Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Саноат

ЎЗБЕКИСТОН ССР ГЎШТ ВА СУТ МАҲСУЛОТЛАРИ САНОАТИ МИНИСТРЛИГИ ҚОШИДАГИ ГЎШТ ВА МУЗЛАТГИЧ ОМБОРЛАРИ БОШ БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами: R-2097 Сақлов бирлиги: 1023 Даврий чегараси: 1937 - 1940
Ташкилот тарихи:

Ўзбекистон ССР ХКСнинг 1937 йил 13 январдаги “Ўзбекистон ССР озиқ-овқат саноати” тўғрисидаги қарорига кўра, унинг таркибида трест ҳуқуқида Музлатилган гўштни ғамлаш (Мясохолодильное) бошқармаси, 1938 йил октябрь ойида бошқарма номи Ўзбекистон ССР Музлатилган гўшт тайёрлаш саноат трести этиб ўзгартирилган.  

1939 йил 9 июлда Ўзбекистон ССР Президиуми Олий Советининг қарорига кўра, Ўзбекистон ССР Озиқ-овқат саноати комиссарлиги ўрнига, Озиқ-овқат саноати ва Гўшт ва сут маҳсулотлари саноати комиссарликлари ташкил этилиб, Музлатилган гўшт тайёрлаш саноати трести (Узмясохладопром) Гўшт ва сут маҳсулотлари саноати Комиссарлиги тасарруфига ўтказилган. 

Ўзбекистон ССР ХКСнинг 1940 йил 7 апрель қарори ва ЎзССР Гўшт ва сут маҳсулотлари саноати Комиссарлигининг 1940 йил 8 апрелдаги буйруғига кўра, “Узмясохладопром” трести тугатилган. 

1942 йил 16 апрелдаги Ўзбекистон ССР Марказий компартияси ва ХКС қарорига кўра, ЎзССР Гўшт ва сут махсулотлари саноати комиссарлиги қошида  “Узмясохладопром” трести қайта ташкил этилди. 

ЎзССР ХКСнинг 1953 йил 23 апрелдаги қарорига кўра,  “Узмясохладопром” трести ЎзССР Енгил ва озиқ-овқат саноати министрлиги таркибида Гўшт ва уни музлатиш саноати бош бошқармаси сифатида ташкил этилди. 1953 йилда бошқарма ЎзССР озиқ-овқат маҳсулотлари саноати министрлиги таркибига, 1954 йилда Бошқарма яна Гўшт ва сут маҳсулотлари саноати комиссарлиги таркибига ўтказилган. 1956 йилда ташкилот фаолияти тугатилган. 


Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН ССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ ОЛИЙ КЕНГАШИ ҚОШИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН "ҚИЗИЛ ШАРҚ" ДАВЛАТ ҚОҒОЗ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТРЕСТИ Бухоро ш.

Фонд рақами: R-1867 Сақлов бирлиги: 277 Даврий чегараси: 1923 - 1932
Ташкилот тарихи:

1923 йил 1 январда Бухоро Халқ Республикаси Савдо-саноат Нозирлиги қошида Бухоро-Россия пахта ишлаб чиқариш уюшмаси ташкил этилиб, у 1923 йил 4 майдан СССР Халқ хўжалиги Олий Кенгаши тасарруфига ўтказилган. 1925 йил 17 мартда Ўзбекистон ССР Халқ хўжалиги Олий Кенгаши таркибида  Ўзбекистон “Қизил Шарқ” (“Қизил Шарқ”) давлат пахта трести этиб қайта ташкил этилди. Трест 1932 йилда тугатилган.

Батафсил

ЎРТА ОСИЁ ИПАКНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ДАВЛАТ ТРЕСТИ (Средазшёлк)

Фонд рақами: R-132 Сақлов бирлиги: 284 Даврий чегараси: 1919 - 1934
Ташкилот тарихи:

1919 йил октябрда Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши қошида Ипак саноати марказий бошқармаси (Центрошёлк) ташкил этилиб, 1921 йилда Бош пахта қўмитасига ўтказилган. 1923 йил 5 августда “Центрошёлк” яна Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши тасарруфига ўтказилди ва Туркистон Ипак саноати акциядорлик жамияти (Туркшёлк) қилиб қайта ташкил этилган. 1931 йил апрель ойида “Туркшёлк” Ўрта Осиё давлат ипак саноати трести (Средазшёлк) этиб қайта ташкил этилган ва 1934 йилда трест фаолияти тугатилган.

