Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ижтимоий ҳаёт

ТУРКИСТОН АССР ИЧКИ ИШЛАР ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ АҲОЛИНИ ЭВАКУАЦИЯ ҚИЛИШ МАРКАЗИЙ БОШҚАРМАСИ (ТУРКЦЕНТРОЭВАК)

Фонд рақами: R-621 Сақлов бирлиги: 140 Даврий чегараси: 1920 - 1922
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Советининг 1919 йил 22 июлдаги декрети билан Туркистон ўлкаси аҳолини кўчириш бошқармаси (Турккраевак) тузилиб, 1920 йил 22 июлда Туркистон АССР ИИХК (НКВД) нинг Аҳолини (кўчириш) Эвакуация қилиш Марказий Бошқармаси (Туркцентроэвак) деб номланди.

Турк АССР Халқ Комиссарлари Советининг 1922 йил 27 октябрдаги қарори асосида аҳолини кўчириш органлари фаолияти тугатилиб, уларнинг вазифалари қисман Ер ишлари Халқ комиссарлигига ўтказилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР МЕҲНАТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ

Фонд рақами: R-35 Сақлов бирлиги: 1335 Даврий чегараси: 1917 - 1924
Ташкилот тарихи:

Turkiston o‘lkasi Xalq Komissarlari Sovetining 1917 yil 23 noyabrdagi buyrug‘i bilan tashkil topgan. 1919 yil noyabrda Mehnat va ijtimoiy ta’minot xalq komissarligiga aylantirilib, 1920 yil 6 avgustda alohida Mehnat Xalq komisasarligi sifatida yana ajralib chiqdi. O‘rta Osiyoning milliy-hududiy chegaralanish siyosati natijasida 1924yil 24 dekabrda komissarlik faoliyati tugatilgan.


Батафсил

TURKISTON ASSR MAORIF XALQ KOMISSARLIGI

Фонд рақами: P-34 Сақлов бирлиги: 3355 Даврий чегараси: 1917 - 1924
Ташкилот тарихи:

Turkiston o‘lkasi Xalq Komissarlari Sovetining 1917 yil 23 noyabrdagi buyrug‘i asosida tuzilgan.O‘rta Osiyodagi milliy-hududiy chegaralanish siyoati natijasida 1924 yil noyabrda komissarlik faoliyati tugatilgan.

Батафсил

TURKISTON ASSR MILLIY ISHLAR BO‘YICHA XALQ KOMISSARLIGI (NARKOMNATS TURKASSR, TURKOMNATS)

Фонд рақами: P-36 Сақлов бирлиги: 208 Даврий чегараси: 1918 - 1922
Ташкилот тарихи:

Туркистон Советларининг 1918 йил 30 апрелдаги V қурултойи қарори билан Туркистон миллатлар ишлари бўйича халқ комиссарлиги ташкил этилган. Унинг вазифалари қуйидагилардан иборат эди: Совет ҳокимияти ғояларини тегишли миллатлар ўртасида ўз она тилида амалга ошириш; республика ҳудудида истиқомат қилувчи миллатлар орасида маданий ва синфий онгни юксалтириш учун барча чора-тадбирларни кўриш; барча миллий кўринишлардаги аксилинқилобга қарши кураш; миллий-буржуа ҳукуматларига қарши кураш; миллатлар бўйича статистик маълумотларни тўплаш.


