1919 йилда Москвадаги Туркистон давлат университети ваколатхонаси ҳузурида Ҳарбий факультет ташкилий комиссияси шакллантирилган. Комиссия вазифасига Тошкентдаги Ҳарбий факультетни очилиши бўйича барча тайёргарлик ишларини амалга ошириш юклатилган. 1920 йил бошида Москва делегацияси Тошкентга етиб келади. Москва делегациясининг Туркистон давлат университети маҳаллий гуруҳи вакиллари ва Туркистон фронти Ҳарбий мутахассислари нинг 1920 йил 4 майдаги қўшма мажлисида Ҳарбий факультет ташкилий бўлинмаси ташкил этилган. Ташкилий бўлинма Тошкентда факультетни ташкил этиш бўйича барча ташкилий ишларни амалга ошириб, 1920 йил ноябрда Ҳарбий факультет очилиши Туркистон ишлари бўйича комиссия (Туркомиссия) томонидан тасдиқланган.
Ҳарбий факультет республика Инқилобий Ҳарбий Кенгашининг 1922 йилдаги 1221-сон ҳамда Туркистон фронтининг 1922 йил 9 июндаги 822/340-сон буйруқлари билан тугатилган. Тугатиш ишлари 1922 йил 1 июлда якунланган.
Университет Бошқаруви ва Ҳарбий факультет ташкилий бўлинмаси мажлислари баённомалари, Ҳарбий факультет тўғрисида Низом ва бошқалар.