Батафсил

СССР ЕНГИЛ САНОАТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ССР ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАКОЛАТЛИ БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами: R-84 Сақлов бирлиги: 365 Даврий чегараси: 1934 - 1936
Ташкилот тарихи:

СССР Енгил саноат халқ комиссарлигининг 1934 йил 14 октябрдаги буйруғи ва ЎзССР ХКСининг 1934 йил 30 ноябрдаги қарори асосида ташкил этилган. СССР Енгил саноат халқ комиссарлигининг 1936 йил 8 декабрдаги буйруғи асосида ваколатхона фаолияти тўхтатилган.

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН ССР ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ САНОАТИ МИНИСТРЛИГИ

Фонд рақами: R-2113 Сақлов бирлиги: 2359 Даврий чегараси: 1946 - 1956
Ташкилот тарихи:

Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши президиумининг 1946 йил 15 июлдаги фармони билан ташкил этилган. СССР ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1957 йил июндаги қарорлари билан министрлик тугатилган.

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН ССР ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ САНОАТИ МИНИСТРЛИГИ

Фонд рақами: R-2113 Сақлов бирлиги: 2359 Даврий чегараси: 1946 - 1956
Ташкилот тарихи:

Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши президиумининг 1946 йил 15 июлдаги фармони билан ташкил этилган. СССР ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1957 йил июндаги қарорлари билан министрлик тугатилган.

Батафсил

БУТУНИТТИФОҚ ОЛТИНГУГУРТ ВА ОЛТИНГУГУРТ МАҲСУЛОТЛАРИ ҚАЗИБ ОЛИШ ДАВЛАТ ТРЕСТИ (СОЮЗСЕРА)

Фонд рақами: R-109 Сақлов бирлиги: Даврий чегараси: -
Ташкилот тарихи:

СССР Халқ хўжалиги Олий Кенгаши Президиумининг 1931 йил 13 сентябрдаги фармони билан ташкил этилган. Ташкилот номи қисқартирилиб “Союзсера” трести деб юритилган. Трест Ўзбекистонда Шўрсув, Туркманистонда Қорақум, Гаурдак ва Aйдан, Кавказортидаги Гумур, Қримда Чекур-Кояш конларини бирлаштирган. 1936 йил декабрда трест фаолияти тугатилган.

Батафсил

СССР КЎМИР САНОАТИ МИНИСТРЛИГИ ГЕОЛОГИЯ БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ТРЕСТИ (Средазуглегеология)

Фонд рақами: R-2117 Сақлов бирлиги: 2822 Даврий чегараси: 1942 - 1953
Ташкилот тарихи:

1939 йил 3 июлда СССР ХКСнинг СССРда геология хизматини ташкил этиш тўғрисида ва 1939 йил 15 июлдаги СССР Ёқилғи Саноати халқ комиссарлигининг буйруғига кўра, Геология бош бошқармаси тизимида “Средазуголь” Ўзбек геология бошқармаси ва комбинати асосида  1940 йил 23 майда Ўрта Осиё давлат геология разведка трести ташкил этилган. 1940 йил 27 майда СССР Кўмир Саноати Комиссарлигининг буйруғи асосида “Кўмир ва сланец конларини аниқлаш бўйича Ўрта Осиё бирлашган давлат трести ташкил этилган ҳамда ушбу ташкилот СССР Кўмир Саноати Комиссарлиги тасарруфига ўтказилган. 

Трестнинг Низомига кўра, кўмир ва сланец конларини аниқлаш ва шахталарини қуриш бўйича ишлаб чиқариш разведка ишларини олиб борган. 

1946 йил 23 январда Халқ Комиссарликларининг Министрликка айлантирилиши натижасида трест фаолияти СССР шарқий ҳудудлари кўмир саноати министрлиги қошидаги Геология разведка бош бошқармаси тасарруфига ўтказилган.  1948 йил 28 декабрда СССР кўмир саноати министрлигининг кўмир конларини қидирув-разведка ишлари бош бошқармаси тасарруфига ўтказилган. 

