Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Жамоат органлари

ЎЗБЕКИСТОН ССР МАРКАЗИЙ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ ҚОШИДАГИ "БОЛАЛАР ДЎСТИ" ЖАМИЯТИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ

Фонд рақами: R-424 Сақлов бирлиги: 120 Даврий чегараси: 1928 - 1935
Ташкилот тарихи:

1928 йил 22 августда бошпанасизликни бутунлай йўқ қилиш, коммунистик таълим ва кашшофлик ҳаракатини ривожлантириш учун пролетар жамоатчилик кучлари ва воситаларини сафарбар қилиш учун ташкил этилган. 1935 йил 19 ноябрда Ўзбекистон ССР МИҚ қарори билан тугатилган.

Батафсил

РОССИЯ ҚИЗИЛ ХОЧ ЖАМИЯТИНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ ВАКОЛАТЛИ ВАКИЛИ БОШҚАРМАСИ (УПОЛНОМОЧЕННЫЙ РОКК В СРЕДНЕЙ АЗИИ)

Фонд рақами: R-348 Сақлов бирлиги: 58 Даврий чегараси: 1923 - 1925
Ташкилот тарихи:

1922 йил 8 апрель куни, Туркистон АССР учун ваколатли Россия Қизил хоч жамияти ваколатхонаси ташкил этилган. 1924 йил 21 январь буйруғи билан Ўрта Осиёда ваколатли Россия қизил хоч жамияти ваколатхонаси деб ўзгартирилди. 1925  йил 1 декабрда тугатилган.

Батафсил

ОБОДОНЛАШТИРИШГА КЎМАКЛАШИШ ЖАМИЯТИНИНГ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ

Фонд рақами: R-239 Сақлов бирлиги: 207 Даврий чегараси: 1930 - 1935
Ташкилот тарихи:

1930 йил 25 апрелда ташкил топиб, 1935 йилда тугатилган.

Батафсил

МУДОФААА, АВИАЦИЯ ВА КИМЁ ҚУРИЛИШИГА КЎМАКЛАШИШ ЖАМИЯТИНИНГ ЎРТА ОСИЁ КЕНГАШИ (ОСОАВИАХИМ)

Фонд рақами: R-423 Сақлов бирлиги: 696 Даврий чегараси: 1928 - 1934
Ташкилот тарихи:

1927 йил декабрда ташкил этилиб, СССР Мудофааа, авиация ва кимёвий қурилишни ривожлантириш жамияти Марказий Кенгашининг 1934 йил 4 октябрдаги қарори билан тугатилган.

Батафсил

БУТУНИТТИФОҚ СИЁСИЙ МАҲКУМЛАР ВА СУРГУН ҚИЛИНГАН КЎЧМАНЧИЛАР ЖАМИЯТИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН БЎЛИМИ

Фонд рақами: R-840 Сақлов бирлиги: 8 Даврий чегараси: 1934 - 1935
Ташкилот тарихи:

1934 йил 17 ноябрда ташкил этилиб, СССР МИҚ пленумининг қарори билан 1935 йил 25 июнда тугатилган.

Батафсил

БУТУНИТТИФОҚ СИЁСИЙ МАҲКУМЛАР ВА СУРГУН ҚИЛИНГАН КЎЧМАНЧИЛАР ЖАМИЯТИНИНГ ЎРТА ОСИЁ БЎЛИМИ

Фонд рақами: R-406 Сақлов бирлиги: 16 Даврий чегараси: 1931 - 1934
Ташкилот тарихи:

1931 йилда ташкил этилиб, 1934 йилда 17 ноябрда жамиятнинг Ўрта Осиё республикаларида ташкил этилиши муносабати билан тугатилган.

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН ССР ИНҚИЛОБ КУРАШЧИЛАРИГА ЁРДАМ БЕРИШ ХАЛҚАРО ЖАМИЯТИ МАРКАЗИЙ ҚЎМИТАСИ (ЦК МОПР Узбекской ССР)

Фонд рақами: R-126 Сақлов бирлиги: 105 Даврий чегараси: 1925 - 1947
Ташкилот тарихи:

1925 йил 1 апрелда ташкил этилган. СССР инқилоб жангчиларига ёрдам бериш халқаро жамияти Марказий қўмитаси Пленумининг 1948 йил 12 февралдаги қарори асосида тугатилган.

