Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1917-йил 23 ноябрдаги декрети асосида тузилган; 1922 йил 9 сентябрда Ўрта Осиё алоқа округига айлантирилган.
РСФСР Халқ почта ва телеграф комиссарлиги, Туркистон АССР ХКС ва Почта ва телеграф халқ комиссарлигининг почта, телефон ва радио алоқаларини ўрнатиш бўйича буйруқлари, кўрсатмалари ва циркулярлари. Туркистон АССР почта-телеграф халқ комиссарлиги ҳайъати мажлисларининг баённомалари.
Туркистон АССР Почта ва телеграф халқ комиссарлиги фаолияти тўғрисидаги йиллик маъруза ҳисобот ва ҳисоботлар; Туркистонда почта ва телефон алоқасини тиклаш, почта-телеграф бўлимлари ва телефон станцияларини очиш, Тошкент, Самарқанд, Қўқон, Берний, Андижон ва бошқа шаҳарларда шахсий ва шаҳар телефон тармоқларини мусодара қилиш бўйича ҳисоботлар, маълумотлар ва ёзишмалар. Туркистон АССРда радиоалоқа ривожи, почта йўлларининг ҳолати ҳақида маълумотлар. III Туркистон почта-телеграф сеъздининг баённомалари (1917 йил апрель).