СССР ХКСнинг 1953 йил 15 июндаги кўрсатмаси ва СССР Кўмир Саноати Министрлигининг 1953 йил 18 июндаги бўйруғига кўра трест Ўрта Осиё Бирлашган геология трести деб номланган. Кейинчалик трест СССР кўмир саноати министрлиги қошидаги Геология бош бошқармаси тасарруфига ўтказилган. 1957 йил 5 июлдаги СССР ХКС ва Ўзбекистон ССР геология ва табиий бойликларни ҳимоя қилиш бош бошқармасининг буйруғига кўра трест фаолияти тугатилган.  


Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН ССР МИНИСТРЛАР СОВЕТИ ҲУЗУРИДАГИ МАҲАЛЛИЙ ЁҚИЛҒИ САНОАТИ БОШ БОШҚАРМАСИ (Главтоппром)

Фонд рақами: R-1977 Сақлов бирлиги: 2585 Даврий чегараси: 1942 - 1953
Ташкилот тарихи:

Ўзбекистон ССР ХКСнинг 1942 йил 22 январдаги қарорига асосан ЎзССР  ёқилғи трести тугатилиб, унинг ўрнига Ўзбекистон ССР ХКС қошида “Маҳаллий ёқилғини қазиб олиш, ғамлаш ва таъминлаш” бошқармаси ташкил этилган. ЎзССР Министрлар Советининг 1947 йил 17 февралдаги қарори билан Узтоп ЎзССР Министрлар Совети ҳузуридаги Маҳаллий ёқилғи саноати Бош бошқармаси (“Главтоппром”) деб ўзгартирилди. ЎзССР Министрлар Советининг 1953 йил 1 июндаги қарори асосида бошқарма фаолияти  тугатилган.

Батафсил

ЎРТА ОСИЁ ТОШКЎМИР САНОАТИ ДАВЛАТ УЮШМАСИ ("СРЕДАЗУГОЛЬЬ")

Фонд рақами: R-103 Сақлов бирлиги: 964 Даврий чегараси: 1925 - 1929
Ташкилот тарихи:

Ўзбек-қирғиз  тошкўмир қўшма саноати “Фарғона кўмир” трести 1925 йил 1 октябрда ташкил этилган. СССР Халқ хўжалиги Олий Кенгашининг 1927 йил 1 октябрдаги қарорига асосан ташкилот номи “Ўрта Осиё тошкўмир”  трести деб ўзгартирилган. Трест тошкўмир,  тупроқ, ғишт, оҳак, алебастр ишлаб чиқариш, қазиб олиш ва сотиш вазифаларини бажарган. 

Батафсил

СССР ОҒИР САНОАТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ССР ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ

Фонд рақами: R-83 Сақлов бирлиги: 463 Даврий чегараси: 1932 - 1936
Ташкилот тарихи:

1932 йил февраль ойида ташкил этилиб, СССР Оғир саноат халқ комиссарлигининг Ўзбекистон ССРдаги ваколатхонаси буйруғи билан 1936 йил 19 январда тугатилган.

Батафсил

СССР ОҒИР САНОАТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ

Фонд рақами: R-2 Сақлов бирлиги: 195 Даврий чегараси: 1932 - 1934
Ташкилот тарихи:

1932 йил январда ташкил этилиб, СССР Оғир саноат халқ комиссарлигининг 1934 йил 17 октябрдаги буйруғи билан тугатилган.

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН ССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ ОЛИЙ КЕНГАШИ (ВСНХ ЎзССР)

Фонд рақами: R- Сақлов бирлиги: Даврий чегараси: -
Ташкилот тарихи:

1924 йил декабрь ойида Ўзбекистон ССР саноат ва савдо корхоналарини тартибга солувчи, бошқарувчи ва назорат органи сифатида тузилган. 1932 йил апрель ойида Ўзбекистон ССР МИҚ қарори билан Ўзбекистон ССР Енгил саноат халқ комиссарлиги этиб, қайта ташкил этилган.

Батафсил

ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ, ҚАЙТА ИШЛАШ ВА СОТИШ ТРЕСТИ (ЎЗТОРГЗАГОТПЛОДОТРЕСТ)

Фонд рақами: R-1943 Сақлов бирлиги: 914 Даврий чегараси: 1940 - 1952
Ташкилот тарихи:

СССР Халқ савдо қўмитасининг 1940 йил 21 июндаги тегишли қарори асосида ташкил этилган. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1952 йил 7 июндаги буйруғи асосида тугатилган.

Батафсил