Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ (ТУРКИСТОН АССР ЦСНХ)

Фонд рақами:
R-27
Сақлов бирлиги:
2048
Даврий чегараси:
1918 - 1924

Ташкилот тарихи

Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1918 йил 21 мартдаги буйруғи билан Туркистон ўлка Халқ ишлаб чиқариш кенгаши тузилди, 1918 йил май ойида Туркистон Республикаси Саноат Комиссарлигига айлантирилди. 1918 йил 1 ноябрдан Халқ хўжалиги марказий кенгашига айлантирилган. Ўрта Осиёнинг миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида 1924 йил 1 ноябрда тугатилган.


Фонд шарҳи

СССР ва РСФСР Халқ Комиссарлари Совети ва Олий Хўжалик Совети, Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитаси ва Халқ Комиссарлари Советининг фармонлари, қарорлари ва циркуляр фармойишлари. Ўрта Осиё Иқтисодий кенгаши, Туркистон давлат режа қўмитаси ва Туркистон АССР халқ комиссарликларининг хусусий корхоналарни миллийлаштириш, давлат ва ҳунармандчилик кооператив саноатини ташкил этиш ва ривожлантириш тўғрисида. Туркистон АССР халқ хўжалигига оид иқтисодий шарҳлар. Пахта, кимё ва қоғоз заводлари қурилиши лойиҳалари ва чизмалари.