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН ССР ҚЎШЧИ ИТТИФОҚИ МАРКАЗИЙ ҚЎМИТАСИ (Всеузобком)

Фонд рақами: R-245 Сақлов бирлиги: 312 Даврий чегараси: 1925 - 1928
Ташкилот тарихи:

1924 йил 14 декабрда ташкил этилиб, 1927 йилда иттифоқ қишлоқ камбағалларининг оммавий кўнгилли ташкилотига айлантирилган.

1930 йилда Қўшчи Иттифоқи тугатилган.


Батафсил

1924 йил 24 ноябрда Ўрта Осиёда ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсатидан сўнг республикалар ўртасида мулкларни тақсимлаш ва давлат аппаратини қайта ташкил этиш мақсадида ташкил этилган. 1925 йил 23 февралда ташкилот фаолияти тугатилган

Фонд рақами: R-11 Сақлов бирлиги: 149 Даврий чегараси: 1924 - 1925
Ташкилот тарихи:

1924 йил 24 ноябрда Ўрта Осиёда ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсатидан сўнг  республикалар ўртасида мулкларни тақсимлаш  ва давлат аппаратини қайта ташкил этиш мақсадида ташкил этилган. 1925 йил 23 февралда ташкилот фаолияти тугатилган

Батафсил

СССР ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ ҚОШИДАГИ ЎРТА ОСИЁ ИҚТИСОДИЙ КЕНГАШИ (СРЕДАЗЭКОСОС)

Фонд рақами: R-9 Сақлов бирлиги: 3682 Даврий чегараси: 1926 - 1934
Ташкилот тарихи:

Ўрта Осиёда миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсатидан сўнг Ўрта Осиё Иқтисодий кенгаши тугатилиб, унинг вазифалари СССР Меҳнат ва Мудофааа Кенгашининг Ўрта Осиёдаги ваколатли бошқармасига топширилди. 1926 йил июл ойида бошқарма фаолияти тугатилиб, 1926 йил 30 июлда Ўзбекистон ССР, Туркманистон ССР, Тожикистон ССР ва Қирғизистон автоном вилоятининг иқтисодий алоқаларини СССР билан мустахкамлаш ва назорат қилиш мақсадида қайта ташкил этилган. 1934 йилда СССР ХКС ва ВКП (б) МК нинг буйруғи билан ташкилот фаолияти тугатилган. 

Батафсил

СССР МЕҲНАТ ВА МУДОФААА КЕНГАШИНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ ВАКОЛАТЛИ БОШҚАРМАСИ (Упол.СТО СССР в Средней Азии)

Фонд рақами: R-1 Сақлов бирлиги: 828 Даврий чегараси: 1924 - 1926
Ташкилот тарихи:

1924 йил 25 ноябрда Ўрта Осиё республикалари ва вилоятларини хўжалик фаолиятини назорат қилиш мақсадида ташкил этилган. Ваколатхона қошида Ўрта Осиё республикаларининг ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш,  Келишув (арбитраж) комиссияси, Ўрта Осиё ва Қозоғистонда сувдан фойдаланиш тартиб қоидалари ва қонунчилигини ишлаб чиқиш, Қишлоқ ва овулларни ўрганиш каби комиссиялар фаолият олиб борган. 1926 йилда ташкилот фаолияти тугатилиб, унинг вазифалари Ўрта Осиё Иқтисодий кенгашига ўтказилган.

Батафсил

ЎРТА ОСИЁ РЕСПУБЛИКАЛАРИ ИҚТИСОДИЙ КЕНГАШИ (СЕС)

Фонд рақами: R-2027 Сақлов бирлиги: 132 Даврий чегараси: 1923 - 1924
Ташкилот тарихи:

Ўрта Осиё республикаларининг I иқтисодий конференциясида (1923 йил 5 март, 1923 йил 5 март) Туркистон АССР, БХСР ва ХХСР Халқ хўжалигини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш мақсадида ташкил этилган.

1924 йил 25 ноябрда миллий ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида Ўрта Осиё республикаларининг Иқтисодий кенгаши тугатилди ва унинг вазифалари СССРнинг Меҳнат ва Мудофааа Кенгашининг Ўрта Осиёдаги ваколатхонасига топширилган.


Батафсил