Туркистон миллатлар ишлари бўйича халқ комиссарлиги 1919 йил 10 декабрда ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб, Туркистон АССР МИҚнинг 1921 йил 21 сентябрдаги қарори билан яна тикланди. Туркистон миллатлар ишлари бўйича халқ комиссарлиги Туркистон АССР МИҚнинг 1922 йил 14 июлдаги буйруғи билан тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АВТОНОМ СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ПОЧТА ВА ТЕЛЕГРАФ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (ТУРКАССР ПОЧТА ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ, ТУРКАССР НКПТ)

Фонд рақами: R-33 Сақлов бирлиги: 4917 Даврий чегараси: 1917 - 1922
Ташкилот тарихи:

Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1917-йил 23 ноябрдаги декрети асосида тузилган; 1922 йил 9 сентябрда Ўрта Осиё алоқа округига айлантирилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ИШЧИ-ДЕҲҚОН ИНСПЕКЦИЯСИ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (ТУРКИСТОН АССР НК РКИ)

Фонд рақами: R-41 Сақлов бирлиги: 2040 Даврий чегараси: 1918 - 1924
Ташкилот тарихи:

1918 йил 15 майда Туркистон АССР Марказий Давлат назорати тузилиб, у 1920 йил июнь ойида Туркистон АССР Ишчи-деҳқон инспекцияси халқ комиссарлиги сифатида қайта ташкил этилган. 1924 йил ноябрда Ўрта Осиёнинг миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР СОҒЛИҚНИ СAҚЛAШ ХAЛҚ КОМИССAРЛИГИ

Фонд рақами: R-40 Сақлов бирлиги: 475 Даврий чегараси: 1917 - 1924
Ташкилот тарихи:

Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1917-йил 23 ноябрдаги буйруғи билан тузилган. Ўрта Осиёда ўтказилган миллий –ҳудудий чегараланиш сиёсати муносабати билан 1924 йил 24 ноябрда тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (ТУРКНАРКОМПРОД)

Фонд рақами: R-31 Сақлов бирлиги: 1007 Даврий чегараси: 1917 - 1923
Ташкилот тарихи:

Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1917 йил 23 ноябрдаги буйруғи билан озиқ-овқат Халқ комиссарлиги сифатида ташкил этилган. 1918 йил 7 мартда у Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Совети қошидаги озиқ-овқат бўлимига айлантирилган. 1918 йил 15 июнда Туркистон Ўлкаси озиқ-овқат директорияси, 1919 йил декабрда яна Туркистон АССР озиқ-овқат халқ комиссарлиги сифатида ташкил этилди. Туркистон Марказий Ижроия Қўмитасининг 1923 йил 7 октябрдаги фармони билан Туркистон Озиқ-овқат Халқ Комиссарлиги тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССРДАГИ РОССИЯ ҚИЗИЛ ХОЧ ЖАМИЯТИ ВАКОЛАТЛИСИ БОШҚАРМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАМ ОЛИШ УЙИ Тошкент станцияси. Троицкий қишлоғи.

Фонд рақами: P-349 Сақлов бирлиги: 5 Даврий чегараси: 1923 - 1924
Ташкилот тарихи:

Россия қизил хож жамияти ваколатлиси Бошқармаси ҳузуридаги Дам олиш уйи 1923 йил 19 май куни ташкил этилган. 1923 йил 10 сентябрда тугатилган. 1924 йил 24 апрелда қайта очилган ва Россия қизил хож жамияти ваколатлиси Бошқармаси ҳузуридаги Дам олиш уйи сифатида фаолиятини давом эттирган. Ёзги мавсум пайтларида, май, июнь, июль, август ойларида очилган ва яна ёпилган. 1924,1925 йиллардаги ва ундан кейинги фаолияти ҳақида фондда ҳужжатлар мавжуд эмас.

Батафсил

БУТУНИТТИФОҚ ДАВОЛАШ-САНИТАРИЯ ХОДИМЛАРИ САНОАТ ИТТИФОҚИ ТУРКИСТОН БЎЛИМИ ЎЛКА ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: P-794 Сақлов бирлиги: 51 Даврий чегараси: 1919 - 1923
Ташкилот тарихи:

Бутуниттифоқ даволаш-санитар иши ходимлари саноат иттифоқи Туркистон бўлими Ўлка қўмитаси 1919 йил ноябрь ойида Тиббий-санитария ходимлари 1 Ўлка Қурултойида ташкил этилган. 1921 йил 25 июль куни Бутуниттифоқ Касаба уюшмасининг Марказий Кенгаши Туркистон бюроси Қарорига асосан амалда тугатилган.

