Turkiston o‘lkasi Xalq Komissarlari Sovetining 1917 yil 23 noyabrdagi buyrug‘i bilan tashkil topgan. 1919 yil noyabrda Mehnat va ijtimoiy ta’minot xalq komissarligiga aylantirilib, 1920 yil 6 avgustda alohida Mehnat Xalq komisasarligi sifatida yana ajralib chiqdi. O‘rta Osiyoning milliy-hududiy chegaralanish siyosati natijasida 1924yil 24 dekabrda komissarlik faoliyati tugatilgan.
Туркистон Республикаси Халқ Комиссарлари Советининг Меҳнат Халқ Комиссарлиги фаолияти тўғрисидаги декретлари, қарорлари ва циркулярлари. Туркистон АССР Меҳнат Халқ Комиссарлиги ва унинг маҳаллий органлари тўғрисидаги Низом. Халқ Меҳнат Комиссарлиги ҳайъати ва унинг бўлимлари йиғилишлари, меҳнат ва ижтимоий таъминот бўлимларининг вилоят конференцияси (1919), Меҳнат Халқ Комиссарлиги қошидаги суғурта тариф-нормалари ва иш берувчи ва ишчи ўртасидаги можароларни ҳал этиш комиссияси кенгаши мажлислари баённомалари; I Туркистон касаба уюшмалари қурултойининг баённомалари (1918). Халқ меҳнат комиссарлиги ва унинг бўлимлари фаолияти, вилоят меҳнат ва ижтимоий таъминот бўлимлари, меҳнат биржаси фаолияти тўғрисидаги маъруза ҳисобот ва ҳисоботлар; ишчиларни жисмоний ва ақлий меҳнат гуруҳлари ва тоифалари бўйича тақсимлаш тўғрисидаги маълумотлар; корхоналар ва касаба уюшмалари билан меҳнат шароитларини яхшилаш, ишчилар назорати, меҳнат интизомини таъминлаш, ярашув палаталари ва ҳакамлик судлари иши тўғрисида ёзишмалар.