1918 йил 21 октябрда Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши қошида Оролбўйи балиқчилик саноати бошқармаси, 1921 йил 24 сентябрда Туркистон АССР озиқ-овқат комиссарлиги қошидаги балиқчилик ва балиқчилик саноати бошқармасига айлантирилган. 1923 йил 10 октябрда ташкилот фаолияти тугатилган
Оролбўйи балиқчилик саноати бош бошқармаси ва Бухоро Халқ Совет Республикасидаги Туркистон озиқ-овқат халқ комиссарлиги экспедицияси бошқармаси буйруқлари. Орол ва Красноводск ўлкаларида балиқчилик саноати, Туркистон ва Хоразм сувларида балиқчилик хўжалигини ўрганиш натижалари бўйича балиқчилик хўжалиги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар ва ёзишмалар.