Бутуниттифоқ даволаш-санитар иши ходимлари саноат иттифоқи Туркистон бўлими Ўлка қўмитасининг Тиббиёт ходимлари Иттифоқи вилоят бўлимларидан келган вакиллари иштирокидаги 1921 йил 21 июлдаги кенгайтирилган Пленумида Бутуниттифоқ даволаш-санитар иши ходимлари касба уюшмаси Марказий қўмитаси Туркистон бюроси ташкил этилди.

Батафсил

ТУРКИСТОН МАРКАЗИЙ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ ИШ ШТАТЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ КОМИССИЯСИ

Фонд рақами: P-24 Сақлов бирлиги: 30 Даврий чегараси: 1922 - 1923
Ташкилот тарихи: 1921 йил 15 ноябрда Туркманистон Республикаси  Советлар Марказий Қўмитаси Президиуми қарори билан Туркманистон Республикаси  Советлар Марказий Қўмитаси Президиуми қошида Туркистон ССР муассасаларини қайта кўриб чиқиш комиссияси ташкил этилган. Ўша пайтда унинг қошида муассааларни  тадқиқ этиш материаллари ва штатларни қисқартириш лойиҳаларига дастлабки қайта ишлов бериш  учун Техник кичик комиссия ташкил этилган. Туркистон республикаси Халқ Комиссарлари Кенгашининг 1923 йил 18 сентябрдаги  қарори билан (30-сон журнал) совет аппаратини қисқартириш бўйича Комиссия қисқартирилган. Батафсил

ТУРКИСТОН АВТОНОМ СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (ТУРКИСТОН АССР НАРКОМСОБЕС)

Фонд рақами: P-606 Сақлов бирлиги: 540 Даврий чегараси: 1920 - 1924
Ташкилот тарихи:

1918 йилдан Туркистон АССР Халқ меҳнат комиссарлиги ҳузурида ижтимоий таъминот бўлими мавжуд бўлган. 1919 йил ноябрда Халқ меҳнат комиссарлиги Халқ меҳнат ва ижтимоий таъминот комиссарлиги деб қайта номланган, 1920 йил 6 августда эса Ижтимоий таъминот Халқ Комиссарлиги ташкид этилган. 1924 йил Ўрта Осиёнинг миллий-ҳудудий чегараланиши ислоҳати натижасида унинг фаолияти тугатилган.

Батафсил

УРУШ НОГИРОНЛАРИ, БЕМОР ВА ЯРАДОР ҚИЗИЛАРМИЯ АСКАРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ОИЛАЛАРИГА ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТУРКИСТОН ҚЎМИТАСИ (ТУРКОМПОМ)

Фонд рақами: P-419 Сақлов бирлиги: 110 Даврий чегараси: 1922 - 1923
Ташкилот тарихи:

1922 йил 20 июндаги Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитаси қарори билан Туркистон Ижроия қўмитаси (Армия бўйича Марказий Қўмита) қошида қизил армия аскарларига ёрдам кўрсатиш Марказий комиссияси ташкил этилган. Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитасининг 1924 йил 13 январдаги буйруғи билан Уруш ногиронлари, бемор ва ярадор қизилармия аскарлари ва уларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш Туркистон қўмитаси (Туркомпом) этиб қайта ташкил этилган. Қўмита Ўзбекистон ССР Инқилоят Қўмитаси қарори билан 1924 йил 28 декабрдаги қарори билан тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИМЛАР ТУРМУШ ТАРЗИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА КОМИССИЯ

Фонд рақами: P-1896 Сақлов бирлиги: 16 Даврий чегараси: 1922 - 1924
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Кенгаши ҳузуридаги олимлар турмуш тарзини яхшилаш бўйича Комиссия 1922 йил 13 ноябрда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. 1924 йил 2 июлда тугатилган.

