Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Бухоро Халқ Совет Республикаси

БУХОРО ТАШҚИ САВДО БЎЛИМИ БЎЛИНМАСИ

Фонд рақами:
R-2075
Сақлов бирлиги:
54
Даврий чегараси:
1918 - 1921

Ташкилот тарихи

1918 йил 15 октябрда Резидентлик ҳузуридаги Бухоро Вилоят Иқтисодиёт бўлими ташкил этилган. 1919 йил октябрь ойи охирида Туркистон Советлари Марказий Ижроия Қўмитаси буйруғига асосан  Резидентлик ҳузуридаги Бухоро вилоят иқтисодиёт бўлими Бутунроссия МИҚнинг Туркистон ишлари бўйича Ваколатхонаси ҳузуридаги ташқи савдо бўлимининг Бухоро бўлинмаси деб қайта номаланади.

1921 йил январь ойидан бошлаб бу муассаса Ташқи савдо халқ комиссарлиги Тукистон бошқармасига бўйсунган. 1922 йил 30 июндан эса Ташқи савдо халқ комиссарлиги Туркистон бошқармаси РСФСРнинг Ташқи савдо халқ комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги ваколатхонаси деб қайта номланган. 1922 йил 10 сентябрдан ташқи савдо бўлимининг Бухоро бўлинмаси Ташқи савдо Халқ Комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги Ваколатхонасига бўйсунган ва Ташқи савдо халқ комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги ваколатхонасининг Бухоро республикаси бўйича Ваколатхонаси деб номланган.



Фонд шарҳи

Қарорлар, циркулярлар, Низомлар, ёзишмалар, мажлислар баённомалари, ведомостлар, далолатномалар ва бошқалар.