Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1917 йил 23 ноябрдаги буйруғи билан озиқ-овқат Халқ комиссарлиги сифатида ташкил этилган. 1918 йил 7 мартда у Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Совети қошидаги озиқ-овқат бўлимига айлантирилган. 1918 йил 15 июнда Туркистон Ўлкаси озиқ-овқат директорияси, 1919 йил декабрда яна Туркистон АССР озиқ-овқат халқ комиссарлиги сифатида ташкил этилди. Туркистон Марказий Ижроия Қўмитасининг 1923 йил 7 октябрдаги фармони билан Туркистон Озиқ-овқат Халқ Комиссарлиги тугатилган.
СССР ва РСФСР Халқ Комиссарлари Совети ва Меҳнат ва Мудофаа Кенгаши, Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитаси ва Халқ Комиссарлари Советининг озиқ-овқат масалалари бўйича фармонлари, қарорлари ва циркуляр фармойишлари. Туркистон АССР Озиқ-овқат халқ комиссарлиги ҳайъати, вилоят озиқ-овқат бўлинмалари йиғилишларининг ойлик таъминот режаларини тасдиқлаш тўғрисидаги баённомалари. Туркистон АССР Озиқ-овқат халқ комиссарлиги бўлимлари, вилоят ва уезд озиқ-овқат қўмиталарининг ўз фаолиятлари тўғрисидаги ҳисоботлари. Балиқчилик ва дон махсулотлари саноатининг иши, Қизил Армия, корхона ва муассасаларнинг ишчи ва хизматчиларининг озиқ-овқат билан таъминланиши тўғрисида ҳисоботлар, маълумотлар ва ёзишмалар.