Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Туркистон АССР

ТУРКИСТОН АВТОНОМ СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ (ТУРКИСТОН АССР ХКС)

Фонд рақами:
P-25
Сақлов бирлиги:
1279
Даврий чегараси:
1917 - 1924

Ташкилот тарихи

Turkiston o‘lkasi Sovetlarining III o‘lka se’zdida saylangan va 1917 yil 23 noyabrda o‘z faoliyatini boshlagan. 1924 yil 18 noyabrda tugatilgan.

Фонд шарҳи

Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Советининг фармонлари, қарорлари ва циркуляр фармойишлари; Туркистон АССР ХКС мажлислари, ХКС ва Иқтисодий Кенгашининг қўшма мажлис журналлари.

Марказий Ижроия Қўмитаси, Туркистон АССР Иқтисодий Кенгаши, Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгаши Турк-бюроси, Туркистон пахтачилик қўмитаси, Халқ Хўжалик Марказий Кенгаши (ХХМК) Президиуми, халқ комиссарликларининг  йиғилиш қарорлари, журналлари ва ахборот бюллетенлари. Халқ комиссарликларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари.

Туркистон АССР Иқтисодий Кенгаши, ХХМК, Давлат режа комиссияси қўмитаси, халқ комиссарликлари ва бошқа давлат муассасаларининг  Низомлари.

Вилоят ва туман ижроия қўмиталари фаолияти тўғрисидаги маъруза ҳисобот, ҳисобот, баённома ва мажлис баённомалари.

Туркистон АССР МИҚ, ХКС, Давлат режа Комиссияси, Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши, Иқтисодий кенгаш билан Туркистон АССР фаолиятининг турли масалалари бўйича ёзишмалари. 

Ўрта Осиё ишлари бўйича фавқулодда комиссар П. А. Кобозевнинг Туркистон ўлкасидаги вазият тўғрисида РСФСР Халқ Комиссарлари Совети билан ёзишмалари (1918).

Халқ хўжалиги марказий кенгаши мажлислари журналлари, пахта тозалаш, тўқимачилик, ипакчилик, нефть, кўмир, нефть ва тоғ-кон саноатининг ишлаб чиқариш дастурлари ва режалари; пахтачилик, чорвачилик, боғдорчилик, узумчилик бўйича; экин экиш ва ўрим-йиғим компаниялари, ўлкадаги ер ишлари бўйича йиғилишлар,  хашаротларга (чигирткаларга) қарши кураш бўйича ҳисоботлар; ер тақсимоти ва сувдан фойдаланиш бўйича қарорлар, ҳисоботлар ва лойиҳалар; техник суғориш қўмитаси йиғилишларининг баённомалари.

РСФСР Темир йўлллари халқ комиссарлигининг буйруқлари, циркулярлари ва ҳисоботлари ҳамда Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Советининг Темир йўл транспорти ва ёқилғи комиссарлиги билан ёзишмалари.

1917 йил октябрда Тошкентдаги инқилобий воқеалар ва Туркистонда қуролли қаршилик ҳаракатларига қарши кураш ҳақидаги телеграммалар ва ёзишмалар.

Туркфронт Инқилобий ҳарбий кенгашининг фармойишлари, Оренбург, Актўбе, Еттисув, Фарғона ва Каспийорти фронтларидаги вазият тўғрисидаги ахборот ҳисоботлари; Фарғона водийси ва Самарқанд вилоятидаги қуролли қаршилик ҳаракатларига қарши кураш (1918 – 1920 йиллар) ҳақидаги телеграммалар ва ахборот маълумотлар.

Россия Телеграф агентлигининг (РОСТА) РСФСР ички ва халқаро вазияти тўғрисидаги телеграммалари.

Россия коммунистлар партияси Марказий қўмитаси Ўрта Осиё бюросининг Ўрта Осиё республикаларини миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати масалалари бўйича ёзишмалари ва комиссия баённомалари.