Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Қонун чиқарувчи

Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси ишчилар, деҳқон ва қизил армия депутатлари советининг Марказий ижроия қўмитаси (Туркистон МИҚ, МИҚ, Туркистон АССР)

Фонд рақами: P-17 Сақлов бирлиги: 1709 Даврий чегараси: 1918 - 1924
Ташкилот тарихи:

1918 йил 30 апрелда бўлиб ўтган V Туркистон Советлари қурултойида ташкил этилган. 1924 йил 18 ноябрдаги Туркистон АССР, БХСР ва ХХСР Марказий Ижроия қўмиталарининг қўшма қарорига асосан республикалар Ижроия Қўмиталари ўз фаолиятларини тўхтатиб, ваколатларини Ўрта Осиёда миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида янги тузилган республикаларнинг Инқилобий Қўмиталарига топширган.

Батафсил

Бухоро Халқ Совет Республикаси Инқилобий Қўмитаси (Бухревком)

Фонд рақами: R-46 Сақлов бирлиги: 286 Даврий чегараси: 1920 - 1921
Ташкилот тарихи:
Фармонлари, буйруқлар, қарорлар ва қўмита йиғилиш баённомалари; Бухоро Халқ нозирлиги тўғрисидаги низом; Нозирликлар, Вилоят инқилобий қўмиталари фаолияти ва қуролли кучларга қарши кураш ҳақидаги ҳужжатлар.

Батафсил

Бухоро Халқ Совет Республикаси Марказий Ижроия Қўмитаси (БХСР МИҚ, БухМИҚ)

Фонд рақами: P-47 Сақлов бирлиги: 661 Даврий чегараси: 1921 - 1924
Ташкилот тарихи:
1921 йил 25 сентябрда Бухоро Халқ Республикаси Советининг II Қурултойида сайланган. Ўрта Осиёнинг миллий чегараланиши муносабати билан ТурМИҚ, БухМИҚ ва ХорМИҚ нинг қўшма қарорига кўра 1924 йил 18 ноябрда тугатилган.

Батафсил

Бухоро Халқ Совет Республикаси Иқтисодий Кенгаши (БНСР ЭCОСО, Бух ЭCОСО)

Фонд рақами: R-49 Сақлов бирлиги: 24 Даврий чегараси: 1923 - 1924
Ташкилот тарихи:

1923 йил июнь ойида тузилган. 1924 йил ноябрда тугатилган.

Батафсил

Бухоро Халқ Совет Республикаси Ташқи ишлар халқ нозирлиги.

Фонд рақами: R-1616 Сақлов бирлиги: 548 Даврий чегараси: 1920 - 1924
Ташкилот тарихи:

1920 йил сентябрда ташкил этилган. 1924 йил 18 ноябрда тугатилган.

Батафсил

Хоразм Халқ Совет Республикаси Советлари Марказий Ижроия Қўмитаси (ХорМИҚ, ХХСР МИҚ)

Фонд рақами: R-71 Сақлов бирлиги: 185 Даврий чегараси: 1920 - 1924
Ташкилот тарихи:

1920 йил апрелда ташкил топган. Ўрта Осиёда миллий чегараланиши муносабати билан ТурМИҚ, БухМИҚ ва ХорМИҚ нинг 1924 йил 18 ноябрдаги қўшма қарори асосида тугатилган.

Батафсил

Хоразм Халқ Совет Республикаси Халқ Нозирлари Совети

Фонд рақами: R-72 Сақлов бирлиги: 27 Даврий чегараси: 1920 - 1924
Ташкилот тарихи:

Хоразм Халқ Совет Республикаси Халқ Нозирлари Совети 1920 йил апрелда тузилди. 1924 йил ноябрда тугатилди.

Батафсил