Туркистон фронти армиясини таъминоти бўйича Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши ва фавқулодда ваколатхонаси ҳузуридаги Ҳарбий махсус кийим, саноат кийими ва фуқаролик кўйлаги ишлаб чиқариш Бошқармаси 1920 йил 4 ноябрда ташкил этилиб, 1922 йилда тугатилган.
1-сонли Ҳарбий кийим-бош фабрикаси ишчи ва ходимлари рўйхатлари, тикув устахоналари ходимларини иш ҳақини тарқатиш бўйича ведомостлари, армия таъминоти бўйича Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши ва фавқулодда ваколатхонаси буйруқлари, циркулярлар, йўриқномалари. Армия таъминоти бўйича Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши ва фавқулодда ваколатхонаси ҳамда кийим бошқармаси Хайъати мажлислари баённомалари, Турккийим ва 1-Тошкент Ҳарбий заводи қошидаги устахона ходимларига иш ҳақи ведомостлари.