Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Туркистон АССР

ТУРКИСТОН АВТОНОМ СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (НКВД ТУРКАССР)

Фонд рақами:
R-39
Сақлов бирлиги:
2119
Даврий чегараси:
1917 - 1924

Ташкилот тарихи

1917 йил 23 ноябрда Туркистон АССР ХКС таркибига фуқаролик-маъмурий қисм бўйича комиссарлик; 1918 йил май ойи бошида фуқаролик-маъмурий қисм Ички Ишлар Халқ Комиссарлиги этиб қайта ташкил этилди. 1918 йил 12 ноябрда у Ички ва ташқи ишлар Халқ комиссарлигига, 1919 йил 6 майдан эса яна Ички ишлар халқ комиссарлигига айлантирилди.

Туркистон АССР ИИХК (НКВД)ги Туркистонда давлат қурилиши бўйича марказий бошқарув органи бўлиб, маҳаллий советлар ва маҳаллий бошқарув органлари иш фаолиятини назорат қилиш ва совет давлатини қуриш мафкуарсига йўналтирган ва назорат қилган. Ўрта Осиёнинг миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида 1924 йил 23 ноябрда унинг фаолияти тугатилган.


Фонд шарҳи

Туркистон АССР МИҚ ва ХКС нинг давлат бошқаруви ва бошқарув аппаратини ташкил этиш тўғрисидаги декретлари, фармойишлари ва қарорлари (1917–1924). РСФСР ИИХК (НКВД) ва Туркистон АССР буйруқлари ва циркульярлари

Жойларда совет ҳокимияти органларини ташкил этиш комиссияси мажлисларининг баённомалари; вилоят инқилобий қўмиталари ва вилоят ижроия қўмиталари президиумлари мажлисларининг қарорлари ва баённомалари. Туркистон АССР ИИХК (НКВД) фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар, вилоят муассасалари ишини ўрганилишига оид ҳисоботлар; вилоят ижроия қўмиталари, вилоят ва округ инқилобий қўмиталарида советларларнинг фаолияти ва жойлардаги аҳвол (1918-1923), коммунал хўжалик бошқармаси ва шаҳар бўлимлари фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари.

Вилоят ва туманларнинг сиёсий аҳволига оид маълумотлар сарҳисоби ва жойлардан маърузалар.

Вилоятларни ўрганиш, шаҳарларни ободонлаштириш ва Туркистонни маъмурий районлаштиришга оид статистик материаллар (1921).