Батафсил

ЎЗССР ЕР ИШЛАРИ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ТУРКИСТОНДАГИ 2-УМУМРОССИЯ ЕР ВА ШАҲАР АҲОЛИСИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ БЎЛИМИ

Фонд рақами: P-231 Сақлов бирлиги: 62 Даврий чегараси: 1917 - 1924
Ташкилот тарихи:

ЎзССР Ер ишлари Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги Туркистондаги 2-Умумроссия қишлоқ-хўжалик ер ва шаҳар рўйхатга олиш бўлими 1917 йил вақтинчалик ҳукумат томонидан ташкил этилган.

Батафсил

7,12,26-СОН МАКТАБЛАРИ, 5-СОН ҚИРҒИЗ БОЛАЛАР УЙИ,12-СОН БОЛАЛАР ИТТИФОҚИ, 13-СОН ЎСМИРЛАР УЙИ, АРХИВ ИШИ БОШҚАРМАСИ, ТУРКИСТОН ДАВЛАТ КУТУБХОНАСИ, ТУРКИСТОН ҚАДИМГИ АШЁЛАР ВА САНЪАТ ҚЎМИТАСИ ЖАМОАЛАРИНИ БИРЛАШТИРУВЧИ МАОРИФ ХОДИМЛАРИ 6-СОН КАСАБА УЮШМАСИ БОШЛАНҒИЧ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ МЕҲНАТ ИЛМИЙ КЕНГАШИ ВАҚТ ЛИГАСИ БЎЛИНМАСИ

Фонд рақами: P-495 Сақлов бирлиги: 4 Даврий чегараси: 1924 - 1924
Ташкилот тарихи:

7,12,26-сон мактаблари, 5-сон Қирғиз болалар уйи,12-сон болалар иттифоқи, 13-сон ўсмирлар уйи, Архив иши Бошқармаси, Туркистон давлат кутубхонаси, Туркистон қадимги ашёлар ва санъат қўмитаси жамоаларини бирлаштирувчи маориф ходимлари 6-сон касаба уюшмаси бошланғич қўмитаси ҳузуридаги Меҳнат Илмий кенгаши бўлинмалар бирлашмаси 1924 йилда ташкил этилган. Тугатилиш санаси маълум эмас.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТИ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ СОВЕТ ИШЧИЛАРИ ВА ЖАМОАТ МУАССАСАЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ №31-СОН МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: P-544 Сақлов бирлиги: 10 Даврий чегараси: 1920 - 1924
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР ижтимоий таъминоти Халқ комиссарлиги ҳузуридаги совет ва жамоат муассасалари касаба уюшмаси №31-сонли Маҳаллий Қўмитаси 1920 йил 6 августда ташкил этилган. 1924 йил октябрь ойида тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ИЧКИ ИШЛАР ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ СОВЕТ ИШЧИЛАРИ ВА ЖАМОАТ МУАССАСАЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: P-547 Сақлов бирлиги: 10 Даврий чегараси: 1920 - 1924
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР ички ишлар Халқ комиссарлиги ҳузуридаги совет ва жамоат муассасалари касаба уюшмаси №39-сонли Маҳаллий Қўмитаси 1920 йил  Тошкент шаҳрида ташкил этилган. 1924 йил октябрь ойида тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СОВЕТ ИШЧИЛАРИ ВА ЖАМОАТ МУАССАСАЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ №22-СОН МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: P-548 Сақлов бирлиги: 16 Даврий чегараси: 1918 - 1924
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР халқ хўжалиги Марказий Кенгаши ҳузуридаги совет ва жамоат муассасалари касаба уюшмаси №22-сон Маҳаллий Қўмитаси 1918 йил 1 ноябрда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. 1924 йил 1 ноябрда тугатилган.

