Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

ТУРКИСТОН АССР ИЧКИ ИШЛАР ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ МИЛИЦИЯ БОШ БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами:
R-339
Сақлов бирлиги:
965
Даврий чегараси:
1919 - 1931

Ташкилот тарихи

1917 йил 28 октябрдаги Россия Ички ишлар халқ комиссарлигининг “Ишчи милицияси тўғрисида”ги буйруғига кўра, янги турдаги милиция ташкил этилган. Унга кўра, “барча Ишчилар ва аскар депутатлари Кенгашларига инқилобий интизомни йўлга қўйиш ва ушлаб туриш учун “ишчи милицияси”ни таъсис этиш белгиланган.


Фонд шарҳи

РСФСР ва Туркистон Республикаси Ички ишлар халқ комиссарлиги, Туркистон Республикаси Марказий Ижроия Қўмитаси ва ХКСнинг республикада милицияни ташкил этиш масалалари бўйича декретлари, қарорлари, буйруқлари, циркулярлари, Ички ишлар халқ комиссарлиги ва Милиция Бош бошқармаси фаолияти юзасидан маърузалар ва бошқалар.