Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Туркистон АССР

ТУРКИСТОН ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ ЖУРНАЛИ ТАҲРИРИЯТИ

Фонд рақами:
R-408
Сақлов бирлиги:
7
Даврий чегараси:
1919 - 1922

Ташкилот тарихи

Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши ҳафталик органи “Туркистон Халқ хўжалиги” журнали 1919 йил 19 февралда Туркистон АССР ХКС қарори билан ташкил этилиб, 1922 йил декабрда нашриёт фаолияти тўхтатилган.




Фонд шарҳи

Туркистон АССР ХХМК мажлислари баённомалари ва журнал қарорлари, Туркистон АССР Ер ишлари комиссарлиги бўлинмалари ва вилоят Халқ хўжалиги кенгашлари мажлислари баённомалари.  Журнални материаллар билан таъминлаш ва уни тарқатиш шартлари тўғрисида ХХМК, ХКС ва халқ хўжалигининг ҳудудий кенгашлари билан ёзишмалари, нашр этилган материаллар алмашинуви бўйича таҳририят ва нашриётлар билан ёзишмалари.