Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

ТУРКИСТОН АССР СОҒЛИҚНИ СAҚЛAШ ХAЛҚ КОМИССAРЛИГИ

Фонд рақами:
R-40
Сақлов бирлиги:
475
Даврий чегараси:
1917 - 1924

Ташкилот тарихи

Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1917-йил 23 ноябрдаги буйруғи билан тузилган. Ўрта Осиёда ўтказилган миллий –ҳудудий чегараланиш сиёсати муносабати билан 1924 йил 24 ноябрда тугатилган.


Фонд шарҳи

Туркистон АССР Халқ комиссарлиги Ҳайъатининг буйруқлари ва йиғилиш баённомалари. Соғлиқни сақлаш Халқ комиссарлиги ва унга бўйсунувчи муассасалар тўғрисидаги Низом, вилоят соғлиқни сақлаш бўлимлари фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар, соғлиқни сақлаш бўлимлари раҳбарларининг сеъзд материаллари. Туркистон Республикасидаги соғлиқни сақлаш ҳолати тўғрисидаги ҳисоботлар, даволаш, санитария-эпидемиология, фармацевтика бўлимлари ҳамда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўлими (1918-1924) ҳисоботлари.