1918 йил 24 мартда Туркистон ўлка халқ ишлаб чиқариш кенгаши (кейинчалик Туркистон Республикаси Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши)нинг пахтачилик бошқармаси тузилди. 1922 йил бошида унинг ўрнига Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Совети қошида пахта қўмитаси (Туркхлопком) тузилган. 1924 йил 20 декабрда тугатилган.
Туркхлопкомнинг циркульяр ва кўрсатмалари, деҳқон пахтакорлари сеъзди баённомалари (1919-1920). Туркхлопком ва туман пахта қўмиталари мажлисларининг буйруқлари ва баённомалари. Туркистон пахтачилик комитетининг Туркистонда пахта саноати ва ипакчилик ҳолати (1918-1919 бўйича маъруза ҳисоботлари, сметалар, ишлаб чиқариш ҳисоботлари, пахта-ёғ заводларини тафтиш ишлари бўйича маълумот ва далолатномалар, пахта тозалаш заводларининг завод ишчи ва хизматчилар қўмиталари мажлисларининг маъруза ва баённомалари. Рус-Бухоро акциядорлик савдо жамияти устави (1923).