССР КИТОБ ПАЛАТАСИ Тошкент ш.

Фонд рақами: R-413 Сақлов бирлиги: 11 Даврий чегараси: 1920 - 1921
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР Китоб палатаси 1920 – 1921 йилларда Тошкент шаҳрида фаолият олиб борган.


Батафсил