Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Туркистон АССР

Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси ишчилар, деҳқон ва қизил армия депутатлари советининг Марказий ижроия қўмитаси (Туркистон МИҚ, МИҚ, Туркистон АССР)

Фонд рақами:
P-17
Сақлов бирлиги:
1709
Даврий чегараси:
1918 - 1924

Ташкилот тарихи

1918 йил 30 апрелда бўлиб ўтган V Туркистон Советлари қурултойида ташкил этилган. 1924 йил 18 ноябрдаги Туркистон АССР, БХСР ва ХХСР Марказий Ижроия қўмиталарининг қўшма қарорига асосан республикалар Ижроия Қўмиталари ўз фаолиятларини тўхтатиб, ваколатларини Ўрта Осиёда миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида янги тузилган республикаларнинг Инқилобий Қўмиталарига топширган.


Фонд шарҳи

Туркистон Республикаси Советлари съездининг стенографик ҳисоботлари: VI (1918 йил октябрь), VII (1919 йил март-апрель), VIII (1919 йил сентябрь), IX (1920 йил сентябрь), Х (1921 йил август), XI (1922 йил декабрь) ва 1924 йил XII январь).

Туркистон АССР Конституцияси (1918, 1920), Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси (Туркистон МИҚ)нинг декрет, буйруқ, қарор, фармойиш ва кўрсатмалари. Туркистон МИҚ пленум ва президиумининг стенографик мажлис баёнлари ва ҳисоботлари.

Туркистон МИҚ аъзоларининг маърузалари ва Еттисув, Сирдарё, Самарқанд, Оренбург, Каспийорти вилоятларининг иқтисодий ва сиёсий аҳволи тўғрисида юборилган ҳисобот маърузалар.

Туркистон АССР халқ комиссарликларининг ҳисобот маърузалари.

РКП (б) (Большевиклар Ишчи коммунистлар партияси)нинг III ўлка мусулмонлари конференцияси баённомалари (6) (1920). Туркистон АССР делегациясининг IX Бутунроссия Советлар қурултой мажлисидаги стенограммаси (1921).

Волост, қишлоқ ва овул-қишлоқ советлари ва ижроия қўмиталари қурултойлари, Туркистон АССР Олий Инқилобий трибунали, Халқ комиссарликлари, мусулмон халқ судлари, “Қўшчи” иттифоқи ва бошқа ташкилотларининг Низомлари. Туркистон АССРнинг “Қўшчи” иттифоқининг Низоми ва дастури.

Туркистон Республикасининг Бухоро хонлигидаги ваколатли вакилининг Бухоро ва Хиванинг иқтисодий аҳволи ҳақидаги маърузаси (1919). Туркистон АССР саноати ва қишлоқ хўжалигини тиклаш ва янада ривожлантириш бўйича ҳисоботлар, маърузалар, маълумотлар ва ёзишмалар. Алоқа бошқаруви ҳайъати йиғилишлари журналлари, Ўрта Осиё темир йўлининг аҳволи ҳақидаги маърузалар.

Инқилобий ҳарбий кенгаш мажлис баённомалари ва Туркистон фронти штабининг буйруқлари; СССР Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондонининг Туркистон АССР маҳаллий меҳнаткашлари ва Туркфронт инқилобий Ҳарбий кенгашининг Қизил Армия миллий бўлинмалари ва миллий қўмондонлик мактабларини ташкил этиш масалалари бўйича ўтказилган мажлис баённомаси (1923).

Оренбург, Актўба, Фарғона, Каспийорти ва Еттисув фронтларидаги вазият, қуролли қаршилик ҳаракатлари тўғрисидаги телеграммалар ва тезкор хабарлар, миллий озодлик ҳаракатларига қарши олиб борилган ҳарбий операциялар тўғрисидаги хабарлар ва ҳисоботлар; Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитаси Махсус комиссияси ва Халқ Комиссарлари Советининг қуролли қаршилик ҳаракатларига қарши кураш чора-тадбирлари тўғрисидаги баённомалар.

Бутунроссия Марказий Ижроия Қўмитаси ва РСФСР Халқ Комиссарлари Советининг Туркистон ишлари бўйича Ўрта Осиёдаги комиссияси аъзолари М. В. Фрунзе ва В. В. Куйбишевларнинг етакчи советлар партиясидаги ва ҳарбий фаолиятига оид материаллар.

Ички ва халқаро вазият тўғрисида Москвадан келган радиограмма ва оператив маълумотлар, Туркистон АССР (1918 – 1920) ҳолати тўғрисида Матбуот бюросининг ахборот хабарлари.

Туркистон АССР Халқ комиссарликларининг Низомлари, фармойишлари, иш режалари ва ҳисоботлари; Бутунроссия Марказий Ижроия Қўмитаси ва РСФСР Халқ Комиссарлари Советининг Туркистон ишлари бўйича комиссияси мажлис баённомалари; Очарчиликка қарши курашиш марказий комиссиясининг қарор, фармойиш, циркуляр, кўрсатма, маърузалар ва мажлис баённомалар, Қизил Армияга ёрдам кўрсатиш Марказий комиссияси, Туркистон АССР муассасалари ва штатларини кўриб чиқиш комиссияси ва Туркистон МИҚ қошидаги Маданият ва таълим кенгашларининг қарорлари, фармойишлари, циркулярлари, кўрсатмалари, маърузалари ва мажлис баённомалари.

Туркистон АССР МИҚнинг ишчилар, Қизил Армия аскарлари ва Совет ишчиларига меҳнат ва ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш тўғрисидаги мурожаатлари (1918); Туркистон АССР МИҚнинг Бутунроссия МИҚ қошидаги Москва ваколатхонаси ва Туркистон МИҚ комиссияси билан маъмурий-ҳудудий бўлиниш, аҳоли орасида рус мактабларини оммалаштириш, сиёсий-иқтисодий, молиявий-ҳуқуқий ва маъмурий масалалар бўйича ёзишмалар; Совет аппаратини соддалаштириш ва ходимларни қисқартириш, аҳолини партия ва совет ҳокимиятини мустаҳкамлаш ишларига жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида Туркистон АССР муассасалари билан ёзишмалар.

ТАССРда халқ таълимини ташкил этиш тўғрисидаги Низом, олий ўқув юртлари, техникумлар ва касб-ҳунар таълими мактаблари ходимлари тўғрисидаги маълумотлар, ўқув юртларига ишчиларни жойлаштириш, халқ консерваторияси, санъат мактаблари ва Шарқшунослик институти фаолияти тўғрисида Туркистон МИҚ Президиуми мажлислари баённомаларига иловалар, маданият ва маориф ишлар бўйича турли муассасалар ва Туркистон АССР Маориф халқ комиссарлиги билан Маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш, китоблар нашр этиш, мактабларни бинолар билан таъминлаш бўйича ёзишмалар, Помирда мактаблар ташкил этиш, аҳолига тиббий ва иқтисодий ёрдам кўрсатиш бўйича ёзишмалар (1923).

Ўрта Осиё республикаларининг миллий-ҳудудий чегараланишини белгилаш бўйича маъмурий-ҳуқуқий комиссияси ва Ўзбекистон ва Туркманистон миллий-ҳудудий чегараларини белгилаш бюролари мажлис баённомалари.

Ўзбекистон ва Туркманистон ССР ҳамда Тожикистон автоном вилоятининг таркиби, чегаралари ва маъмурий бўлиниши тўғрисидаги маълумотлар; Ўзбекистон ССР шаҳарлари, посёлкалари, вилоятлари, округлари ва волостларининг рўйхатлари (1924).