Батафсил

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ЖАМИЯТЛАРИ ТУРКИСТОН ИТТИФОҚИ ҲУЗУРИДАГИ СОВЕТ ИШЧИЛАРИ ВА ЖАМОАТЧИЛИК МУАССАСАЛАРИ КАСАБА ИТТИФОҚИ 57-СОН МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: P-549 Сақлов бирлиги: 3 Даврий чегараси: 1919 - 1923
Ташкилот тарихи:

Истеъмолчилар жамиятлари Туркистон иттифоқи ҳузуридаги совет ва жамоатчилик муассасалари касаба иттифоқи 57-сон маҳаллий қўмитаси 1919 йил да Тошкент шаҳрида ташкил этилган. 1923 йил 17 декабрда тугатилган.

Батафсил

БУТУНИТТИФОҚ ТЕМИРЧИ ИШЧИЛАР КАСАБА УЮШМАСИ ТУРКИСТОН ЎЛКАСИ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: P-746 Сақлов бирлиги: 238 Даврий чегараси: 1919 - 1924
Ташкилот тарихи:

Бутуниттифоқ темирчи ишчилар касаба уюшмаси Туркистон туман Қўмитаси 1919 йилдан 1924 йилларгача Тошкент шаҳрида фаолият юритган.

Батафсил

БУТУНИТТИФОҚ ТЕМИРЧИ ИШЧИЛАР КАСАБА УЮШМАСИ МАРКАЗИЙ ҚЎМИТАСИНИНГ ТУРКИСТОНДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ. Тошкент ш.

Фонд рақами: P-747 Сақлов бирлиги: 3 Даврий чегараси: 1921 - 1922
Ташкилот тарихи:

Бутуниттифоқ темирчи ишчилар касаба уюшмаси Марказий Қўмитасининг Туркистондаги Ваколатхонаси 1921 йилдан 1922 йилларгача Тошкент шаҳрида фаолият юритган.

Батафсил

ХАЛҚ ОВҚАТЛАНИШ ВА УМУМИЙ ЁТОҚХОНАЛАР КАСАБА УЮШМАСИ ТУРКИСТОН ЎЛКА ҚЎМИТАСИ. Тошкент ш.

Фонд рақами: P-806 Сақлов бирлиги: 3 Даврий чегараси: 1921 - 1921
Ташкилот тарихи:

Халқ овқатланиш ва умумий ётоқхоналар касаба уюшмаси Туркистон ўлка қўмитаси 1921 йилда Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатган.

Батафсил

НОННИ ТАСАРРУФ ЭТИШ БЎЙИЧА ТУРКИСТОН МАРКАЗИЙ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ ВАКОЛАТЛИСИ БОШҚАРМАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОВЕТ ВА САВДО ХИЗМАТЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ 11-БОШЛАНҒИЧ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: P-604 Сақлов бирлиги: 11 Даврий чегараси: 1923 - 1924
Ташкилот тарихи:

Нонни тасарруф этиш бўйича Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси ваколатлиси Бошқармаси ҳузуридаги совет ва савдо хизматлари касаба уюшмаси 11-бошланғич қўмитаси 1923 йил 27 мартда Тошкент шаҳрида ташкил этилган ва 1924 йил 18 майга қадар фаолият юритган.

Батафсил

БУТУНРОССИЯ ДАВОЛАШ-САНИТАРИЯ МЕҲНАТИ КАСАБА УЮШМАСИ ТУРКИСТОН ОКРУГ ЙЎЛ БЎЛИМИ Тошкент ш.

Фонд рақами: P-793 Сақлов бирлиги: 7 Даврий чегараси: 1918 - 1922
Ташкилот тарихи:

Мазкур фонд ташкил топиш ва тугатилиш саналари кўрсатилмаган. 1918 йилдан 1922 йилгача бўлган давр ҳужжатлари мавжуд.

Батафсил