Комиссарлари Советининг 1922 йил 1 апрелдаги декрети билан тугатилган Туркистон Республикаси Давлат тўқимачилик заводларини қуриш қўмитаси (Комтекстрой) тугатилиб, унинг негизида 1922 йил 1 майда Туркистон Мануфактураси ташкил этилган. Низом Турк АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши Президиумининг 1923 йил 16 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган. Биринчи Туркистон мануфактураси трест сифатида фаолият юритиб, унинг таркибида Еттисув газлама фабрикаси ва Бўзсув ГЭСи бўлган. 1925 йил 4 январда Туркистон АССР органларини тугатиш бўйича ташкил этилган комиссия қарорига кўра 1924 йил 31 декабрда унинг фаолияти тугатилган.
Биринчи Туркистон мануфактурасининг Низоми; Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Совети ва Иқтиодий Кенгашининг Фарғонада тўқимачилик фабрикаси қуриш тўғрисидаги буйруқлари ва циркулярлари.