Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

ТУРКИСТОН АССР ИШЧИ-ДЕҲҚОН ИНСПЕКЦИЯСИ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (ТУРКИСТОН АССР НК РКИ)

Фонд рақами:
R-41
Сақлов бирлиги:
2040
Даврий чегараси:
1918 - 1924

Ташкилот тарихи

1918 йил 15 майда Туркистон АССР Марказий Давлат назорати тузилиб, у 1920 йил июнь ойида Туркистон АССР Ишчи-деҳқон инспекцияси халқ комиссарлиги сифатида қайта ташкил этилган. 1924 йил ноябрда Ўрта Осиёнинг миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида тугатилган.


Фонд шарҳи

РСФСР Ишчилар ва деҳқонлар инспекцияси Халқ Комиссарлигининг циркулярлари ва кўрсатмалари; Туркистон АССР ишчи-деҳқон инспекцияси халқ комиссарлиги ҳайъати мажлис баённомалари; Туркистон АССР ишчи-деҳқон инспекцияси халқ комиссарлиги бўлимларининг тафтиш ишлари тўғрисидаги ҳисоботлари; халқ комиссарликларининг ҳолати ва фаолиятини ўрганиш натижалари бўйича ҳисоботлар, актлар, хулосалар ва таклифлар.