Бошқарув бўлими (1920-1924)
МИҚ Президиуми ва БХСР Халқ Нозирлари Советининг Қарорлари; БХСР Конституцияси, БХСР ҳукуматининг иқтисодий сиёсати тўғрисидаги декларация (1921); БХСР Советлари I (1920) ва II (1921) съездларининг баённомалари; “Ташқи ишлар нозирлиги тўғрисида”ги Низом ва нозирликка оид фармойишлар: Ташқи ишлар нозирлиги ва унинг ваколатхоналари фаолияти тўғрисида, Бухоро республикасининг сиёсий ва иқтисодий аҳволи тўғрисидаги докладлар (1923). Бухоро телеграф агентлигининг хабарномалари.
Консуллик бўлими (1920-1924)
БХСР ва РСФСР, БХСР ва Хоразм ХСР ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий битимлар ва шартномалар.
БХСР нинг Москва, Тошкент, Хива, Самарқанд, Ашхобод, Тифлис, Красноводск ва Бокудаги консулликларининг фаолияти тўғрисида консулларнинг докладлари; миссиялар ва элчихоналарни жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги ёзишмалар. РСФСРнинг БХСРдаги элчиси В.В.Куйбишевнинг ишонч ёрлиғи (1920).
Ахборот бўлими (1920-1924)
Ревкомлар фаолияти, БХСР нинг ички сиёсий ҳолати тўғрисидаги ахборот хабарлари ва ҳисоботлари; Хоразм ва Озарбайжон республикаларидаги сиёсий ва иқтисодий вазият, Шарқий Бухорода қуролли кучларга қарши кураш ҳақида.