Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Суд

ТУРКИСТОН АССР СОВЕТЛАР МАРКАЗИЙ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ БОШ ИНТИЗОМИЙ СУД ТУРКИСТОН БЎЛИНМАСИ Тошкент ш.

Фонд рақами: R-346 Сақлов бирлиги: 15 Даврий чегараси: 1924 - 1924
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР Советлар Марказий Ижроия Қўмитаси ҳузуридаги Бош интизомий суд Туркистон бўлинмаси 1924 йил 2 августда ташкил этилган. Тугатилиш санасини аниқлаш имконияти чекланган.



Батафсил

ТУРКИСТОН АЛОҚА ЙЎЛЛАРИ БЎЙИЧА ИНҚИЛОБ ҲАРБИЙ ТЕМИР ЙЎЛЛАР ТРИБУНАЛИ

Фонд рақами: R-345 Сақлов бирлиги: 670 Даврий чегараси: 1920 - 1923
Ташкилот тарихи:

1920 йил 18 мартдаги Бутунроссия МИҚ қарорига мувофиқ ташкил этилган. 1923 йил 1 декабрдаги РСФСР Адлия халқ Комиссарлиги ва Олий суди циркулярига асосан тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР МИҚ ҚОШИДАГИ ОЛИЙ ИНҚИЛОБИЙ ТРИБУНАЛ

Фонд рақами: R-344 Сақлов бирлиги: 842 Даврий чегараси: 1918 - 1924
Ташкилот тарихи:

1918 йил 2 апрелда Тошкент инқилобий трибунали сифатида иш бошлаган, Туркистон МИҚнинг 1919 йил 6 майдаги буйруғи билан Туркистон AССР МИҚ ҳузуридаги Олий Инқилобий трибуналга айлантирилди. Трибунал Бутуниттифоқ МИҚнинг 1922 йил 11 ноябрдаги қарори асосида тугатилган.

Батафсил

РСФСР ОЛИЙ СУДИ ТУРКИСТОН БЎЛИНМАСИ

Фонд рақами: R-343 Сақлов бирлиги: 368 Даврий чегараси: 1923 - 1924
Ташкилот тарихи:

1923 йил 1 апрелдаги Бутунроссия МИҚ қарори билан ташкил этилиб, 1924 йил 12 декабрда тугатилган.



Батафсил

ТУРКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАОРИФ ВА ИЖТИМОИЙ МАДАНИЯТ ИТТИФОҚИ ЎЛКА ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: R-786 Сақлов бирлиги: 51 Даврий чегараси: 1919 - 1921
Ташкилот тарихи:

Иттифоқ Ўлка Қўмитасининг 2-Ўлка Қурултойидаги маърузасига кўра, Ўлка Қўмитаси 1914 йил 9 февралдан фаолият кўрсата бошлаган. Шунингдек, мавжуд вақтинчалик Иттифоқ Ўлка Қўмитасининг 1919 йил 10 ва 13 январдаги  мажлислари баённомалари нусхаларига кўра, уни 1919 йилда ҳам фаолият кўрсатганлигини кўриш мумкин.

Қўмита 1921 йил август ойига қадар фаолият олиб борган.  


Батафсил

РОССИЯ ВАРЬЕТЕ ВА ЦИРК АРТИСТЛАРИ ЖАМИЯТИ ТУРКИСТОН БЎЛИМИ Тошкент ш.

Фонд рақами: R-789 Сақлов бирлиги: 5 Даврий чегараси: 1917 - 1920
Ташкилот тарихи:

Мазкур фонд ташкил топиш ва тугатилиш саналари кўрсатилмаган. 1917 йилдан 1920 йилгача бўлган давр ҳужжатлари мавжуд.

Батафсил